Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарлар ёлғон.

Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинлилик учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазоланиш мумкин.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Бугун Термиз халқаро аэропортида карантин давридаги илк рейс амалга оширилди

Бу хақда "Uzbekistan Airports" АЖ Ахборот хизмати
маълум қилди.

Тошкент-Термиз НУ-065 йўналиши бўйича учган ҳаво кемаси соат 09:52да мамлакатимиз жануби Сурхон воҳасига қўнди. Унда 40 нафар йўловчи ва 251 кг юк келтирилди.

Термиз-Тошкент НУ-066 йўналиши бўйича эса 117 йўловчи ҳамда 834 кг юк пойтахтга соат 13:23да учиб кетди. Йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳаво кемасига жойлаштириш ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Facebook ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинди

Маълум бўлишича, Facebook ижтимоий тармоғи 19 май куни рўйхатга олинган.

Мамлакатда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони ўнтадан ошди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

Эгизак фарзандларим бор. Шуларнинг бирига 2 ёшгача она пули олганман, иккинчисига ҳам шундай тўлов олсам бўладими?

❗️ Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди, 3-хатбошисига кўра, агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади, яъни бундай ҳолатда бола парвариши бўйича нафақа кичик фарзанд учун тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил январ-апрель ойларида

25 081 дона “Nexia T-250” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,8 фоиз кўпроқ);
23 694 дона “Cobalt” (139,6 %);
17 907 дона “Lacetti-Gentra” (140,7 %);
17 561 дона «Damas» (123,6 %);
10 365 дона «Spark» (158,1 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ "Ҳар бир оила– тадбиркор" дастури юзасидан

⚡️ Агар сиз дастур асосида кредит олишни ва ўз тадбиркорлигингизни бошламоқчи бўлсангиз қуйидаги кўринишда ҳаракат қилишингиз лозим бўлади:

1️⃣ Ўз маҳалла раисингизга учрашасиз.

2️⃣ Туман кичик ишчи гуруҳи (маҳалла, банк, ҳокимият) сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизни юзасидан ўрганиш ўтказади ва сўровнома тўлдиради.

3️⃣ Таъминотчи билан шартнома тузасиз. Таъминотчилар рўйхати ҳокимликларда мавжуд.

4️⃣ Ушбу сўровнома, таъминотчи билан шартнома асосида сектор раҳбари (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи) тавсиянома беради.

5️⃣ Айрим ҳудудларда туман шаҳар ишчи гуруҳи ушбу ҳужжатлар бўйича кредит ажратиш учун баённома расмийлаштиради ва банкларга тақдим этади.

Айрим ҳудудларда эса баённома вилоят ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланиши учун ҳужжатлар вилоят ишчи гуруҳига жўнатилади ва улар томонидан банкларга тақдим этилади.

6️⃣ Банклар (Агробанк, Миркокредитбанк ва Халқ банки) бириктирилган ҳудуди бўйича сизни ҳужжатларингизни кўриб чиқади ва кредит ажратиш бўйича қарор қилади.
Қайси банк қайси ҳудудга бириктирилганлиги бўйича маълумот ҳокимликларда мавжуд.

7️⃣ Банк кредит ажратилиши бўйича ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, Сизга таъминотчи маҳсулотни етказиб бериши лозим.

8️⃣ Банк маҳсулот етказиб берилганидан кейин таъминотчига пул ўтказиб беради.

📌PS: Таъминотчидаги маҳсулотлар нархини қимматлиги учун туман ҳоким ўринбосарлари биринчи навбатда жавобгар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

Давлат ташкилотида ишловчи ходимлар стационар карантинга олинганда уларнинг ойлик иш ҳақи қандай тўланади. Масалан, ойликдаги устамалар тўланадими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонининг 16-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9 ва 17-бандларига асосан коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилганларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра корхонанинг жамоа шартномаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган локал ҳужжатларга асосан устама ва бошқа қўшимча тўловлар тўланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺 +47. 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 нафарни ташкил қилмоқда.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 +47. По состоянию на 20 мая 16:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2927.

Из подтвержденных новых случаев 28 выявлено у граждан, находившихся на карантине, 19 – у граждан, прибывших из-за рубежа и помещенных в карантинный центр.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

Карантин сабабли мактаб-интернатларнинг хизматчи ва техник ходимлари ўз вазифасини масофавий усулда бажариши мумкин бўлмагани учун навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилган. Улар меҳнат таътилидан фойдалангандан сўнг, уларга карантин муддати тугамагани сабабли маоши сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкинми?

❗️Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг масофавий таълим жараёнига жалб этилган ходимлар, шунингдек, карантин чоралари даврида таълим ташкилотларининг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ходимларнинг иш ҳақи сақланиб қолинади.

Агар ходимнинг масофадан ишлашга ўтишининг имкони бўлмаса, иш берувчи ходимнинг иш кунини қисқартирилган шароитга ўтказиши ёки ҳодимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда унинг розилигига кўра, маоши сақланмаган таътил бериши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга хат йўллади.
"Бугунги кунда Сизнинг бутун саъй-ҳаракатингиз, табиийки, пандемия оқибатларини енгиб ўтишга қаратилган. Айни пайтда, шунга қарамай, Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотларингизни давом эттираётганингиз мени руҳлантиради", - дейилади мактубда.

Директор-распорядитель Международного валютного фонда Кристалина Георгиева направила письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
"Сегодня все Ваши усилия, естественно, направлены на преодоление последствий пандемии. Вместе с тем я воодушевлена тем, что несмотря на это, Вы продолжаете курс реформ для достижения среднесрочных целей по формированию в Узбекистане динамичной и открытой рыночной экономики", - говорится в послании.

#Mirziyoyev #maktub #XVF #KristalinaGeorgiyeva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сардобадаги техноген офатдан зарар кўрган экин майдонлари ҳолати юзасидан муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Сардобадаги техноген офатдан зарар кўрган экин майдонлари ҳолати бўйича турли мулоҳазалар акс этган мақола эълон қилинган эди.

⁉️ Муаллиф “Нега пахтадан воз кечолмаяпмиз? Майнинг иккинчи ярмида экилган чигит қилинган сарф-харажатни, деҳқон пешона терини оқлайдими? Майли, чигит униб чиқар, кўсак ҳам тугар, бунга шубҳа йўқ. Бироқ ҳосил пишиб, пахта очилиб улгурадимикан?”, дея савол қўйган.

Сардоба тумани асосан пахта етиштиришга ихтисослашган ҳудуд. 25-30 майга қадар пахтанинг эртапишар навлари экилиб, сентябрда ҳосил тайёр бўлади. Шу билан бирга ҳудудларда тезкор агротехник тадбирлар амалга оширилади.

🧮 Ҳисоб-китобларга кўра, зарар кўрган майдонлардаги ғалланинг 3 958 га, пахтанинг 7 623 га, бошқа экинларнинг 3 932 гектари бузилиб, шундан 3 260 га чигит экилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

Я учусь в Казахстане в заочной форме. В связи с пандемией коронавируса COVID-19 учеба будет проводиться в онлайн-режиме по расписанию. Я работаю в Северном Рудоуправлении НГМК. Раньше нам на сессию оформляли ученический отпуск. Данный момент имею ли я право получить ученический отпуск и обучаться дома в онлайн-режиме?

❗️Согласно статье 249 Трудового кодекса работники, обучающиеся в образовательных учреждениях без отрыва от производства, выполняющие учебный план, имеют право на дополнительный оплачиваемый отпуск по месту работы, сокращенную рабочую неделю и другие льготы, установленные законодательными и иными нормативными актами о труде.

Согласно статье 250 Трудового кодекса при предоставлении обучающимся без отрыва от производства в образовательных учреждениях ежегодных отпусков, работодатель обязан, по желанию обучающихся, приурочивать эти отпуска ко времени экзаменов и лабораторно-экзаменационных сессий.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Cамарқандда 3 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар сони 2372 нафарга етди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

❗️ В Самарканде поправились 3 пациента, общее число выздоровевших в стране достигло 2372 человека.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

Республика клиник шифохонасида кичик тиббий ходима бўлиб ишлар эдим. Карантин вақтида 14 ёшгача фарзандларим бўлганлиги сабабли иш жойимдан иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўз ҳисобимдан таътил беришларини сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Аммо менга таътил беришмасдан ўз хоҳишим билан бўшашга ариза ёзишимни, агар ёзмасам ишдан бош тортди деб меҳнат дафтарчамга мажбуран бўшатиб ёзишларини айтиб менга ариза ёздиришди. Шу иш тўғрими?

❗️Ушбу ҳолатда иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний. Меҳнат кодексининг 150-моддаси, иккинчи қисмига асосан ходимнинг ҳохишига кўра ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга – ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши лозим.

Ходимдан ишдан бўшаш тўғрисидаги ариза ёзишни талаб қилиш Меҳнат кодексининг 99-моддасига зид ҳисобланади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 81-моддасига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Юқоридаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган мансабдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан маъмурий жаримага тортилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Аллею литераторов, созданную в Национальном парке Узбекистана имени Алишера Навои.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника Алишеру Навои, ознакомился с проделанной работой и созданными в аллее условиями.
На встрече с писателями и поэтами, творческой интеллигенцией говорилось о внимании, которое уделяется развитию национальной литературы в последние годы, об очередных важных задачах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Adiblarxiyoboni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан танишди.
Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳри тарихини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Музей города Ташкента рядом с Аллеей литераторов.
К настоящему времени здесь собрано около тысячи экспонатов. Пополнение музейного фонда продолжается.
Отмечена необходимость основать научно-исследовательский институт для глубокого изучения истории города, создать условия для археологов, публиковать результаты исследований. Дано указание организовать махаллинские и школьные экскурсии в музей, а также аналогичные музеи и в других городах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter