Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Боймирзаева Саодат Ураковна 19 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2023 йилдан апрель ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.
С.Боймирзаева 2023 йилга қадар Самарқанд давлат университети, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида
фаолият юритган.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Гидрометеорология хизмати агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ташходжаева Нигора Бахтиёр қизи 1993 йил 19 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Н.Ташходжаева 2014-2023 йилларда "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказида, Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллиги ва унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, молия тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, муҳим дастурлар ва инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 17-26 октябрь кунлари халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида "Ренессанс-холл"да қатор халқаро форумлар, учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутаҳассиси Сара эл-Аттар, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Сяотун Чжан, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юежу Чжао, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўринбосари Мадамин Сафаров, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима Муратова, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамот фонди васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълими маркази” НТТ директори Беруний Алимов, ОАВлари, журналист ва блогерлар ҳуқуқлари бўйича консултант, юрист Мадина Турсунова каби хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида навбатдаги Форум ўтказилди.
"Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда иштирокчилар ахборот сиёсати ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, келгусидаги долзарб вазифалар юзасидан маъруза қилишди.
Хусусан, АОКА директори А.Ходжаев соҳадаги муҳим ўзгаришлар, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қонунчиликда мустаҳкамланган енгилликлар, имтиёзлар, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳуқуқлар, тартиб-таомиллар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Шу жумладан, мамлакатдаги ахборот соҳасидаги 8 та қонунни унификациялайдиган ягона "Ахборот кодекси" лойиҳасининг шакллантириш босқчилари ва унда Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ равишда қатъий белгиланадиган тамойил-мезонлар юзасидан тушунтириш берди.
Биринчи сессияда Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлашнинг бугунги ҳолати, ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича мулоҳаза ва хулосалар баён қилинган бўлса, иккинчи сессияда Янги Ўзбекистонда демократик қадриятлар кенгайишида сўз эркинлигининг роли юзасидан фикрлар билдирилди.
Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида мулоқот қилишга муҳим майдон бўлмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM