Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Мактабда ҳамшира бўлиб ишлайман. Ҳозирда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқдим. Декрет пули карантиндан сўнг берилади, дейишди. Бу қанчалик тўғри?

‼️ АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

❗️ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандига асосан нафақа ойига бир марта — ойнинг иккинчи ярми учун бериладиган иш ҳақи билан бирга тўланади.

Шунингдек, мазкур ҳужжатнинг 42-бандига асосан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йилнинг I чораги охирига келиб, аҳолининг келгуси 12 ойга инфляцион кутилмалари 15,5 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 18,6 фоизни ташкил этди.

Тадбиркорларнинг фикрига кўра, келгусида умумий нархлар даражасига иш ҳақи, энергия ресурслари ва коммунал хизматлар нархларининг таъсири камайиб боради.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Жорий йил январь-март ойлари давомида “Авиаюклар” ТИФ божхона постида 14 495 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган  йилга нисбатан 17,6% га ортган.

Коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартиб амал қилаётган ҳозирги шароитда ходимлар карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда, барча товарларни дезинфекция қилиш тадбирларидан сўнг инсон омилини камайтирган ҳолда, тезкорлик билан расмийлаштириб, ички бозорларга йўналтирилмоқда.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 5 мая 2020 года 17:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2204.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мен ўқитувчиман. Карантин муносабати билан 30 апрелдан онлайн дарс ўтиб келаяпман. Бухгалтеримиз мени ноябрь ойидан ишга келганим учун иш ҳақи тўланмайди демоқда. Шу тўғрими?

‼️ АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров жавоби:

❗️ Жорий йилнинг 31 мартидаги Халқ таълими вазирининг 91-сонли буйруғи асосида карантин даври мобайнида иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган (меҳнат таътилига чиқмаган ҳолда) ўқитувчиларга (асосий ва соатбай асосда ишловчи) амалдаги тартиб бўйича иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Бунда ички ва ташқи ўриндошлик асосида ўқитувчиларга (жорий йил 1 апрелга қадар) бириктирилган дарс машғулотлари учун (таътилда бўлмаган даврда) соатбай асосда иш ҳақи тўлаб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сардобадаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа давлат хизматларининг 2 мингга яқин махсус техникаси ишламоқда

Бунга қўшимча равишда электр тармоқлари, газ, сув қувурлари ва бошқа турдаги коммунал тармоқларини тиклаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Масалан, тошқиндан зарарланган 58 та базавий мобил станцияларидан 48 таси таъмирланди.

❗️ Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар етган инфратузилма объектларига:

8 та болалар боғчаси;

16 та мактаб;

7 та тиббиёт муассасаси;

1 та коллеж;

7 та қабристон;

3 та масжид;

13 та республика аҳамиятидаги кўприк;

52 км узунликдаги йўл;

1 та деҳқон бозори
ни киритиш мумкин.

Шунингдек, 99 та кўп қаватли турар-жой биносига қисман зарар етган.

Сирдарё вилоятининг сув тошқини бўлган ҳудудларига жойлардан инсонпарварлик ёрдамлари келиши давом этмоқда. Бугунга қадар Сирдарё вилоятига 180 тонна ун, 48 тонна макарон маҳсулотлари, 63 тонна ўсимлик мойи, 47 тонна гуруч, 37 тонна гўшт, 58 тонна шакар, 228 тонна картошка, 176 тонна пиёз ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Коронавирус пандемияси, аввало Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалари учун салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида олдиндан чора кўриш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений добрососедства и стратегического партнерства.
Подчеркнута необходимость принятия опережающих мер и оперативного решения всех возникающих вопросов в целях недопущения негативного влияния пандемии коронавируса прежде всего на узбекско-таджикские торгово-экономические связи.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ АОКА штабига олий таълим тизимига оид келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоблари:

Академик лицейларда якуний давлат аттестациялари имтиҳонлари қай тарзда ўтказилади?

Якуний давлат аттестацияларини ўқув режага мувофиқ қуйидагича ўтказиш режалаштирилмоқда: давлат имтиҳонлари шаклида 60 та тест (Ўзбекистон тарихи фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлар)дан иборат тестлар тўплами блокларга ажратилган ҳолда, кўп вариантлилик принципи асосида ишлаб чиқилади ва ўқувчилар масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда имтиҳон топширадилар.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари қандай тартибда ўтказилади?

Магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Қўшни давлатлардан ўқиши кўчирилган фуқаролар ўқиган курсларидан қуйи курсларга тавсия этилмоқда. Мазкур ҳолат тўғрими?

Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчиришда намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда муайян курсга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди ва шунга кўра талабага ўқишини қуйи курсда давом эттириш тавсия этилиши мумкин.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Мен март ойида малака ошириш курсига ўқишга борган эдим. 16 мартдан ўқишларимиз масофавий шаклга ўтказилди. Масофавий курсни тугатганман. Энди чиқиш тестлари ва аттестация жараёнлари қачон ва қандай шаклда бўлади?

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари томонидан 1, 2, 4, 5 май кунлари онлайн тест ҳамда 6, 7, 8, 9 май кунлари аттестация жараёнлари ўтказилиши белгиланган.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

ОТМи битирувчи курс талабаларига контракт пулларини тўлаш керак демоқда. Агар тўланмаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди деб эшитдим. Шу тўғрими?

Карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли. Ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, контаркт тўлови муддатини мустақил узайтириш ваколатига эга. Тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин. Лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат оқибатини бартараф этиш учун қўшимча ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қуйидаги махсус ҳисоб-рақами очилди:

8600 3808 7580 8647 GUP SPORT OBYEKTLARI

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги@hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари

эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши аввалида эпидемияга қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисаларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Сардобадаги техноген офат нафақат аҳолимизга, қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам зиён етказганидан афсус билдирилди, талафот оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришимиз ҳам таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании отдельно остановился на проводимой работе по противодействию коронавирусной инфекции, а также чрезвычайным происшествиям в Бухарской и Сырдарьинской областях.
Глава государства с сожалением отметил в частности, что техногенная катастрофа в Сардобинском водохранилище нанесла ущерб не только нашему населению, но и казахстанским соседям, выражена готовность оказать помощь в ликвидации последствий стихии.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaat #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш бўйича видеоселектор ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш субъектлари ишга туширилиши белгиланди. Стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилди.
– Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего смягчения карантинного режима и восстановления экономической деятельности.
- По мере улучшения эпидемиологической ситуации мы будем продолжать снимать ограничения. Наоборот, если ситуация ухудшится, мы возобновим карантинные меры, - отметил Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қийинчиликларга қарамай, халқимиз бу синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймади

Шавкат Мирзиёев: Несмотря на эти трудности, наш народ не растерялся перед лицом испытаний

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Шавкат Мирзиёев:
"Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар,
қонун олдида жавоб беради".
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA