Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Аллею литераторов, созданную в Национальном парке Узбекистана имени Алишера Навои.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника Алишеру Навои, ознакомился с проделанной работой и созданными в аллее условиями.
На встрече с писателями и поэтами, творческой интеллигенцией говорилось о внимании, которое уделяется развитию национальной литературы в последние годы, об очередных важных задачах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Adiblarxiyoboni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан танишди.
Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳри тарихини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Музей города Ташкента рядом с Аллеей литераторов.
К настоящему времени здесь собрано около тысячи экспонатов. Пополнение музейного фонда продолжается.
Отмечена необходимость основать научно-исследовательский институт для глубокого изучения истории города, создать условия для археологов, публиковать результаты исследований. Дано указание организовать махаллинские и школьные экскурсии в музей, а также аналогичные музеи и в других городах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Адиблар хиёбони ёнидаги бино реконструкция қилиниб, Тошкент шаҳри музейи шу ерга жойлаштирилди.

Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.

Бу биринчи қадам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Тошкентда илмий тадқиқотлар учун жуда катта манба бор. Лекин шу пайтгача яхлит ва тўлиқ ўрганилмаган. Энди 2200 йиллик тарихни даврма-давр ўрганиш, музейни ашёвий далиллар билан бойитиб, шаҳар цивилизациясини тўла юзага чиқариш керак.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари
ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Президент Фармони қабул қилинди.

❗️Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

🖥 Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.

📋 Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📊 Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:

🔺 Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

🔺 давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

🔺 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;

🔺 электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

🔺 аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

🔺 нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;

🔺 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️ Коронавирус туфайли бир муддат фаолиятини тўхтатган кўплаб газета ва журналлар яна чоп этила бошланди.

Сизда эса босма нашрларни уйдан чиқмасдан мутолаа қилиш имкони бор. Телеграмдаги "Газеталар шарҳи" каналида барча марказий ва вилоят нашрлари электрон шаклда эълон қилиб борилмоқда.

🗞 Каналга уланиш 👉 @gazetalar_sharhi
‼️ Фуқаро мурожаатлари ва сўровлари билан ишлаш виртуал маконда ҳам олиб борилмоқда

Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

⭕️ Жумладан, I чоракда келиб тушган мурожаатларнинг 15 723 таси (52%) қаноатлантирилди, 10 235 таси (34%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 2 488 таси (8%) кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди. 290 таси кўрмасдан қолдирилди, 66 таси рад этилди ва 1 500 таси (5%) кўриб чиқилмоқда.

📌 Жами 192 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди, шундан 106 таси бевосита адлия вазири, 86 таси вазир ўринбосарлари томонидан қабул қилинди. Улардан 133 таси тўғридан тўғри вазирлик биносида, 59 таси вазирлик раҳбариятининг ҳудудлардаги сайёр қабуллари жараёнида қабул қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев:

Пойтахтда енгил автомобиллар сони янада кўпайиши аниқ. Шунинг учун эртанги кунни олдиндан кўриб, кўчаларни кенгайтириш, кўприклар қуриш ишларини давом эттириш керак.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгични кўздан кечирди.

🛣 Мазкур транспорт ечими уч поғонадан иборат бўлиб, туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли.

Илгари бу чорраҳа соатига 7 минг автомашинани ўтказиш қувватига эга эди. Энди соатига 20 мингта транспорт воситасини узлуксиз ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда светофор ишлатилмаслиги ҳам тўхтовсиз ҳаракатни таъминлайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
💼 «Ўзчармсаноат» уюшмасида янги тайинловлар амалга оширилди

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Захидов Мирсаид Миралимович;

уюшма раисининг ўринбосари лавозимига Муйдинов Адхамжон Нумонжонович тайинланди.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 300-сонли қарорига асосан)

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

💼 В Ассоциации «Узчармсаноат» произведены новые назначения

Захидов Мирсаид Миралимович назначен первым заместителем председателя Ассоциации «Узчармсаноат»;

заместителем председателя Ассоциации назначен Адхамжон Нумонжонович Муйдинов.

(в соответствии с Постановлением Кабинета Министров № 300 от 20 мая 2020 года)

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official