Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.9K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

🟥🟨 “Қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

✍🏻 Хабарда айтилишича, Олий суд Раёсатининг карантин даврида судларнинг фаолияти бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

😷 🧤 судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🦠 барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

🌡 суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

⛔️ Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+46) - 2020 йил 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

🕺Айни пайтда юртимизда 3014 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 786 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Пойтахтнинг “Ганга” автомобиль кўпригида 7 та автомобил тўқнашди

Шайхонтоҳур туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида Интернет тармоғида тарқалган хабарларга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.

2 июнь куни соат 19:00 да “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар.

ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштиркочиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир Аблдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Сессия кун тартибига битта ташкилий масала – Сўх тумани ҳокимини сайлаш масаласи қӯйилди.

Чегара ҳудудидаги бӯлган нохуш ҳолат кӯп нарсаларни қайтадан кӯриб, қайтадан қарашга ҳаммамизни мажбур қилди, - деди А. Арипов. - Бевосита Президентимизнинг топшириқлари билан мен бошчилигимда вазиятни ӯрганиш учун мутасадди идоралар раҳбарлари етиб келишди. Биринчи навбатда вилоят раҳбари Ғаниев Шуҳрат Мадаминович ва бошқа раҳбарлар етиб келиб вазиятни чуқурланишига йӯл қӯймаган. Бизнинг олдимизда энг катта масъулият турипти – бу Сўх туманидаги муаммоларни ҳал этиш ва туманни обод қилиш.

Йиғилишда Сўх тумани ҳокими ва унинг ӯринбосарлари тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Наманганда Туркия билан ҳамкорликда замонавий тиббиёт маркази барпо этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 3 июнь куни туркиялик инвесторлар ва молиявий консультантлар гуруҳини қабул қилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

🏥 Учрашув чоғида “Медик сервис” МЧЖ билан туркиялик сармоядорлар ҳамкорлигида Наманган шаҳрида барпо этиладиган замонавий тиббиёт маркази лойиҳаси муҳокама қилинди.

💵 Умумий лойиҳа қиймати 28 миллион долларни ташкил этадиган 700 ўринли мазкур марказ 36 йўналишда хизмат кўрсатадиган йирик тиббиёт мажмуасига айланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Карантин сабабли стадионларимизда мухлисларнинг ўрнига уларни фотолари жойлаштирилиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

🤔 Суперлига клублари ўйинлар давомида футболчиларни стадионда қўллаб-қувватлаш учун чора излашмоқда.

▶️ Пандемия туфайли деярли уч ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 13 июндан эътиборан давом эттирилади.

🚫 Мухлислар стадионга киритилмайди. Шу боисдан айрим клуб вакиллари турли таклифларни кўриб чиқмоқда.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби мухлисларнинг фотоларини стадион ўриндиқларига жойлаштириб чиқишни режалаштирмоқда. Клуб 10 июнга қадар мухлисларнинг суратларни [email protected] электрон почтаси орқали қабул қилмоқда.

Жамоасини стадионда ўзига хос тарзда қўллаб-қувватлашга қарор қилишган Қаршининг «Насаф» клуби томонидан ҳам йўлга қўйилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

Таниқли шоир Азиз Саид Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Азиз Саид 1961 йил 25 сентябрда туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тугатган (1984). «Чилтор» (1988), «Дили қани Бедилнинг» (1996), «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар» (2001), «Фурсат дарвозаси» (2007) номли шеърий китоблар муаллифи. Уолт Уитменнинг «Майса япроқлари», Нозим Ҳикматнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Бертолд Брехтнинг «Театр ва реализм», Пауло Коэлонинг «Алкимёгар» китобларини ўзбек тилига таржима қилган.

1989 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📤 АОКА штабига келиб тушаётган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Юртимизда карантин эълон қилингандан сўнг тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш тақиқланганидан хабардормиз. Аммо яқинда 30 кишилик тўй қилишга рухсат берилгани ҳақида эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Бу тўйда хизмат қилувчи хонандалар ҳам 30 кишилик таркибга киритиладими?

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.

Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади. Шунингдек, оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин.

Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:

🟩 Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиш (дафн маросимлари бундан мустасно);

👩‍👩‍👦‍👦 “Яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда иштирокчи этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик;

🧤😷 Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш.

❗️Эслатиб ўтамиз! Карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларига риоя қилмаган фуқаролар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот котиби Меҳрибон Маметова иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🌊 Сув тошқини натижасида бир қатор маҳаллаларда 66 км газ қувурлари, 47 дона газ тақсимлаш қурилмалари ҳамда 7 550 дона маиший газ баллонларига жиддий зарар етган;

📉6 865 та аҳоли хонадони табиий газдан ва 5 195 та аҳоли хонадонида суюлтирилган газ таъминотида узилишлар юзага келган;

👷‍♂️🚍Таъмирлаш-тиклаш ишларига 64 та авария-тиклаш бригадаси, 45 та автотранспорт воситалари жалб қилинди;

⚡️Шунингдек, ушбу талофатларни бартараф этиш учун зарур бўлган қувурлар (7,0 км), газ тақсимлаш қурилмалари (25 дона), газ зулфинлар (55 дона), карбид маҳсулоти (4 тн), электрод (2 тн) ва бошқа материаллар заҳираси ташкил этилди;

🔧🧯тадбир бошидан 4 кмга якин газ қувури ва 11 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиниб, ҳудудларидан 831 дона маиший газ баллонлар топилди;

📈 "Пахтаобод" газ тақсимлаш станциясидан 3 117 нафар аҳоли ва 91 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланди;

📈 "Ғалаба" газ тақсимлаш станциясидан 3 748 нафар аҳоли ва 101 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланди;

🧯эвакуация қилинган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш учун 224 тоннага якин суюлтирилган газ ва 1 000 дона маиший газ баллонлар заҳираси яратилди;

💴 Сардоба тумани “Қўрғонтепа” ҚФЙ аҳолисига ҳомийлик сифатида 200 дона газ плиталари тарқатилди ;

❗️Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги жами 124 км ташқи ва ички газ қувурларини монтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, 35 та газ тақсимлаш қурилмаларини (ГТҚ) ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ 2020 йилда Ўзбекистонда 1 млн 263 минг гектарда бошоқли дон етиштирилади


🌾 Суғориладиган ғалла майдонларининг гектаридан ўртача 71 центнердан жами 7 миллион тоннадан ортиқ бошоқли дон етиштириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


💵 Жорий йилда кузги бошоқли дон экинларини етиштиришда Ҳукумат томонидан 3,6 трлн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ўз вақтида етказиб берилган.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Бу вазифани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 1 октябргача амалга ошириши лозим. Топшириқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда берилди.

📉 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

📂 Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади.

🗄 Мутасаддиларга йил охиригача Ягона ижтимоий реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади

Карантиннинг биринчи кунларидан ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга оширилган эди.

🔎 Бугунги кунда боқувчисини йўқотган оилалар сони 155 минг, 5 нафардан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган оилалар сони 81 минг, ёлғиз яшовчи кексалар 16 минг нафарни ташкил этмоқда.

❗️ Лекин ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

💵 Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Импорт машиналар нархи пасаяди

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

📂 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Autostrada сайтининг ёзишича, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+28) 2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайганлар - 3014 нафар

💉 Даволанаётганлар - 813 нафар

Вафот этганлар - (+1) 16 нафар

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official