Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистоннинг хориждаги моддий маданий бойликларини аниқлаш, тарихий аҳамиятга эга буюмларни хорижга олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва кўрилган чоралар АОКАда Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Рўзиқулов иштирокида брифинг бошланди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хорижда сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид жами 5587 та қўлёзманинг илмий тавсифини ўзида жамлаган 3 та монографик тадқиқот нашр этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Рўзиқулов маълум қилди.

2024 йил давомида мамлакатимиз ҳудудидан маданий бойликларни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уриниш вақтида божхона ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган, шунингдек, турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда маданий бойликларнинг ноқонуний айланишида вақтинчалик сақловга олинган 4.118 та предметлар бўйича 434 та эксперт хулосалари тайёрланган.

Республикамизда ноқонуний ҳаракатлар жараёнида ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган тарихий, илмий, маданий ва музей аҳамиятига эга бўлган барча маданий ашёларни республика давлат музей фондлари ҳамда бошқа давлат захирахоналарига топширилган.

Хориждаги кутубхона, музей, фонд ёки бошқа илмий-маданий муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон тарихи
ва маданиятига оид 500 та маданий бойликнинг (қўлёзма, миниатюра, сопол, текстил, фотоколлекция, мунчоқ, зирак, коса, сфероконус ва б.) илмий тавсифи тайёрланди.

2024-йилда “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси доирасида давлат бюджетидан 3 млрд. сўм ажратилган бўлиб, аҳолидан маданий бойликларни сотиб олиш тадбири давом эттирилди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайт Давлатига келди. Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шу ернинг ўзида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hamkorlik
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг капитал қурилиш йўналишидаги ишлари сарҳисоби ва истиқболдаги режалари АОКАда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Шаҳло Отажонова иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 6 подстанцияларда жами 1367 МВА қўшимча қувват яратилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Шаҳло Отажонова маълум қилди.

Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ва тижорат банклари ҳисобидан 2024 йилда жами 55,9 млн доллар миқдорига тенг бўлган ишларни амалга оширди. Йиллик режа 109,8 фоизга бажарилди.

🖊2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўз маблағлари ҳисобидан 4 та инвестиция лойиҳаси ишга туширди, жумладан:

✔️Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 32,8 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш линияси қурилди;

✔️Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 44,7 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди;

✔️“Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 0,6 км бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоғи қурилди;

✔️Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220 кВ кучланишли электр тармоғи ва янги 220 кВ кучланишли подстанция қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида узунлиги 14 км бўлган 220 кВ кучланишли ва 1,2 км бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Брифинг Telegram | Facebook…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан 40дан ортиқ сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли 170дан зиёд мурожаатлар ижобий ҳал қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров маълум қилди.

Ўтган йилда Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1930 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 80 фоиздан ортиғи ижобий ҳал қилинган, қонун нормаларига зид бўлган мурожаатлар асослантирилган ҳолда рад этилган.

Ҳудудлар кесимида асосий мурожаатлар Тошкент шаҳридан келиб тушган бўлиб, умумий мурожаатларнинг 32,3 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, бу кўрсаткич Тошкент вилояти бўйича қарийб 16 фоизни, Сурхондарё вилояти бўйича 6,4 фоизни, Қорақалпоғистон Республикаси мисолида 5 фоизни ва Фарғона вилояти бўйича 4,9 фоизни ташкил қилади.

Ўтган йилда ўтказилган ана шундай ўрганишлар натижасида 24 та ҳолатда камчилик аниқланиб, масъул ходимларга тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилгани маълум қилинди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СМТИ директори Элдор Арипов Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди

Жорий йилнинг 14-16 февраль кунлари Германияда "Кўп қутблилик" шиори остида 61-Мюнхен хавфсизлик конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов Мюнхен конференцияси доирасида ўтказилган "Каспий муаммоси: Евроосиё хавфсизлигида иқлим ва можароларни қайта кўриб чиқиш" ("Caspian Conundrum: Rethinking Climate and Conflict in Eurasian Security") мавзусидаги тадбирда асосий маърузачи сифатида иштирок этди. У ўз нутқида асосий эътиборни бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси дуч келаётган иқлим муаммоларига қаратди.

Эксперт минтақанинг иқлим ўзгаришларига энг заиф ҳудудлардан бири эканлигини таъкидлади. Сўнгги 30 йил ичида бу ерда ҳарорат жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан икки баробар тезроқ кўтарилиб, Цельсий шкаласи бўйича 1,5 даражага ошган. Бу вақт ичида глобал ҳарорат кўрсаткичи эса 0,7 даражани ташкил этган.

СМТИ директори таъкидлашича, бу жиддий муаммоларга қарамай, Марказий Осиё мамлакатлари узоқ вақт давомида экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш учун бирлашишга тайёр бўлмаган эди. Бироқ бугун вазият тубдан ўзгарди: шубҳа-гумонлар ва носоғлом рақобат ўрнини ишонч, ўзаро тушуниш ва минтақанинг умумий муаммоларига биргаликда ечим излашга интилиш эгаллади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида "қўшнилар билан муаммосиз муносабатда бўлиш" тамойилини эълон қилган Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсий курси бу борада салмоқли роль ўйнагани таъкидланди. Бу минтақани жипслаштиришнинг асосий омили бўлиб, давлатлараро ҳамкорликнинг ноёб моделини шакллантиришга хизмат қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Кувайт шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг музокаралари бўлиб ўтди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️2024 йилги Давлат дастурининг «ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСEВАР ДАВЛАТ» ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ” йўналиши бўйича қилинган ишлар:

Марказий Осиё давлатларининг минтақавий экологик масалаларни муҳокама қилишга қаратилган парламентлараро ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон учун савдо бўйича “GSP+” режими 2027 йилгача узайтирилди.

ЖСТга Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 8- ва 9-йиғилишлари Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтди.

«Murojaat.vatandoshlarfondi.uz» портали орқали хориждаги ватандошларга куну тун ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилди.

Тошкент шаҳри ҳудуди ва ёндош майдонларда сейсмик фаоллашув жойларининг прогноз харитаси ишлаб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инфографика: Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.


📶 2017-2024 йилларда савдо ҳажми 23 бараварга ошиб, 289 минг доллардан 6,8 млн долларга етди.
◾️экспорт — $6,6 млн
◾️импорт — $158 минг

🔝 2024 йилда Қувайтга экспорт қилинадиган товарлар номенклатураси озиқ–овқат маҳсулотлари (сабзавот ва мевалар)0,2 млн доллар, авиадвигателлари учун ёқилғи2 млн доллар, шунингдек, хизматлар (ҳаво транспорти ва туризм) - 4,4 млн доллар.

🔝Қувайтдан импорт 157,7 минг долларни ташкил этди ва кимёвий маҳсулотлар (пигментлар, бўёқлар)1 минг доллар, қоғоз маҳсулотлари10 минг доллар, шунингдек, хизматлар (почта ва суғурта) 147,6 минг доллар.

📊 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда Кувайт инвестициялари иштирокидаги 7 та корхона рўйхатга олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк