Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

🔍 Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

🏘 10 май ҳолатига кўра 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

5969 та турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

📄 Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

Сув тошқини оқибатида талофат кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Hudud Inform
2020 йил 13 май куни соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳрида нималар чекланди?

⛔️ Эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади;

🥕 озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади;

🌡 озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Бозор ёки савдо мажмуасига кираётганда дез воситалар билан ишлов берилади;

🚧 шаҳарга киришда ўрнатилган 25 та блок постлар фаолияти кучайтирилади. Шаҳарга мақсадсиз кириш ва шаҳар ичида мақсадсиз ва стикерларсиз ҳаракатланиш чекланади;

📈 шаҳардаги вилоят ва шаҳар ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши назорат қилинади ва бунда бошқарма ва ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилади. Карантин қоидаларига амал қилмаган ташкилот раҳбарини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади;

🚿 мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқарма, ташкилот ва муассасаларга бегона шахслар киритилмайди. Ҳар бир ташкилотнинг кириш эшигида доимий навбатчилик ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ходимлари корхонага киришида тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция қилинади.

👮‍♂️ Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда. Яна 15 та шундай гуруҳ ташкил қилинади ва кунлик назорат ишлари давом эттирилади.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СанҚваМ - 0372-20.pdf
829.5 KB
Шу йилнинг 11 май куни "COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланилиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиштўғрисида"ги 0372-20 сонли вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
СанПиН - 0372-20.pdf
670.3 KB
11 мая 2020 года разработаны временные санитарные правила и нормы №0372-20 “По организации деятельности государственных органов и иных организаций, а также субъектов предпринимательства в условиях пандемии COVID-19” в новой редакции.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 11 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 42,7 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг, қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
ССВ: коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор худудига киришга улгурмаган

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Фарҳод” бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорларидан бирида юқори ҳарорат кузатилганлиги туфайли бозор ёпиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди. Аслида эса шу куни бозор худудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган эди.

Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор худудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатди. Маълумотларга қараганда, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун Андижон вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 8 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1996 нафарга етди.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Сегодня в Андижанской области полностью выздоровели и отправились на реабилитацию – 4, Наманганской области2 и Сурхандарьинской области2, всего 8 пациентов.

В настоящее время в стране число полностью излечившихся от коронавирусной инфекции людей достигло 1996.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Президент қарорига асосан, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади

Рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида амалга оширилади.

⤴️ Баҳолаш натижалари ҳар йили 1 февраль (тезкор баҳолаш) ва 15 июнга (якуний натижалар) қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритилади.

✌️ Баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш икки босқичда амалга оширилади.

Рейтинг кўрсаткичлар жами 50 та мезон бўйича, қуйидаги йўналишларга бўлинган ҳолда аниқланади:

📈 иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик;

💼 меҳнат бозорининг самарадорлиги;

👍 ижтимоий соҳа хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифати;

🏗 инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги;

📊 иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси;

🤝 ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифати;

🏦 банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиши;

🚪 маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔺 2020 йил 12 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2519 (+10) нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 12 мая 2020 года 16:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2519 (+10).

Каналга уланиш: 👇

@axborot_xizmatlariAOKA
Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида яна 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарни ташкил этмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

В клинике НИИ вирусологии в Ташкенте от коронавирусной инфекции полностью выздоровели и отправились на реабилитацию 6, клинике НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний – 6, Сурхандарьинской области – 2, всего 14 человек.

В настоящее время в стране от коронавирусной инфекции полностью вылечились 2010 человек.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга глобал миқёсда ўт очишни тўхтатишга даъватни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик мактуби йўллади.
Номада, хусусан, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги даражаси, мамлакатимизда пандемияни жиловлаш бўйича кўрилган қатъий чоралар юксак баҳоланган, Сирдарё вилоятидаги тўғон ёрилиши натижасидаги сув тошқинидан жабрланганлар билан бирдамлик билдирилган.

Генеральный секретарь ООН Антониу Гутерриш направил Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву письмо с благодарностью за поддержку призыва по глобальному прекращению огня.
В послании, в частности, высоко оценены современный уровень сотрудничества между Узбекистаном и ООН, предпринятые в нашей стране решительные меры по сдерживанию пандемии, выражена солидарность с пострадавшими от наводнения в результате прорыва дамбы в Сырдарьинской области.

#Mirziyoyev #maktub #BMT #AntoniuGuterrish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сардоба: тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича янги маълумотлар

Каналга уланиш:
👇
@axborot_xizmatlariAOKA
(UZ) 2020 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон ташаббуси билан биринчи марта видеоконференсалоқа режимида МДҲ иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислик қилди.

A.X.Камиловнинг мажлис якунлари бўйича брифингдаги нутқи

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

(RU) 12 мая 2020 года по инициативе Республики Узбекистан впервые в режиме видеоконференцсвязи состоялось заседание Совета министров иностранных дел государств-участников СНГ.

На мероприятии председательствовал Министр иностранных дел Абдулазиз Камилов.

Выступление А.Х.Камилова на брифинге по итогам заседания

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🇷🇺 Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков COVID-19 касаллигига чалингани хақида хабар берилди. Ҳозирда у шифохонага жойлаштирилгани айтилмоқда

☑️ Россияда шу кунгача бир қатор давлат хизматчиларида ушбу касаллик аниқланган. Хусусан, Бош вазир Михаил Мишустин, Қурилиш вазири Владимир Якушев, Маданият вазири Ольга Любимовада COVID-19 тести мусбат натижа берган.

🌐 Қуйида жаҳон бўйича коронавирус касаллигига чалинган давлат арбоблари билан танишишингиз мумкин:

🔘 Бразилия президенти администрацияси жамоатчилик коммуникациялари котибияти раҳбари Фабио Вайнгартен

🔘 Испания тенг имкониятлар вазири Ирене Монтеро

🔘 Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирининг беморлар хавфсизлиги бўйича ўринбосари Надин Доррис

🔘 Автсралия ички ишлар вазири Питер Даттон

🔘 Монако князи Альбер II коронавирус аниқланган жаҳондаги дастлабки давлат раҳбари

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Бугун АОКА штабида Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган брифингдан асосий маълумотлар:

🔰 11 майдан 24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали

13 май
Тошкент — Истанбул — Тошкент 🕖 7:40

14 май
Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент 🕖 8:35

15 май
Тошкент — Деҳли — Тошкент 🕖 12:00

16 май
Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент 🕖 11:00

17 май
Тошкент — Қозон — Тошкент 🕖 11:00

18 май
Тошкент — Москва — Тошкент 🕖 7:20

19 май
Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент 🕖 8:35

20 май
Тошкент — Москва — Тошкент 🕖 7:20

21 май
Тошкент — Истанбул — Тошкент 🕖 7:40

22 май
Тошкент — Лондон — Тошкент 🕖 14:00

23 май
Тошкент — Новосибирск — Тошкент 🕖 13:00

24 май
Тошкент — Шаржа — Тошкент 🕖 11:00

📝 Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

❗️ Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

🏢 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Илк америка инвестиция банки Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига чиқди

Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Американинг молиявий компанияси “BLUESTONE FINANCIAL GROUP INC.” хорижий корхонасига қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятларни амалга ошириши учун лицензиялар берди.

Мазкур лицензиялар BLUESTONE инвестиция банкининг Ўзбекистондаги фаолиятини тўлиқ тартибга солади.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Первый американский инвестиционный банк вышел на узбекский рынок

Агентство по развитию рынка капитала Узбекистана предоставило американской финансовой компании Bluestone Financial Group Inc. лицензии на право предоставления услуг инвестиционного посредника, инвестиционного консультанта и доверительного управляющего инвестиционными активами.

Данные лицензии делают Bluestone полностью регулируемым инвестиционным банком в Узбекистане.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига "сунъий буйрак" аппаратлари олиб келинди

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига Германияда ишлаб чиқарилган, энг сўнгги русумдаги 4 та Model "Dialog ~B. BRAUN" "сунъий буйрак" аппарати олиб келинди. Ушбу аппаратларнинг қиймати 6 миллиард 432 миллион 816 минг сўмни ташкил этади.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди

Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

10 май ҳолатига кўра, 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.
5969 турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

‼️ СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА ТАЛОФАТ КЎРГАН АҲОЛИ УЙЛАРИНИНГ КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИ БЕПУЛ ТАЙЁРЛАБ БЕРИЛИШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA