Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

«Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартириб, оддий одамларнинг имконияти ва кўникмаларини инобатга олиб, амалий лойиҳалар қилинсагина тезроқ натижа бўлади. Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади».
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•
#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Хориждаги 11 мингга яқин ўзбекистонлик қийин аҳволда қолган. Улар олиб келинади!

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•
#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда вазият, оқибатлари ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ҳақида ушбу инфографикада батафсил танишинг.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•


Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мамлакатимизда бугуннинг ўзида 79 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайиб, хасталикдан фориғ бўлганлар сони 1656 нафарга етди.Умумий даволаниш кўрсаткичи 72 фоизга етди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
💡 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сирдарёнинг талофат кўрган ҳудудларидаги 10 200 дан ортиқ истеъмолчи электр тармоққа қайта уланди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 8 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2314.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 7 500 дан ортиқ хонадоннинг табиий газ ва 10 200 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти тўлиқ тикланди

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Қозиғистоннинг Мақтаарал туманидаги сув босган аҳоли пунктларидан бир суткада 1 млн. кубометрдан зиёд сув чиқариб ташланди.

Бу ҳудудда туну-кун 1574 нафар ишчи ва 280 та техника ишлаяпти. Қозоғистон қутқарувчилари билан бир қаторда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам сув тошқини оқибатларини бартараф этишда қатнашмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Божхоначилар наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига ва муомаласига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тақдим қилинган тезкор лавҳа шу ҳақида.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклаб, мамлакатларимиз фахрийлари ва биродар халқларига тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями по случаю Дня Победы над фашизмом, пожелали ветеранам и братским народам двух стран мира, здоровья и благополучия.
Особое внимание было уделено продолжению тесного взаимодействия в целях ликвидации последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
Чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана – Елбасы Нурсултаном Назарбаевым.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями и добрыми пожеланиями в связи с 75-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Рассмотрены вопросы, связанные с ликвидацией в приграничных регионах последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маҳсулотини машина ва самолётда экспорт қилганлар учун транспорт харажатларининг ярми қоплаб бериладиган бўлди

✈️ Энди қишлоқ хўжалиги, кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотларини хорижга автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилинганда ҳам транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмини давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия ажратилади.

✍️ Бу қоида 7 май куни имзоланган «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида ўз аксини топган. Тартиб жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб амалга оширилган экспорт учун амал қила бошлайди..

🚂 Шу вақтгача амалда бўлган тартибга кўра, маҳсулот фақатгина темир йўл транспорти орқали чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинганда харажатларнинг 50 фоизгача қисмини қоплаш учун субсидия тўлаш белгиланган эди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги@hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари

эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
Республикаси махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 8 май кунидан бошлаб, “сариқ” тоифадаги Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда “яшил” тоифадаги Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат этилди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган айрим қоидалар ҳам белгиланди:

Хусусан, 🚕 йўналишсиз таксилар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан ⚪️шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи 😷 тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.


Каналга уланиш👇
@hudud_inform
Бухоро вилоятида жами 1881 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, табиий офат натижасида 204 та кўп қаватли уйнинг том қисмлари зарар кўрган:

🔧 Олот туманида жами 26 та кўп қаватли уйлардан 25 таси зарар кўрган. Шундан 5 та кўп қаватли уйларнинг том қисмида стропило ва рейка ишлари бажарилди. Шунингдек 7 та кўп қаватли уйларнинг том қисми тўлиқ тикланди.

🔧 Қоракўл туманида жами бўлиб 29 та кўп қаватли уйлардан 27 таси зарар кўрган бўлиб ҳозирги кунга келиб 19 та кўп қаватли уйларнинг том қисмида стропило ва рейка ишлари тўлиқ якунланди. Қолган 9 та кўп қаватли уй профнастил қопламаси билан қопланиб айни дамда камчиликлар буткул бартараф этилди.

🔧 Бухоро шаҳрида 1167 та кўп қаватли уйлардан 34 таси зарар кўрган бўлиб ҳозирги кунга келиб 11 таси тўлиқ бажарилиб таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

🔧 Когон шаҳарда жами 311 та кўп қаватли уйлардан 68 таси зарар кўриб, айни пайтда 4 та уйларда ишлар бажарилиб, таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

🔧 Қоровулбозор туманида ҳаммаси бўлиб 69 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, 3 та уйлар зарар кўрган. Айни пайтда 3 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб ниҳоясига етди.

🔧 Вобкент туманида жами бўлиб 30 та кўп қаватли уйлардан 15 таси зарар кўрган. Шулардан 2 таси тўлиқ бажарилиб, таъмирлаш-тиклаш ишлари давом этирилаяпти.

🔧 Пешкў туманда 25 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб 10 таси зарар кўрган. Ҳозирги пайтда 4 та уйларда ишлар тўлиқ ниҳоясига етиб, қолган 6 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

🔧 Шофиркон туманида жами 35 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб шулардан 18 таси талофат кўрган. Бартараф этилган уйлар сони 5 та ҳамда 4 та кўп қаватли уйларда стропила ва рейка ишлари тугатилган. Таъмирлаш-тиклаш ишлари қолган уйларда давом этирилмоқда.

🔧 Ромитан туманида ҳаммаси бўлиб 39 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Мазкур уйлардан 3 таси зарар кўрган. Шу кунги ҳолатида 1 та уйда ишлар бартараф этилиб қолган 2 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

🔧 Жондор туманида жами 31 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, 1 та уй зарар кўрган ҳолда ҳозирги кунда мазкур уйнинг таъмирлаш-тиклаш ишлари тугатилди ҳамда мулкдорларга хизматга топширилди.

🔧 Бугунги кунда вилоят бўйича зарар кўрган 204 та уйларнинг 47 таси (23%) тўлиқ тикланди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
📑 2019 йил давомида Молия вазирлигига давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ бўлмаган тўғридан-тўғри, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш орқали шартномаларни тузиш каби истисно тартибини назарда тутувчи юздан ортиқ норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари келишиш учун келиб тушган.

♻️ Жорий йилнинг тўрт ойи давомида эса 19 та шундай лойиҳа келиб тушди. Молия вазирлиги томонидан мазкур соҳада рақобат ва шаффоликни таъминлаш мақсадида давлат харидлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ бўлмаган барча лойиҳалар юзасидан эътирозлар ва таклифлар билдирилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида брифинг

Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Ҳозирги кунда ФВВ, Мудофаа, ИИВ, Миллий гвардия томонидан 17000 нафарга яқин шахсий таркиб, 2500 дан ортиқ техника, 300 га яқин мотопомпа ёрдамида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва уларнинг Сирдарё вилояти бўлинмалари томонидан Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67