Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 1 мартдан 10 фоизга, 1 августдан эса яна 10 фоизга, жами 20 фоизга ошиши ҳақида хабарлар тарқалди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг хориждаги моддий маданий бойликларини аниқлаш, тарихий аҳамиятга эга буюмларни хорижга олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва кўрилган чоралар

АОКАда Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Рўзиқулов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш участкалари атрофини ҳимоя тўсиқлари билан ўраш тартиби қандай бўлиши керак?

Ушбу саволга қуйидаги видеода жавоб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🛫Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг капитал қурилиш йўналишидаги ишлари сарҳисоби ва истиқболдаги режалари

АОКАда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Шаҳло Отажонова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистоннинг хориждаги моддий маданий бойликларини аниқлаш, тарихий аҳамиятга эга буюмларни хорижга олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва кўрилган чоралар АОКАда Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Рўзиқулов иштирокида брифинг бошланди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хорижда сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид жами 5587 та қўлёзманинг илмий тавсифини ўзида жамлаган 3 та монографик тадқиқот нашр этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Рўзиқулов маълум қилди.

2024 йил давомида мамлакатимиз ҳудудидан маданий бойликларни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уриниш вақтида божхона ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган, шунингдек, турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда маданий бойликларнинг ноқонуний айланишида вақтинчалик сақловга олинган 4.118 та предметлар бўйича 434 та эксперт хулосалари тайёрланган.

Республикамизда ноқонуний ҳаракатлар жараёнида ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган тарихий, илмий, маданий ва музей аҳамиятига эга бўлган барча маданий ашёларни республика давлат музей фондлари ҳамда бошқа давлат захирахоналарига топширилган.

Хориждаги кутубхона, музей, фонд ёки бошқа илмий-маданий муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон тарихи
ва маданиятига оид 500 та маданий бойликнинг (қўлёзма, миниатюра, сопол, текстил, фотоколлекция, мунчоқ, зирак, коса, сфероконус ва б.) илмий тавсифи тайёрланди.

2024-йилда “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси доирасида давлат бюджетидан 3 млрд. сўм ажратилган бўлиб, аҳолидан маданий бойликларни сотиб олиш тадбири давом эттирилди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайт Давлатига келди. Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шу ернинг ўзида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hamkorlik
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг капитал қурилиш йўналишидаги ишлари сарҳисоби ва истиқболдаги режалари АОКАда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Шаҳло Отажонова иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 6 подстанцияларда жами 1367 МВА қўшимча қувват яратилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Шаҳло Отажонова маълум қилди.

Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ва тижорат банклари ҳисобидан 2024 йилда жами 55,9 млн доллар миқдорига тенг бўлган ишларни амалга оширди. Йиллик режа 109,8 фоизга бажарилди.

🖊2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўз маблағлари ҳисобидан 4 та инвестиция лойиҳаси ишга туширди, жумладан:

✔️Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 32,8 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш линияси қурилди;

✔️Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қурилаётган 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 44,7 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди;

✔️“Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун узунлиги 0,6 км бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоғи қурилди;

✔️Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220 кВ кучланишли электр тармоғи ва янги 220 кВ кучланишли подстанция қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида узунлиги 14 км бўлган 220 кВ кучланишли ва 1,2 км бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Брифинг Telegram | Facebook…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан 40дан ортиқ сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли 170дан зиёд мурожаатлар ижобий ҳал қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров маълум қилди.

Ўтган йилда Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1930 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 80 фоиздан ортиғи ижобий ҳал қилинган, қонун нормаларига зид бўлган мурожаатлар асослантирилган ҳолда рад этилган.

Ҳудудлар кесимида асосий мурожаатлар Тошкент шаҳридан келиб тушган бўлиб, умумий мурожаатларнинг 32,3 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, бу кўрсаткич Тошкент вилояти бўйича қарийб 16 фоизни, Сурхондарё вилояти бўйича 6,4 фоизни, Қорақалпоғистон Республикаси мисолида 5 фоизни ва Фарғона вилояти бўйича 4,9 фоизни ташкил қилади.

Ўтган йилда ўтказилган ана шундай ўрганишлар натижасида 24 та ҳолатда камчилик аниқланиб, масъул ходимларга тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилгани маълум қилинди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM