Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Бу вазифани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 1 октябргача амалга ошириши лозим. Топшириқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда берилди.

📉 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

📂 Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади.

🗄 Мутасаддиларга йил охиригача Ягона ижтимоий реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади

Карантиннинг биринчи кунларидан ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга оширилган эди.

🔎 Бугунги кунда боқувчисини йўқотган оилалар сони 155 минг, 5 нафардан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган оилалар сони 81 минг, ёлғиз яшовчи кексалар 16 минг нафарни ташкил этмоқда.

❗️ Лекин ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

💵 Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Импорт машиналар нархи пасаяди

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

📂 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Autostrada сайтининг ёзишича, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+28) 2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайганлар - 3014 нафар

💉 Даволанаётганлар - 813 нафар

Вафот этганлар - (+1) 16 нафар

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор ўтказди. Янгиликлар дайжести

🔹 Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади.

🔹Шу асосда ягона ижтимоий реестр жорий этилади.

☝️ 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади.

🔹 Марказий банкка ҳисоб-варағида пул айланмаси етарли бўлмаган корхоналар муаммоларини аниқлаб, уларга кўмаклашиш бўйича кўрсатма берилди.

👉 Карантин талабларига риоя этган ҳолда айрим буюм бозорлари фаолияти тикланади.

🔹 Пандемия даврида 540 мингта оилага 307 миллиард сўмлик кўмак берилди. Йил охиригача яна 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади.

🔹 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ва «Саховат ва кўмак» жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

🔹 “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига қўшимча 1 триллион сўм маблағ ажратилди. Умуман, 2020 йилда оилавий тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Основные моменты видеоселекторного совещания под председательством Шавката Мирзиёева по вопросам сокращения бедности от 3 июня

⚡️ Будет сформирован Единый социальный реестр, основой для которого станут сформированные списки для поддержки малообеспеченных семей и ОНД «Доброта и поддержка»

⚡️ Шавкат Мирзиёев рекомендовал рассмотреть возможность открытия непродовольственных рынков
с соблюдением санитарных требований

♦️ До настоящего времени 540 тыс. семьям оказана поддержка в размере 307 млрд сумов. К концу года финансовую помощь получат дополнительно более 235 тыс. семей

♦️ В 2020 году на программы по развитию семейного предпринимательства будет направлено 4 трлн сумов

♦️ Будет обеспечена занятость 18 тыс. малоимущих семей за счет выделения частным приусадебным хозяйствам субсидий в размере 36 млрд сумов. Кроме того, планируется трудоустроить 145 тыс. малоимущих за счет реализации 7,5 тыс. промышленных проектов

♦️ Определены меры по созданию более 31 тыс. высокооплачиваемых рабочих мест посредством запуска 206 крупных производственных мощностей стоимостью около 11 млрд долларов

♦️ 85 тыс. человек могут быть привлечены к работам в строительной сфере, осуществляемым за счет выделенных из Антикризисного фонда 3,6 трлн сумов.

Источник

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020/2021 ўқув йили қабул жараёнларини ташкил этишнинг долзарб масалаларига бағишланган онлайн брифинг

2020 йил 4 июнь куни соат 12:00да
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган онлайн брифинг бўлиб ўтади.

Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашадилар. Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этадилар.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиққан барча оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига таклиф этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚡️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟨 “сариқ” ҳудудларда:

☑️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

☑️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

☑️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟩 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

☑️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

☑️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

☑️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 диний ташкилотлар фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟩 “яшил” ва 🟨 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️умумий овқатланиш объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️15 июндан буюм бозорларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟩 “яшил” ва 🟨 “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади.

🚿Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши,

🌡 уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши,

😷сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган,

🚫инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Бош вазир ўринбосари йиғилиш ўтказди
унда халқаро кўргазмаларни ўтказиш масаласи муҳока қилинди


Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида кўргазма фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

🔷 Йиғилишда халқаро кўргазмалар - хорижий ҳамкорлар билан инвестиция ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган ички маҳсулотларни истиқболли хорижий бозорларга чиқариш учун энг самарали воситаларидан бири экани қайд этилди.

🇺🇿 Хорижий мамлалкатларда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси, ноёб музей экспонатлари ва коллекциялари, замонавий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмаларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+31) - 2020 йил 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

🕺 Соғайганлар - 3014 нафар.

💉 Даволанаётганлар - 844 нафар
.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қўлдошев Қаҳрамон Абдукаримович 1974 йил 4 июнда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Қ.Қўлдошев 1995-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “XXI asr”, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газеталарида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Диққат!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 4 июнь куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган онлайн брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг “Ўзбекистон24” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
❗️Брифинг тафсилотларини каналимиз орқали кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 “Ёшлар ойлиги” доирасида ёигит ва қизлар учун фойдали ва қизиқарли лойиҳалар давом этмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Пресс-клубининг навбатдаги меҳмони - бокс бўйича Жаҳон чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ахборот хизмати хабар беришича, спикер ўзининг муваффақият сирлари ва ҳаётий тажрибалари билан бўлишади.

🗓 Учрашув 4 июнь, соат 11:00 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Onlayn uchrashuv uchun havola 🔽
https://us02web.zoom.us/j/8474765104

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
▶️ Торговый комплекс "Урикзор" возобновил свою деятельность

Об
этом сообщила пресс-служба хокимията Учтепинского района

🔹В течение последних нескольких дней руководители секторов Учтепинского района контролировали подготовку мер безопасности на территории торгового комплекса "Урикзор".

🔹Сегодня, 4 июня, спустя 14-дневный карантин, торговый комплекс "Урикзор" возобновил свою деятельность.

❗️Исключением является торговый комплекс "Stroygorod".

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
☝️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ истеъмолчиларга эслатма билан чиқди

▶️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ веб-сайтидаги “Шахсий кабинет орқали логин ва паролни киритган ҳолда шахсий ҳисоб рақамингизга оид маълумотларга эга бўлишингиз мумкин, дейилади жамиятнинг телеграмдаги расмий каналида.

📱 Бунинг учун олдиндан Сизнинг мобиль алоқа рақамингиз турар жойингиздаги электр таъминоти корхонаси ёки банк кассалари орқали тизимга уланган бўлиши ҳамда телефон рақамингизга “Шахсий кабинет” га кириш учун логин кўрсатилган SMS-хабар тақдим этилган бўлиши лозим.

1️⃣ “Шахсий кабинет”га кириш учун тизимга уланган мобиль рақамингиздан “P” ҳарфини 2100 қисқа рақамига SMS-хабар кўринишида юборинг ва паролга эга бўлинг.

2️⃣ 2100 қисқа рақамига “D” ҳарфини SMS-хабар кўринишда юбориб, бугунги кундаги мавжуд қарзингиз ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Аттестациядан ўтказилган 858 мактабдан 257 тасида физика, 343 таси (40%)да кимё-биология лабораториялари талабга жавоб бермайди

🏫 2020 йилда 858 та мактаб аттестациядан ўтказилди. Шундан 803 таси (93,5%) аккредитацияланди. Таълим сифати талабларига жавоб бермаганлиги учун 55 та (6,5%) мактаб аттестациядан ўтмади, дея хабар бермоқда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати.

📌 Дарс таҳлили натижаларига кўра:

👩‍🏫 Фаолияти ўрганилган ўқитувчиларнинг 1527 нафари (12%) дарс жараёнида ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланмаган;
🧑🏼‍🏫 890 нафари (7%) дарс жараёнини ҳаётга боғлаган ҳолда (компетенциявий ёндашувлар асосида) ташкил этмаган;
👨🏻‍🏫 763 нафари (6%) дарс жараёнида ўқувчиларнинг фаол иштирок этишига эриша олмаган.

🤦🏻 Ўқувчиларнинг умумий ўзлаштириш даражаси Андижон вилоятида 68 фоизни, Сирдарё вилоятида 67 фоизни, Наманган вилоятида 66 фоизни, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 65 фоизни ташкил этиб, булар Республика кўрсаткичидан паст.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚠️ Диққат! Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 4 июнь куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини…
#Қабул2020

Брифинг соат 13:00да бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг вақти соат 12:00дан 13:00га кўчирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх туманида 3 та дам олиш маскани яратилади

Бу ҳақда туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати маълумот берди.

Кеча Бош Вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Сўх тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтган эди. Қуйидагилар маълум қилинди:

🌾 Симодон, Касминон, Ҳушёр, Малбуд ва Варган ҳудудларида икки ой давомида тик қудуқлар ўрнатилиб, бўш турган ерлар ўзлаштирилади.

✈️ Тумандаги эски аэродромни қайта таъмирлаб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

🏭 Олтита маҳалла фуқаролар йиғинларида кичик саноат ҳудудлари ташкил этилиши белгилаб олинди.

🏕 3 та дам олиш маскани яратиладиган бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official