Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+18) - 2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари пойтахтимизда( шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3700 (+63) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1118 нафар
беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Арча кўча»даги пичоқбозлик.

Видео (25 МБ): Бош прокуратура

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
«Сардоба» офати оқибатида қишлоқ хўжалигига қандай зарар етди ва қандай тезкор чоралар кўрилди?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Ходжаева бу тўғрисида батафсил маълумот берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Талофатни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди. Зарар кўрган майдонларни тиклаш учун 421 та техника, 200 та кўчма насос, 940 нафар ишчи кучи жалб этилди;

💦 «Марказий тармоқ»да 3,8 километр3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди;

🌱 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари қайта экилди;

💧1 656 га майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди;

🌱 барча туманларда қўшимча 4 253 гектар майдонга чигит экилди;

🌾 талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21%), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда;

📦 вилоятга 864 тонна ўғит ва 3,2 минг тонна фосфорли ўғит етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🤷‍♂️Қишлоқ қурилиш банк Ахборот хизмати маълумотига кўра, пандемия шароитида аҳоли даромадлари камайгани, лекин банкдан олинган кредитга тўлов муддати яқинлашаётгани боис, аксарият одамлар ташвишга тушаётгани инобатга олиниб, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" жисмоний шахсларга кредит тўловида берилган имтиёзли муддатни яна узайтирди.

☎️ Телефон: +998 78 150-93-39

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзФА Математика институтининг янги биносига ташриф буюриб, бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди.
Таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқотда охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетгани, ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик берилмагани, бунинг оқибати ҳозир кўпдан-кўп соҳаларда сезилаётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари математика фанини ўқитишнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Института математики АН Узбекистана, ознакомился с созданными здесь удобствами.
В беседе с ответственными лицами сферы образования, ректорами и математиками отмечалось, что за последние двадцать лет этой науке не уделялось должного внимания, последствия чего сейчас ощущаются во многих сферах.
Глава государства дал указания по созданию новой системы преподавания математики.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #matematika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿 Президент: ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим

Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

🏗 Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги иморатда 7 та илмий лаборатория ва “Ёш математиклар” маркази фаолият юритади.

Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада ўзига кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
- Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Министерства инновационного развития.
- Мы создали Министерство инновационного развития, вот такие вот условия, чтобы модернизировать все сферы и идти в ногу с миром. Эта команда должна показать конкретные практические результаты к концу года, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Министерству поручено эффективно использовать полномочия и созданные условия, внедрить разработки в отраслях и сферах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.
- Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Глава государства ознакомился с условиями, созданными в домах, возведенных для ученых и педагогов в Студенческом городке Ташкента.
- Мы требовали от ученых и педагогов результат, но не интересовались их жизненными условиями. Пришло время удовлетворить и ваши запросы. Желаю, чтобы вам счастливо жилось в этих домах, чтобы здесь устраивались свадьбы. Пусть ваши дети и внуки знают, что их родители не ошиблись, выбрав науку, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter