Расмий хабарлар I Официальные новости
26.4K subscribers
33K photos
7.62K videos
53 files
31K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ижтимой тармоқда ҳақорат қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, унга жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукми билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 28 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Маданият соҳасига оид аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг Бошқарув раиси лавозимига Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович сайланди

Дусмуратов Мирзанозим Мирзабекович 1956 йил Тошкент вилоятида туғилган. 1979 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган. Россиянинг Марказий протезлаш ва протезсозлик институтида аспирантурада таҳсил олган.

Иш фаолиятини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтидан бошлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари 42 %га ошган - Омбудсман

2024 йилда Омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. Фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати маълум қилди.

Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини "Click" компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, онлайн кредитлар расмийлаштирган. Айрим ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Ички ишлар органлари терговчилари томонидан тижорат банкларига ушбу фуқаролар кредит маблағларидан ўзлари фойдаланмаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар деб топилганлиги, шунингдек, айбдор шахслар топилгунига қадар кредит қарздорлиги ҳамда унга фоизлар ҳисоблашни тўхтатиб туриш юзасидан топшириқлар юборилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасида терговчининг ўз юритувидаги иш бўйича қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва қарорлари барча корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий экани белгиланган. Лекин, шунга қарамай банклар томонидан фирибгарлик натижасида алданган фуқаролардан кредитни тўлаш талаб қилиб келинмоқда.

Омбудсман томонидан ушбу йўналишдаги мурожаатлар бўйича фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво аризалари киритилиб, банклар билан тузилган кредит шартномалари ҳақиқий эмас деб топилди. 1 нафар фуқаро номига олинган кредит маблағлари унинг фойдасига қайтарилиб, маънавий зарар ундирилишига эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏵 2024 йилда 50 нафар турли миллат ва соҳа вакиллари “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан мукофотланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди.

2024 йилда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 та Қарори, 11 та Фармони, 2 та Фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 4 та Қарори, 15 та Фармойишида белгиланган вазифалар ҳамда қатор бошқа вазифалар ижроси таъминланди.

Кўпмиллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида 2024 йилда Қўмита, Республикамизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жами 5600 тадан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан:

16-25 март кунлари миллий маданий марказлар вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” бош ғояси остида 90 тадан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари, сайиллар ва кўргазмалар ташкил этилиб, жами 85 минг нафарга яқин юртдошларимиз қамраб олинди.

30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан 29 июль - 4 август кунлари ташкил этилган“Дўстлик” фестивали доирасида ўтказилган 897 та маданий-маърифий тадбирда 500 минг нафарга яқин киши қамраб олинди.

Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та Қонун, 6 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари ишлаб чиқилди. “Хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди. Топшириқлар ижроси юзасидан, хориждаги ҳамкор ва турдош ташкилотлар билан ҳамкорликда 180 га яқин тадбирлар ўтказилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!

Сизда маиший чиқиндиларни турар жойлардан ўз вақтида олиб чиқиб кетмаганлик ёки қурилиш чиқиндиларининг олиб кетилиши, шунингдек, чиқинди хизматида тўлов ҳамда мавжуд қарздорликларга аниқлик киритиш масалалари бўйича аниқ таклиф ва шикоятлар борми? Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг 1205 ҳамда 1275 ишонч рақамлари орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари

АОКАда "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "У.Мингбаевга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Маданият соҳасига оид аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан

АОКАда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 27 январдан эътиборан Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган яна бир йирик ўтказиш пункти - “Навоий” чегара божхона пости 2 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди.

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан бунёд этилган “Навоий” чегара божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Янги постнинг ўтказувчанлиги ҳам ошган. Илгари бу ердан кунига ўртача 5 минг йўловчини ўтказиш мумкин бўлган бўлса, ҳозир бу рақам 15 мингга етди.

Шунингдек, пост орқали енгил автотранспорт воситаларини ўтказиш имконияти ҳам 4 баробарга ошиб, кунига 600 та енгил автомашиналар эмин-эркин ҳаракатлана олади.

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боёвутдаги 19-сонли мактабда Республикада ягона экологик тоза иссиқлик манбаи етказиб берувчи замонавий иситиш тизими (Чиллер) бугунги кунда тўлиқ ишламоқда

Янгиликни эшитган қўшни вилоят мактаб директорлари ҳам Боёвут тумани 19-умумтаълим мактабига келиб, экологик тоза иссиқлик манбаи етказиб берувчи замонавий иситиш тизими (Чиллер) ҳақида тажриба алмашмоқда.

Ушбу муқобил энергия манбаи ишга туширилганидан сўнг, йил давомида ўртача бир кунда 8 соат электр энергияси ишлаб чиқарганда бу 1 кунда тахминан 800 квт (8 соат * 100 квт=800 квт) электр энергиясига айланади.

Тармоққа қайтарилган ортиқча электр энергияси тумандаги жами 55 та умумтаълим мактабларининг 1 ойлик истеъмоли захирасига айлантирилади.

Натижада мактабни иситиш учун бир мавсум учун сафланадиган 90 тонна кўмир ёқилғиси ва тумандаги 55 та умумтаълим мактабларининг электр энергияси учун сарфланадиган 100 млн маблағи тежаб қолинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари АОКАда "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Матбуот анжумани Telegram |…
↗️ Мамлакатимиздаги уста-ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар сони 9 баробарга кўпайиб, соҳада банд бўлганлар 230 минг нафарни ташкил этмоқда

АОКАда "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари ҳақида маълумот берилди:

📤 Амалий санъат турларини қайта тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида дастлаб амалда бўлган 25 та ҳунар турлари сони 34 тага, бугунга келиб эса 43 тага кўпайди.

📤 Уюшма аъзолари ва кам таъминланган ҳамда ишсиз, шунингдек ногиронлиги бўлган жами 19,4 минг нафар фуқароларга 18,3 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

📤 Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихона ва ваколатхоналари кўмагида МДҲ, Европа ва АҚШ давлатларига ҳунармандчиликнинг кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик ва қўлда газлама тўқиш йўналишлари бўйича 2024 йилда жами 15.2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

📤 Ҳунармандларнинг халқ амалий санъати миллий каталогига фахрий ва халқаро кўргазма ҳамда танловларда ғолиб бўлган 261 нафар ҳунармандлар киритилди. Шунингдек, 2,6 мингдан ортиқ ҳунармандлар туризм реестрига киритилиб, ушбу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

📤 Жаҳонда маданият ва туризм соҳасида мамлакат имиджини ошириш, ижтимоий, маданий соҳаларда хорижий мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида республика ҳудудида жами 15 та халқаро, 1 993 та маҳаллий тадбирлар ўтказилди.

📤 Бундан ташқари, ўтган уч йилда 21 та хорижий давлатда 37 та фестиваль, кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, унда 541 нафар ҳунарманд иштироки таъминланди.

📤 Бугунга келиб, республиканинг 14 та ҳудудида умумий майдони 58,3 гектарга тенг жами 77 та ҳунармандчилик марказлари қурилиб, уларда 4,7 минг нафар (шундан, 1,8 минг ҳунарманд, 2,8 минг шогирд) ҳунарманд ва уларнинг шогирдлари фаолият юритиб келмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ Маданият соҳасига оид аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан АОКАда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг Telegram | Facebook | Instagram…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазирлигига мурожаат қилинганда неча кунда жавоб олиш мумкин?

АОКАда ўтказилган брифингда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров соҳага оид аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб берди:

Маданият вазирлигига мурожаат қилинганда қонунда белгиланганидек 15 кун ёки қўшимча муддат талаб этилса 30 кунда жавоб берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маданият вазирининг қабул кунлари қачон?

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни, соат 15:00 дан 17:00 гача, хизмат сафарлари куни бундан мустасно.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маданият вазири қабулига қандай ёзилсам бўлади?

Вазирликнинг ишонч рақами +998 55-502-33-75 ёки +998 55-502-33-77 рақами орқали ҳамда @madaniyatvazirligigamurojaatbot орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маданият вазири қабулига келган фуқароларни қандай масалалар юзасидан қабул қилади?

Фақатгина маданият ва санъат соҳасига оид таклифлар, эътирозлар ва шикоятлар юзасидан қабул ташкил этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маданият вазирлиги раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар ҳам ўтказиладими?

Вазир ҳамда вазир ўринбосарлари томонидан белгиланган жадвал асосида ҳудудларда доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этилиб келинмоқда.

Сайёр қабул билан боғлиқ батафсил маълумотларни вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида кузатиб боришингиз мумкин.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM