This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йил бошидан буён 10 дан ортиқ йирик халқаро компаниялар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилноза Собирова маълум қилди.
⏺ Натижада давлат бюджетига 160 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тушумлари таъминланди ва электрон тижорат соҳасидаги ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 55 фоизга ошди.
⏺ 2024 йилда Агентлик томонидан электрон тижорат соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 26 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 885-сон қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
⏺ Мазкур ҳужжат асосида Солиқ кодексига, шунингдек, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
⏺ Қарорда электрон тижорат операторлари фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар бўлиши мумкинлиги белгиланди.
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилноза Собирова маълум қилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Январь ойи давомида тизим корхоналари томонидан 1,3 миллиард кВт.соат электр энергияси ва 1,5 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб тармоққа узатилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарма бошлиғи Феруза Турғунова маълум қилди.
✅ Январь ойи якунига кўра ёқилғини иқтисод қилиш бўйича режадаги 5,29 миллион куб метр табиий газ ўрнида, амалда 5,30 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинди ёки режа кўрсаткичи 100,2 фоизга бажарилди.
✅ Электр энергияси иқтисоди бўйича режадаги 10,8 миллион кВт.соат ўрнига, амалда 10,94 миллион кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди ёки режа кўрсаткичи 100,9 фоизга бажарилди.
✅ Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 8 та лойиҳа асосида қиймати 6,3 миллиард сўм бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 6,8 миллиард сўмга ёки 108,1 фоизга бажарилиши таъминланди.
🖊 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарма бошлиғи Феруза Турғунова маълум қилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Юрагимга стент қўйиш учун атайин Тошкентдан Қўшработга шифокорлар келди...”
"Илгари дўхтир излаб бормаган жойимиз қолмасди... Энди тиббиёт ходимларининг ўзи ҳолимиздан хабар олишяпти...”
"Ҳар ой 10 миллион сўмга яқин маош оляпмиз. Энди халқнинг ишончини оқлашимиз керак!..”
“Энди чақирувга “Damas”да эмас, “Volkswagen”да боряпмиз...”
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Тиббий ракурс" лойиҳасининг яқин кунларда эълон қилинадиган янги йилдаги илк кўрсатуви Қўшработ тумани тиббиётидаги ўзгаришларга бағишланади.

4 февраль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар
Брифинг
Мавзу: Фонднинг 2024 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари
Брифинг
Мавзу: “Қуёшли хонадон” дастури бўйича аҳоли хонадонларида муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Саодат Ибрагимова, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи
Брифинг
Мавзу: Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Саодат Боймизаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм даромад
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан фермер Шерзод Махматмуродов уч йиллик тажрибаси асосида йилига икки марта ердан ҳосил олишнинг самарали усулини қўллаб, 30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда ҳудуддаги бошқа фермерлар 1 гектар ердан 30-50 миллион сўм даромад олаётган бўлса, ушбу фермер 1 гектардан 150 миллион сўмдан зиёд даромад олмоқда.
Шунингдек, фермер ўз тажрибаларини бошқа фермерларга ҳам ўргатиб, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга ҳисса қўшмоқда.

❗️70 та устувор йўналишни қамраб олган 4 та давлат гранти танловида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 3042 та лойиҳа билан иштирок этиб, ғолиб деб топилган 102 та ташкилотнинг лойиҳалари 16 млрд. сўмга молиялаштирилди
АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов Фонднинг 2024 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан маълумот берди.
✅ Маданият ва туризмни ривожлантириш соҳасида “Қорақалпоқ этно овули” ташкил этилди;
✅ Соғлиқни сақлаш соҳасида Нукус шаҳрида оғир беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохона хосписининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди;
✅ Наманган вилоятида ногиронлиги бор 100 нафар шахсга дори-дармон ва ортопед маҳсулотлар етказиб берилди;
✅ Бандликни таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш соҳасида 1093 нафар фуқаро ўқитилди;
✅ Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида 6 та хонадонга иссиқхона қуриб берилди;
✅ 290 та хонадоннинг сув таъминоти яхшиланди, 14 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди, 8 та маҳаллада эса кўчалар таъмирланди
⏺ Шунингдек, давлат ижтимоий буюртмаси дастури доирасида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ўтказилган давлат ижтимоий буюртмаси танловига 57 та ташкилотдан келиб тушган лойиҳаларнинг 12 тасига 23 млрд. 250 млн. сўм маблағ ажратилди.
🖊 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов Фонднинг 2024 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан маълумот берди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.
Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 649 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.
Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.

“Қуёшли хонадон” дастури бўйича аҳоли хонадонларида муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар
АОКАда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимова иштирокида брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
Брифинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
АОКАда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимова иштирокида брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
Брифинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Soliq" мобил иловасига “Quyoshli xonadon” хизмати орқали 2025 йилнинг бугунги кун ҳолатига 34 147 та аризалар келиб тушди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимова маълум қилди.
✔️ Шулардан, 180 та ариза кўриб чиқиш жараёнида бўлса, 25 289 та ариза қабул қилиниб, аризалар бўйича хонадонларда умумий қуввати 113 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган.
✔️ 2023 йилдан ҳозирги кунга қадар 47 мингдан ортиқ аҳолида 13,5 млн.кВатт.соат ижобий фарқ аниқланиб субсидия ажратиш учун Давлат Солиқ қўмитасига рўйхатлар юборилган.
✔️ 2024-йилда 10 826 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказган қуёшдан ишлаб чиқилган электр энергияси учун 12 млрд дан ортиқ сўм маблағ бюджетдан субсидия олган.
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимова маълум қилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар
АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
Брифинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
Брифинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сирдарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби тайинланди
Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
М.Мирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Расмий хабарлар I Официальные новости
Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️25 та вазирлик ва идоралар ўртасида оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режалари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, келишилмоқда
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
⏺ Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фахрийларнинг фаолиятини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
⏺ Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичини шакллантириш бўйича маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда "маҳалла еттилиги", секторлар ишчи гуруҳлари билан биргаликда анкета-сўровнома асосида хотин-қизларнинг барча йўналишдаги муаммолари уйма-уй юриш орқали ўрганилди.
➡️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига қониқарсиз хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битим бекор қилинди
2025 йил 31 январь куни Олий суд томонидан Навоий вилояти ҳокимлиги ва “Berejlivost” ХИЧК (хусусий ишлаб чиқариш корхонаси) санитар тозалаш корхонаси ўртасидаги битим бекор қилинди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Суд қарорига асосан корхона Навоий вилоятининг Навоий шаҳри, Кармана ва Зарафшон туманлари ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсата олмайди.
Бундан ташқари, айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий Экология бошқармаси ва «Berejlivost» ХИЧК ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 14-сон битимни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризаси апелляция суди томонидан кўриб чиқилмоқда.