Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Андижон вилоятида жорий йилда 789 та лойиҳа бўйича 7 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 42 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган

👕 Тўқимачилик йўналишида 13 та лойиҳа амалга оширилиб, ип-калавани қайта ишлаш даражаси 78 фоизга етказилади, 278 млн. долларлик экспорт таъминланади.

🏗 Қурилиш материаллари тармоғида 2020-2021 йилларда 74 лойиҳа самарасида 106 млн. долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

💴 Оилавий тадбиркорликка 353 млрд. сўм кредит, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20 млн. доллар ажратилиши белгиланди.

💼 Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолини солиқдан озод қилинган 60 дан ортиқ турдаги касбга ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов АОКА штабида ўтказилган брифингда:

эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 44455 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этаётганини маълум қилди.

🌀 Улардан:
🏠 26 009 нафар фуқаро уй шароитида;
🏥 18 446 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
🧪 Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ҳозирга қадар 551 мингга яқин тест синовлари ўтказилди
(‼️бир кунда 11,1 мингта).

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

🏗 Жорий йилда Андижон вилоятида 6 196 та – ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилмоқда.

❗️ Давлатимиз раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу йил 642 километр автомобиль йўли, 85 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши ва таъмирланиши белгиланди.

🎓 Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу келгусида уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏥 Тошкент шаҳрида яна 25 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2463 нафарни ташкил этмоқда.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🏥 В Ташкенте от коронавирусной инфекции полностью выздоровели и отправились на реабилитацию 25 пациентов.

В настоящее время по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечились 2463 человека.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Мактаб ўқитувчилари юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқаради

✍️ “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилмоқда.

Бунда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан (синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa, кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари) – 1 тагача (синф журнали (босма ёки электрон) қисқартириш кўзда тутилмоқда.

📈 Ушбу ўзгартиришлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисобот ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилиш ҳамда дарс ўтиш сифати ва мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Изоҳ: жами авф этилганлар 258 нафар, шундан 117 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Каналга уланиш: 👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺 2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади.‼️

Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди. Тумандаги Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри ва қўшни туманларда уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли барпо этиш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан Президентнинг Андижон вилоятига сафари якунига етди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством многоэтажного жилья в Ходжаабадском районе Андижанской области. На массиве "Иттифок" возводятся 35 домов.
Глава государства указал на недостатки в строительных работах, отметил необходимость сооружения домов прочными и качественными, в соответствии с международными стандартами.
На этом рабочая поездка Президента в Андижанскую область завершилась.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Андижанскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати
маълумотларига кўра, Қўмита томонидан жорий йилнинг май ойи давомида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

⛔️ Жумладан, 2 майдан 21 майга қадар республика миқёсида Давлат экология қўмитаси давлат инспекторлари томонидан жами 197 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

🔴 Ҳуқуқбузарларга 187,5 млн. сўм жарима ва 607 млн. сўм даъво белгиланган. Умумий ҳисобда 417 дона дарахт ва бута дарахтлар, шундан 181 дона қимматли ва 236 дона кам қимматли дарахтлар ва 46,6 м3 бута дарахтлар ноқонуний кесилгани аниқланган.

⚠️ Ҳуқуқбузарлардан 22 та электр арра ва болта, 562 дона дарахт таналари, 54,1 м³ дарахт ва бута дарахтлар ўтини олиб қўйилган. Шунингдек, 9 та ҳолат бўйича 250 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди.

🏢 Туманнинг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда.

❗️ Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайит кунлари маърака маросимларини кейинга қолдиришга чақирди

✳️ Вазирлик юртдошларимизга мурожаат билан чиқиб, карантиндаги чекловлар вақтинча экани, халқимиз саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилганини унутмасликка чақирди.

Вафот этганлар учун хонадонларда ўтказиш режалаштираётган маърака маросимларини кейинга қолдириш, буни ўзимиз ва унда қатнашмоқчи бўлган яқинларимиз саломатлигини асраш мажбурияти, деб тушунишимиз лозимлиги таъқидланди.

Жамоатчиликдан хонадонларда ташкил этилган маърака маросимларига қатнашмаслик бўйича шахсий намуна кўрсатишлари, бунда маҳаллалардаги нуроний отахону онахонларнинг, маҳалла фаолларининг ўрни катта экани таъкидлаб ўтилди.

Хонадонга янги келган меҳмонни кўриш ва қўлидан бир пиёла чой ичиш удумини ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, кейинги ҳайитларга қолдириш тўғри экани айтилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​​​​​🔺 2020 йил 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official