Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️ 18 май кунидан бошлаб авиа ва темир йўл қатновларини амалга ошириш бошланади

“Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятлари мамлакатимиз ичида амалга ошириладиган рейслар жадвалини эълон қилди.

🚉 Темир йўлларда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Afrosiyob” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) амалга оширилади.

✈️ Ҳаво транспортида Нукус, Термиз ва Урганч шаҳарларига бориш ва қайтиш имконияти пайдо бўлади.

‼️ Карантин қоидаларига риоя қилиш мажбурий

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

❗️ С 18 мая текущего года, начнётся частичная пассажироперевозка в авиа- и железнодорожных рейсов в местных сообщениях

Акционерные общества “Узбекистон темир йўллари” и “Uzbekistan airways” опубликовали график пассажироперевозок.

🚉 Железнодорожное сообщение из Ташкента в такие города, как Навои, Бухара и Карши будут осуществлять высокоскоростные поезда “Afrosiyob”, а в Ферганскую долину будут курсировать скоростные поезда сообщением Ташкент – Андижан (все рейсы сообщением туда и обратно).

✈️ Авиарейсы будут возобновлены из Ташкента в Нукус, Термез, Ургенч и обратно.

‼️ Соблюдение всех карантинных правилобязательно

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ 18 май кунидан бошлаб авиа ва темир йўл қатновларини амалга ошириш бошланади “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Uzbekistan airways” акциядорлик жамиятлари мамлакатимиз ичида амалга ошириладиган рейслар жадвалини эълон қилди. 🚉 Темир йўлларда Тошкент…
Тошкент–Урганч–Тошкент (душанба, пайшанба)

🛫Тошкентдан учиш 09:00 –
🛬Урганчга қўниш 10:30;
🛫Урганчдан учиш 13:30 –
🛬Тошкентга қўниш 14:50.

Тошкент–Нукус–Тошкент (сешанба, жума)

🛫Тошкентдан учиш 09:00 –
🛬Нукусга қўниш 10:40;
🛫Нукусдан учиш 13:20 –
🛬Тошкентга қўниш 14:30.

Тошкент–Термиз–Тошкент (чоршанба, шанба)

🛫Тошкентдан учиш 09:00 –
🛬Термизга қўниш 10:20;
🛫Термиздан учиш 13:20 –
🛬Тошкентга қўниш 14:30.

Авиачипталарни онлайн, аэропортларда ва авиакомпания кассаларида карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда харид қилиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Основные итоги визита Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

Глава государства дал старт строительству новых массивов в Сырдарьинской области.

❗️Каждому из около 4,5 тысячи домовладельцев, пострадавших от наводнения, от имени Президента передаются:

материальная помощь в размере 40 миллионов сумов;

подарки, содержащие бытовую технику в виде телевизоров, холодильников, стиральных машин, минипечей, электрочайников, утюгов.

🏬 Для жителей, дома которых стали полностью непригодными, в Мирзаабадском, Сардобинском и Акалтынском районах запланировано построить 3 жилых массива с 66 пятиэтажными домами на 2640 квартир.

❗️Ремонт и строительство новых домов будут бесплатно выполнены государством.

К 1 сентября люди смогут переселиться в новые квартиры и свои отремонтированные дома.

❗️Вместе с тем участки, где дома были разрушены, останутся в распоряжении пострадавших людей.

Около 1800 панельных коттеджей в Сардобинском, Мирзаабадском и Акалтынском районах Сырдарьинской области планируется модернизировать и передать владельцам.

🔵 Для этой цели в Сырдарью прибыли 305 бригад строительных компаний и около 12 тысяч строителей во главе с руководителями Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента.

❗️Будут реализованы 323 крупных и малых проекта на
2 триллиона 143 миллиарда сумов.

💼 В рамках этих проектов в этом году будут трудоустроены около 10 тысяч чел. в Мирзаабадском, Акалтынском и Сардобинском районах.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи асосий натижалари:

Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.
❗️ Зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:
40 млн. сўмлик моддий ёрдам;
Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
🏬 Уй-жойи бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.
1 сентябргача одамлар янги уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.
❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.
Учта туманда 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб топширилади.
❗️ Қиймати 2 трлн. 143 млрд. сўмлик 323 та лойиҳалар амалга оширилади.


@studio_67
​​​​​🔺 2020 йил 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2686 (+4) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари жорий йилнинг 12-14 май кунлари Россиядан Қорақалпоғистонга келган. 1 нафар фуқаро эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, касалликни инфекцияга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 По состоянию на 15 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2686 (+4). Из подтвержденных новых случаев 3 выявлено у граждан, прибывших 12-14 мая нынешнего года из России в Каракалпакстан. А 1 гражданин из Республики Каракалпакстан заразился в результате контакта с больным.

В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2158 человек, в настоящее время показатель выздоровления составляет 80 процентов. Сейчас в Узбекистане проходят лечение 517 пациентов.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Шавкат Мирзиёев "Сардоба" сув омборини қуриш нега керак бўлгани ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев:
Албатта, кимдир савол бериши мумкин: шу сув омбори керакмиди-йўқмиди? Бунақа саволлар ҳозир ҳам кўп.

Нима учун Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ривожланишда ортда қолган? Сув бўлмагани учун. Деҳқон одам билади, пахтага 5-6 марта сув бериш керак. Нимага бошқа жойларда 40-70 центнер ҳосил олинарди-ю, бу ерда 15 центнер? Чунки икки марта ҳам сув бера олмасдик-да.

Иккинчидан, бирон марта такрорий экин эка олармидик? Сув йўқ эди-ку. Шунинг учун 2010 йилда тўғри хулосага келинган.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларини ривожлантириш нуқтайи назаридан – чорвага ҳам, экинларга ҳам, парранда, балиқларга ҳам сув керак. Бу тўғри қарор бўлган. Лекин шундай талофат бўлди, [энди] келажакда ҳар бир қилган ишимизни янада пишиқроқ, пухтароқ, мукаммал қилишимиз керак.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Айни пайтда Ўзбекистонда 2686 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 2158 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу коронавирус инфекциясидан даволанишнинг 80 фоизи дегани.

Бугун кун давомида қайд этилган 41 ҳолатнинг 23 таси Самарқанд вилоятига тўғри келди.

Ҳозирда шифокорларимиз томонидан 517 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔰 Аҳолига имтиёзли ипотека кредити берилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019-йил 28-ноябрь куни “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармонни имзолаганди.

Унга кўра, янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун қуйидаги шартларда берилади:

қишлоқ жойларда — уй-жой қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда 20 йилга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

шаҳарларда — уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда 20 йилга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилса, фоизлар камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Каналга уланиш: 👇

@axborot_xizmatlariAOKA
Хусусий мактаблар карантин даврида тўлиқ тўловни талаб этишлари тўғрими

Карантин вақтида бизни сувимизни ўчириб қўйишди. Нима қилиш керак

Шу ва шу каби бошқа саволларга 19.05.2020 йил соат 16:00 👉 https://youtu.be/GxllFXyo-r4 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурот Хаитметов тўғридан-тўғри эфирда жавоб беради.

‼️ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ‼️
💻ҲАР КИМ ЎЗ САВОЛИНИ БЕРИШИ МУМКИН!
💻

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Правильно ли, что частные школы просят полную оплату за учебный месяц во время карантина

Нам отключили воду и на карантине мы сидим без воды. Что делать


На эти и другие вопросы, в прямом эфире 👉 https://youtu.be/GxllFXyo-r4 19.05.2020 в 16.00 будет отвечать Директор Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Элмурот Хаитметов.

‼️НЕ ПРОПУСТИТЕ‼️
💻КАЖДЫЙ МОЖЕТ ЗАДАТЬ СВОЙ ВОПРОС В ПРЯМОМ ЭФИРЕ!
💻

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔹Марказий банк томонидан 2020 йил январь-апрель ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди.

Мазкур шарҳда нақд пул тушумлари ва чиқимларини ҳажми динамикалари, шунингдек, таркибий ўзгаришлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган. Бу ҳақида батафсил ушбу ҳаволада.

———————————

🔹Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за январь-апрель 2020 года.

В обзоре содержится подробный анализ динамики объёма поступлений и расходов наличных денег, а также их структурных изменений. Подробнее по ссылке.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Давлат Статистика қўмитаси раиси матбуот котиби Абдурасулов Усмон Рустамович 1990 йил 16 майда Қашқадарё вилоятида туғилган.

2016-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Давлат Статистика қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 16 май "Тошкент - Куала-Лумпур-Сингапур-Тошкент" чартер рейси билан 237 нафар юртдошимиз Ватанимизга олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекцияси юқтирган фуқаролар сони 2691 нафарга етди. Уларнинг 2158 нафари, яъни 80 фоиздан ортиғи тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 522 бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир. 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Охирги бир кунда 15 мингдан, касаллик қайд этилган кундан бугунга қадар эса 474 мингдан кўпроқ ҳолатда лаборатория текширувлари ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб ўтиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабати

🦗 Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб кириб келгани ҳақида турли хабарлар тарқамоқда.

🌱 Айни карантин ва об-ҳавонинг инжиқликлари сабаб қишлоқ хўжалигига таъсир ўтказиши айтилмоқда. Ана шундай шароитда зарарли ҳашаротлар экинзорларга жиддий зарар етказиши мумкин.

🚿 Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 38,1 минг гектарда, Сурхондарёда 31 минг гектар, Жиззахда 23 минг гектар, Самарқандда 7,7 минг гектар, Тошкентда 6,1 минг гектар, Навоийда 5,1 минг гектар, Фарғонада 754 гектар, Сирдарёда 177 гектар, Бухорода 66 гектар ва Андижон вилоятида 40 гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Зарарли чигиткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказишга зарур техникалар билан таъминланган. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 320,6 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар ва 211 минг гектарни таъминлайдиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари заҳираси яратилган.

Қорақалпоғистон республикасида ва Хоразм вилоятида зарарли чигирткаларга қарши ишловлар май ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг 12 та аҳоли пунктида электр таъминоти тўлиқ тикланди

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, бугунги кунга қадар 3 дона подстанция, 92 дона трансформатор пункти ва 273,0 км электр узатиш тармоқларида (4 963 та электр устунлар) таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилиб, тўлиқ ишга туширилди.

Натижада 7 987 та электр таъминоти узилган аҳоли хонадонларидан (сув етиб бормаган ҳудудлар аҳолисини хавфсизлик учун электр таъминотидан узиб қўйилганлар билан 12 000 дан ортиқ) 7 987 таси ҳам электр энергия билан таъминланди.

Шунингдек, сув тошқини натижасида талофат кўрган 12 та аҳоли пунктида электр ускуналарга талофат етган эди. Бугунги кунда мазкур 12 та аҳоли пункти барқарор электр энергияси билан таъминланди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Халқаро пресс-клуб Гулистон шаҳридан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда

📌 Халқаро пресс-клубнинг мазкур сайёр сессияси 1 май куни Сардоба тошқини ва айни пайтда, ҳалокат оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар сарҳисобига бағишланган.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов:

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Сирдарё дарёсининг ўрта оқимида жойлашган бўлиб, йилига 20 млрд. куб сув оқиб ўтади. Шундан 6 млрд. ёз ойларида, қолган 13-14 млрд. қисми эса қиш фаслида оқиб кетади.

Сув таъминотига эҳтиёж ёз ойларида сезилган вақтларда бу вилоятларда сув таъминоти жуда паст бўлган, бор йўғи 65% сув билан таъминланган. Сув танқислиги жуда юқори бўлганлигидан қишлоқ хўжалигида суғориш, такрорий экиш муаммо бўлган.

Сардоба сув омбори 140 минг гектар майдонга сув беради, умумий таъсири эса 370 минг гектарга тенг.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Халқаро пресс-клуб | Гулистон |
🔴 ONLINE

🔰 Турсунов Ёрқин Эргашевич, молия вазири ўринбосари:

‼️ "Сардоба ҳалокатидан жабр кўрган ҳудудларни тиклаш, турар-жойлар қуриш, таъмирлаш ва компенсация маблағлари давлат бюджетидан, бошқа соҳаларга ажратилган маблағларга тегмаган ҳолда, қўшимча тушумлар ва бошқа манбалардан қопланади".

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Халқаро пресс-клуб | Гулистон | 🔴 ONLINE

🔰 Турсунов Ёрқин Эргашевич, молия вазири ўринбосари:

"Сардоба сув омборида 4 ярим минг оила талофат кўрган, 2640 та уй-жой йўқолган, тиклаб бўлмайди.

✔️ 1800 та хонадонни қайта тиклаш керак. 2640 хонадонни Президентимизнинг топшриқларига биноан, 1 сентябргача тиклаб берилиши белгиланди".


Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA