Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу хавф бутун дунёда бутунлай бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилмаслик кераклиги таъкидланди.
Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале видеоселекторного совещания вновь затронул тему коронавирусной пандемии.
Глава государства отметил, что нельзя предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет полностью устранена во всем мире.
Республиканской комиссии поручено провести классификацию районов и городов по уровням карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚠️ “Сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда касаллик умуман аниқланмаган туманлар ҳам борлигини инобатга олиш лозим. Худди шундай, эртага “яшил” вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас, – деди Президентимиз.

❗️ Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш, оилаларни камбағалликдан чиқариш зарурлиги таъкидланди.
Бунинг учун учта йўналиш – саноатни ривожлантириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам увеличения экономического потенциала Андижанской, Навоийской и Сурхандарьинской областей.
Отмечена необходимость повышения благополучия населения, выведения семей из бедности.
Для этого определены задачи по трем направлениям – развитию промышленности и глубокой переработке сырья, улучшению сервиса, наращиванию производства сельхозпродукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу хавф бутун дунёда бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳақимиз йўқ

Шавкат Мирзиёев: Мы не имеем права предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет устранена во всем мире

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари яна бир бор карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

‼️ Эндиликда, ҳудудларни «сариқ», «қизил» ва «яшил» тоифаларга ажратиш туман (шаҳар)лар даражасида ҳам амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔰 Ҳудудларни ривожлантириш дастурлари бутунлай ўзгартирилади. Энди дастурларни ишлаб чиқиш ҳар бир қишлоқни ривожлантиришдан бошланади.

👉 Бунинг учун қуйидаги йўналишларда аниқ ишлар ташкил этилади:

Биринчи йўналиш – саноатни ривожлантиришда мавжуд хом ашё чуқур қайта ишланади, ҳар бир қишлоқ, маҳалла ва туман ихтисослаштирилади.

Иккинчи йўналиш – жойларда инвестицион ва туристик салоҳият оширилади, сервис хизматларини яхшилаш учун инфратузилма объектлари ривожлантирилади.

Учинчи йўналиш – қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

💠 2020 йил 7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши

Каналга уланиш:
👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Шавкат Мирзиёев:

«Шунча саъй-ҳаракатларимиз, қабул қилаётган қарорларимиз қишлоқдаги оддий одамлар ҳаётига нима ўзгариш олиб кираяпти, даромади кўпайдими, ишга жойлашдими, боласи ўқишга кирдими, уйли-жойли бўлдими, тўйиб овқатланаяптими, тоза сув ичяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди. Бу барча даражадаги раҳбарлар халқимиз олдида жавоб бериши керак бўлган энг асосий саволлардир».

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•
#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Шавкат Мирзиёев:

«Бундан буён ҳудудларга оид ҳар бир масалани аниқ туман, қишлоқ, маҳалла, соҳа ва корхона кесимида, муаммонинг энг қуйидаги илдизигача тушиб, уни ҳал қилиш тизимини йўлга қўйишимиз лозим».
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•
#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Шавкат Мирзиёев:

«Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартириб, оддий одамларнинг имконияти ва кўникмаларини инобатга олиб, амалий лойиҳалар қилинсагина тезроқ натижа бўлади. Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади».
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•
#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Хориждаги 11 мингга яқин ўзбекистонлик қийин аҳволда қолган. Улар олиб келинади!

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•
#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда вазият, оқибатлари ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ҳақида ушбу инфографикада батафсил танишинг.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•


Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мамлакатимизда бугуннинг ўзида 79 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайиб, хасталикдан фориғ бўлганлар сони 1656 нафарга етди.Умумий даволаниш кўрсаткичи 72 фоизга етди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
💡 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сирдарёнинг талофат кўрган ҳудудларидаги 10 200 дан ортиқ истеъмолчи электр тармоққа қайта уланди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 8 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2314.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA