Расмий хабарлар I Официальные новости
28.9K subscribers
31K photos
6.68K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+38) 2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда юртимизда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

🌡 Ҳозирда мамлакатимизда
даволанаётган 1043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинми?

➡️
Шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан: ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак; иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин.

Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.

❗️ЭСЛАТМА

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси бартараф этилганидан далолат бермайди. Унутманг, кўплаб инсонларнинг саломатлиги сизнинг мулоҳазали бўлишингизга ва сантария-эпидемиология хавфсизлигига риоя қилишингизга боғлиқ.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+27) - 2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аъборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 3459 нафар
бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1070 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Фарғонада 500 дан ортиқ агросаноат хизматларини кўрсатадиган марказ очилади

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🏤 Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида замонавий инновацион “Агрохизматлар маркази” фаолияти илк бор Фарғона вилоятида йўлга қўйиладиган бўлди.

Мазкур ҳудудий марказ томонидан “ягона дарча тамойили” асосида давлат-хусусий шерикчилик шартларида 500 дан ортиқ агросаноат мажмуига оид хизматлар кўрсатилади. Шундан 40 дан ортиқ янги турдаги инновацион технологиялар асосидаги қатор хизматлар, жумладан, геоахборот тизимлари, дрон хизматлари, халқаро стандартлар, “Organic”, “Global G.A.P” ва “Halol” сертификатлари жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистоннинг 2030 йилга мўлжалланган генерацияловчи қувватлари

Манба: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йилда Тошкентда туристлар кўп ташриф буюрадиган Маданий мерос объектларида жами 90 та туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

☑️ Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги туристлар орасида машхур бўлган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўллар бўйида 2 хил тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида) йўл кўрсатгичлари ўрнатишмоқда.

🆗 Бу нафақат туристлар, балки ўзбекистонликлар учун ҳам мўлжаллаган манзилга тез ва осон етиб олишига ёрдам беради.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Иқтисодий блок идораларининг "Мунозара клуби" очилади

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров твиттердаги саҳифасида "Мунозара клуби" платформасини ташкил қилиш таклифини илгари сурди.

🗣 Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, иқтисодий ва молиявий соҳа экспертларини бир майдонда бирлаштирадиган "Мунозара клуби"да долзарб мавзулар ва қизиқарли кейслар муҳокама қилинади.

🎤 Дискуссияларда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Марказий банк билан бирга экспертлар ҳамжамияти, ОAВ ва блогерлар иштирок этади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?

❗️Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:

🔴 жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси«қизил» ҳудуд;

🟡 132 таси — «сариқ» ҳудуд;

🟢 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.

☑️ Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Пандемия юртимизда давом этмоқда. Бунинг натижасида қўйилган чекловлар давом этаверадими? Муддатли ҳарбий хизматга бориш яшил ҳудудларга рухсат этиладими?

➡️
Чекловлар давом этиш-этмаслигини мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси белгилайди. Муддатли ҳарбий хизматга бориш яшил ҳудудларда рухсат этилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВга Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида вояга етмаган фуқаро ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, ариқ устига ўрнатилган темир панжара орасига оёғи сиқилиб қолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Мазкур хабар юзасидан 3 нафар қутқарувчилар махсус авария-қутқарув машинасида воқеа жойига зудлик билан етиб боришган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қутқарувчилар томонидан барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўсмирнинг оёғи махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида темир панжара орасидан чиқариб олинди ҳамда болага биринчи психологик ёрдам кўрсатилган ҳолда Ангрен шаҳар марказий шифохонага тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб борилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби Феруза Мадрахимова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Жорий йилнинг сентябр ойидан хусусий мактабларда онлайн дарс бўлса, тўловни 100% олишадими?

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставига мувофиқ, ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан нодавлат умумтаълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.

Шу сабабли нодавлат умумтаълим ташкилотларида бадал тўлови турлича миқдорда белгиланиши мумкин.

Карантин муносабати билан 2020 йил 1 сентябрдан нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан дарс машғулотлари онлайн шаклда ташкил этиладиган бўлса, томонлар ўртасида тузиладиган шартномада дарсни ташкил этиш шакли ҳамда тўлов миқдорини шунга мутаносиб равишда белгилаш юзасидан томонлар келишиб олишлари керак.

Маълумки, айрим нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқишдан ташқари таълим олувчиларни овқатлантириш ҳам амалга оширилади. Янги тўлов миқдорини белгилашда овқатлантириш ва таълим олувчи билан якка тартибда ишлаш харажатлари чегириб ташланиб, тўлов миқдори камайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
"Uzcard" карталаридан AҚШ долларида нақд пул маблағларини ечиш ҳамда карталарни чет эл нақд пул валютаси билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат жорий этилди.

Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг марказининг ахборот хизмати маълум қилди.

💳 Чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш курси банклар томонидан онлайн тарзда белгиланади. Ушбу хизматга биринчи бўлиб валюта-алмашиш банкоматлари муваффақиятли синовдан ўтказилган AТБ "Қишлоқ қурилиш банк" қўшилди.

Лойиҳа мижозларни банк кассаларида навбатда туришдан халос қилиб, одамлар билан алоқада бўлишни чеклайди, бу эса пандемия даврида жуда муҳимдир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Когда будут разрешены короткие и длительные свидания, передача продуктов питания в местах отбывания наказания, в связи со смягчением карантинных мер? В частности, в колонии поселения которая находится в г. Алмалыке (зелёная зона), семья живёт в г. Ташкенте (желтая зона)?

➡️
В целях предотвращения проникновения и распространения коронавирусной инфекции «СOVID-19» в учреждениях уголовно-исполнительной системы временно приостановлен прием граждан и представителей физических лиц.

С 3 мая текущего года во всех учреждениях исполнения наказаний в системе принимаются посылки или посылки и бандероли с упаковкой. Посылки или посылки и бандероли, принимаемые почтовыми отделениями, выдаются осужденным после обезвреживания с использованием веществ, содержащих спиртосодержащие вещества, медицинскими работниками.

В вашем случае также временно приостановлены длительные и краткосрочные встречи с осужденными в учреждении исполнения наказания Алмалыкского района Ташкентской области. Также можно доставить посылку или грузоотправительные бандероли почтовыми службами.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+44) - 2020 йил 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВнинг ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар, Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида, 3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар Топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди – май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган.

Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖнинг ахборот хизмати маълум қилди.

📈 Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3536 дона Ravon Nexia R3 сотилган.

🚘 Бундан ташқари, Ravon маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

2020-2021 ўқув йили
учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Академик лицейларда:

👉 аниқ фанлар;
👉 табиий фанлар;
👉 хорижий тиллар;
👉 ижтимоий гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.

Ушбу канал орқали юртимиздаги академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин муносабати билан ёшларни ҳарбий хизматга юбориш қандай амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?

➡️
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта – март-апрель ойларида ўтказилар эди.

Бироқ, пандемия шароитида республикамиз ҳудудларида карантин тадбирлари жорий этилганлиги сабабли фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши бироз кечиктирилди.

Ҳозирги вақтда карантин тадбирлари бироз юмшаганлиги сабабли муддатли харбий хизматга саралаб олинган фуқаролар жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари СОVID-19 бўйича (анализ) топширишди.

Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9-июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди.

Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг учта ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди.

Фуқароларни юборишда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда бир марталик тиббий ниқоблар ва кўлқоплар, антицептик воситалар билан таъминланди, ижтимоий масофалар сақланган ҳолда тана ҳарорати текширилди.

Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда
35 382 та корхона фаолиятини тиклади

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Менинг эгизак фарзандимларим бор. Шуларнинг бирига икки ёшга тўлгунча она пули олганман. Иккинчисига ҳам она пулини олишим мумкинми?

➡️
Фуқароларнинг бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгилаб берилган.

Мазкур Низом талабларига кўра, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича эса 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official