Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Олмазор туманида «Next Generation Product» қўшма корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Бу ерда жами 530 киши иш ўрни билан таъминланган.
Пандемия шароитига қарамай корхонада ишлаб чиқариш суръати пасайгани йўқ. Январь-май ойларида 1,8 млн долларлик экспорт амалга оширилди. Йил якунигача кўрсаткични 7 млн долларга етказиш мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбарига шу ерда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

В ходе посещения Алмазарского района Президент ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Next Generation Product».
Несмотря на пандемию, темпы производства на предприятии не замедлились. В январе-мае экспорт составил 1,8 млн долларов. К концу года планируется увеличить этот показатель до 7 млн долларов.
Главе государства также представлена информация о будущих проектах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Основные итоги рабочей поездки Ш.Мирзиёева в Алмазарский район (1 часть)

🔵 Президент посетил новое здание Института математики Академии наук Узбекистана

В новом сооружении действуют 7 научных лабораторий и Центр молодых математиков.

Здание располагает информационно-ресурсным центром и классами для семинаров, кабинетами академиков и исследователей, библиотекой, конференц-залом и столовой.

🟢 Шавкат Мирзиёев отметил: «Этот современный институт должен стать просветительским центром для всех ученых».

🔹 Дано указание ввести порядок выборов заведующих кафедрами математики, создать совет заведующих кафедрами и наладить регулярный обмен опытом.

🔹 Создается система, в которой Институт математики будет координировать преподавание математики в дошкольных образовательных учреждениях, школах и вузах.

Институт математики основан в 1943 году, насчитывает 72 научных сотрудника, в том числе пятерых академиков. За последние два года подготовлено 11 докторов и 14 кандидатов наук. Опубликовано 422 научных статьи (245 - за рубежом), 9 монографий (5 - за рубежом).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Основные итоги рабочей поездки Ш.Мирзиёева в Алмазарский район (2 часть)

🔵 Президент ознакомился с деятельностью многопрофильного медицинского учреждения “NANO Medical Clinic”

✔️ В терапевтическом корпусе клиники действуют консультационная поликлиника, стационар на 35 коек, отделения ядерной медицины, гемодиализа и терапии, а также лаборатория.

✔️ Клиника предлагает консервативное лечение в области эндокринологии, неврологии, кардиологии, офтальмологии, урологии, оториноларингологии, физиотерапии, а также предлагает такие диагностические услуги, как цифровая рентгенография, компьютерная томография, денситометрия.

✔️ В клинике работают 15 врачей высшей категории.

✔️ В данном учреждении практикуют ядерную медицину и интервенционную радиологию, основанную на радионуклидном исследовании. Технология эффективно применяется для выявления и лечения различных эндокринных и онкологических заболеваний. Работа с ней организована под надзором МАГАТЭ.

✔️ Кроме того, налажено сотрудничество с ведущими медицинскими центрами Германии, Турции и России.

✔️ В клинике успешно применяется метод определения минеральной плотности костной ткани.

✔️ В рамках второго этапа проекта строится трехэтажный хирургический корпус. Это обеспечит доступ к медицинским услугам мирового уровня и создаст 60 новых рабочих мест.

🔵 Шавкат Мирзиёев подчеркнул необходимость изучения данной практики при проектировании других объектов.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Основные итоги рабочей поездки Ш.Мирзиёева в Алмазарский район (3 часть)

🟢 В результате проводимых работ расширены возможности в частном секторе здравоохранения.

Количество специальностей, которые могут практиковать частные клиники, было увеличено с 50 до 129.

Сроком до 1 января 2022 года частным клиникам предоставлены налоговые и таможенные льготы.

В 2017 году число частных медицинских учреждений составило 3454, а по состоянию на 1 июня текущего года достигло 5612.

Создано более 11 тысяч рабочих мест.

🔵 Президент дал указания по организации современных клиник в регионах, тем самым усилению конкуренции в сфере медицинских услуг, что послужит повышению их качества и укреплению здоровья населения.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.
Камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Алмазарского района, в которой также приняли участие ответственные руководители и представители старшего поколения.
Обсуждены вопросы сокращения бедности, реализации инвестиционных проектов, создания новых рабочих мест, улучшения условий жизни населения.
Представители общественности высказали свои мнения и предложения о проводимой в районе работе.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Тошкентнинг 482 гектар майдони очиқ осмон остидаги музейга айланади

Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув
ўтказди.

💼 Туманда камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

🕌 “Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани –
очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади.

☕️ Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги интерактив "Мунозара Клуби" платформаси молия ва иқтисод соҳаси экспертларидан энг долзарб мавзулар бўйича тўғридан-тўғри маълумот олиш имкониятини беради.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича жаҳон етакчилардан бири

Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро рейтингларга кўра, Ўзбекистон 2001 йилдан жаҳоннинг ўрик етиштирувчилар кучли ўнталигига кирган. 2004-2007 йиллар оралиғида мамлакатимиз 300 000 тонна ўрик етиштирган ҳолда кучли учликдан ўрин олган.

2014 йилга келиб Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича жаҳон етакчисига айланган ва ҳозирги кунгача Туркия билан бу борада рақобатлашиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Расман

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим визирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги
таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1️⃣Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.

2️⃣барча ҳудудларда:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.

‼️ Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин.

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 "130 000–Математика" таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади;

👉 давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Олмазор тумани - намуна, илм-маърифат ўчоғи бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Алмазарский район должен стать примером, центром науки и просвещения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 2020 йил 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

🕺🏽 Айни пайтда юртимизда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

⚠️ Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида маълум қилинди.

🗣 Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент сўнгги 3 йилда Тошкент шахар Олмазор туманига 4 маротаба ташриф буюрди

12 июнь куни
Президент 2 минг 455 та оилани йил охиригача камбағалликдан олиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Инфографика: "Тараққиёт стратегияси" маркази

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
#Қабул_2020_2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълумотига кўра,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади,
жами 33 балл.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform