Forwarded from Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
Фуқароларимизнинг мурожаатларига жавоблар
1. Лицензия билан такси хизмати кўрсатувчи ҳайдовчилар қандай ҳолларда йўловчи олиб юришлари мумкин?
Ўзбекистон Респубиликасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш баёнининг 1-иловаси 4-бандига асосан:
- йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.
2.Шахсий автомобилига эга бўлмаганлар бирга ишлайдиган ҳамкасбларининг автомобилида бирга ишга бориб келиши мумкинми?
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 13 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнининг 11-банди “г” кичик бандига асосан:
- ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларидан фақат ишга бориш ва қайтиш вақтида фойдаланиши белгиланган;
- бир муассасада фаолият олиб борувчи ходимлар ишга боришда ва қайтишда хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларида бир йўналишда биргаликда бирга қатновга рухсат берилган.
3. Қурилиш ташкилотидаги ишчиларни ишга олиб боришда қандай рухсатнома керак бўлади?
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 18 апрелдаги 19-сон йиғилиш баёнининг 5-бандига асосан:
- қурилиш ташкилотлари ишчиларини автотранспорт воситасида объектга олиб келиш учун (шу жумладан бошқа вилоят ҳудудидан) автотранспорт воситаси русуми, келиш вақти, йўналишлари ва ишчиларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилган бир марталик рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилади.
4. Соат 07:00дан 10:00га ҳамда 17:00дан 20:00га қадар ҳаракатланишга рухсат берилгани муносабати билан шахсий автотранспорт воситасига эга бўлганлар ўз машиналарида иш жойига бориб келишлари мумкинми?
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон йиғилиш баёнининг 24-банди талабларига кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00дан бошлаб фуқароларга иш жойига борибкелиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00дан 10:00га ҳамда 17:00дан 20:00га қадар вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва Тошкент шаҳрида барча турдаги енгил автотранспорт воситасида, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилган.
ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ ЙҲХББ Ахборотхизмати
Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube

Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Бугун, 3 май куни бутун дунё Жаҳон матбуот эркинлиги кунини нишонлайди. Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги, фикр ва ғояларни очиқ ифодалаш — буларсиз демократик давлат тараққиёти ва ривожланиши ҳамда чинакам кучли фуқаролик жамияти шаклланиши мумкин эмас.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлиги тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ахборот соҳасини демократлаштириш, ошкоралик, сўз эркинлиги ва ахборот олишни таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш, уларни ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият»га айлантириш борасида фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда ахборот соҳасини янада ривожлантириш, журналистлар фаолиятини ҳимоя қилиш, журналист кадрларни тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари бозорини ривожлантириш ва унда рақобат муҳитини шакллантиришга замин яратадиган ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Блогерлар фаолияти учун қулай шароитлар яратилди ва бугунги кунда Ўзбекистон медиа муҳитини уларсиз тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, республикада ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтаришини таъминловчи барқарор тизим нолдан бошлаб йўлга қўйилди.
Давлат раҳбарининг очиқлик сиёсати давлат идораларидан халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларига ўз вақтида жавоб беришни талаб қилади. Ушбу мулоқотни олиб боришда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар асосий рол ўйнайди.
Бугун ишонч билан айтишимиз мумкинми, қисқа вақт ичида мустақил ОАВ, журналист ва блогерлар жамоатчилик назоратининг ҳақиқий илғор етакчиларига айланишди, улар халқимизга ахборот етказишда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига катта ёрдам кўрсатмоқда, шунингдек, фуқароларнинг маълум муаммоларини аниқлашда, давлат органлари фаолиятидаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этишда кўмак бермоқда. Энг долзарб масалаларни ёритишда ўткир қалам, танқидий нуқтаи назар, холислик, бурчга садоқат, профессионализм — буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларимизга, ижтимоий медиа вакилларига, айниқса, журналист ва блогерларнинг янги авлодига хосдир.
Уларнинг фаол саъй-ҳаракатлари кўмагида 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар жараёнининг мисли кўрилмаган ошкоралик шароитида ўтди. Бугун эса улар мамлакатадаги эпидемиологик вазиятни профессионал даражада ёритиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда.
Буларнинг барчаси экспертлар ҳамжамияти, ЕХҲТ, ЮНЕСКО, «Чегара билмас мухбирлар» каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари ва тадқиқотларида ўз тасдиғини топмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг жаҳон матбуот эркинлиги индексидаги мавқеи тобора яхшиланиб бораётгани жуда аҳамиятлидир.
Албатта, ҳали муаммоларимиз кўп ва шунинг учун ҳам яқин йиллар ичида яна кўп ишларни амалга оширишимиз лозим бўлади. Бугунги кунда ахборот соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, мавжуд қонунчиликни ҳурмат қилиш, ошкоралик ва очиқлик муҳитини ҳамда бир неча йил аввал бошланган ислоҳотлар суръатини сақлаб қолиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Жаҳон матбуот эркинлиги куни бизга буларнинг барчасини ёдда тутишимиз, миллий журналистикани такомиллаштириш, давлат ва мустақил ОАВларни ривожлантириш масалалари, ОАВнинг ўзини-ўзи бошқариш институтини такомиллаштириш, журналист ва блогерларнинг профессионаллигини ошириш йўлларини ўйлашимизга сабаб бўлиб хизмат қилади.
Байрам муносабати билан Агентлик барча ҳамкасбларга, журналист ва блогерларга, оммавий ахборот воситалари ижодий жамоаларига, барқарорлик, фаровонлик ва катта ижодий муваффақиятлар тилайди.
@saidjanov_dm

Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида яқин икки кунда Тошкент шаҳрида карантин чоралари бекор қилиниши ҳақидаги видеоматериал ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️
‼️ Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ‼️
-----------------------
RU: Распространяемый в социальных сетях и мессенджере Telegram видеоматериал о якобы прекращении карантинного режима в ближайшие два дня в Ташкенте, является ложным и не соответствует действительности.
‼️ Распространение в любой форме сведений и материалов, направленных на создание паники среди населения, наказывается штрафом от 66 млн. 900 тысяч сумов до 89 млн. 200 тысяч сумов или ограничением свободы от 3 до 5 лет либо лишением свободы от 3 до 5 лет ‼️
Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев бугун ҳам Сирдарё вилоятида бўлиб, Сардоба сув омбори ҳудудида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Давлатимиз раҳбари бажарилган ишларни синчиклаб кўздан кечирди, мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга зарур кўрсатмалар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня вновь посетил Сырдарьинскую область и непосредственно ознакомился с ремонтно-восстановительной работой на Сардобинском водохранилище.
Глава государства внимательно осмотрел проделанную работу и дал необходимые указания ответственным руководителям и специалистам.
#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев Оқолтин ва Мирзаобод туманларида бўлди.
Ҳар бир хонадон эгалари билан гаплашиб, уларнинг уй-жойларини таъмирлаш, яхши шароити мавжуд хонадонларга аҳолини қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Аҳоли вакиллари Президентимизга шундай қийин вазиятда ҳам халқ билан бирга бўлгани, қисқа вақтда катта ишлар қилиниб, ҳаёт изга тушаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Акалтынский и Мирзаабадский районы.
Ответственным лицам указано на необходимость изучения потребностей каждой семьи, ремонта жилья и возвращения семей в дома с нормальными условиями.
Жители поблагодарили Президента за то, что он был рядом с ними в этой сложной ситуации, а также за проделанную за короткое время масштабную работу и нормализацию жизни.
Глава государства вернулся в Ташкент.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Human.uz сайтида чоп этилган "Тошкент туманида вазиятга изоҳ бермаслик ва журналистга босимдан муддао нима?" номли материал юзасидан расмий муносабат
Тошкент вилояти сектор раҳбарлари, ҳокимликлар, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, матбуот котиблари доимо қонун доирасида, белгиланган тартибларга, касб этикасига амал қилиб фаолият кўрсатаётган ходимлар билан ҳамиша дўстона, илиқ муносабатда эканини таъкидлаймиз.
Human.uz сайти муҳаррири Хуршид Далиев билан бўлган ҳолатда сайт воқеликни бир тарафлама талқин қилмоқда, деб ҳисоблаймиз. Бундай хулосага келганимизга қуйидаги сабаблар асос бўлганини билдирамиз.
1. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан сайт раҳбари ва туман ҳокимининг алоқа алмашинуви таъминланган. Улар ўзаро учрашиб, гаплашишга келишиб олишган. Ҳолатга изоҳ бериш бўйича туман ҳокими Хуршид Далиев билан телеграмдаги каналига ёзишидан аввал икки марта кўришиб, барча саволларга батафсил жавоб қайтарган.
2. Ички ишлар органлари ходимлари журналист ўрганиш учун боришни мўлжаллаган ҳудудда бўлмаган. Улар мухбирга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Тезкор ходим хизмат тақазоси ва амалдаги қонунчиликка кўра, ўзини видеотасвирга олишларига эътироз билдирган. Жисмоний куч ишлатиш, тўсқинлик қилиш ҳолати мутлақо бўлмаган.
3. Йўл-патрул хизмати ходими атайлаб журналистни текширган, дейиш учун асос йўқ. Чунки ўша кунлари бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Тошкент туманида ҳам карантин тартиблари кучайтирилган эди. Йўл-патрул хизмати ходими бу ҳудудда ўша куни хизмат олиб бораётган бўлган. Ходим бу вазиятда тегишли тартибда автомашинани махсус рухсатномага эга эканлигини текширган. Алоҳида таъкидлаймизки, бу ўринда журналистга носамимий муомала қилинмаган.
Ҳурматли журналистлар! Тошкент вилоятида журналистик фаолият олиб боришингиз бўйича бирон муаммоли ҳолат юз берган тақдирда, вилоят ҳокимлиги, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати билан боғланишингизни сўраймиз.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident maktablari
Биз учун қадрли ота-оналар, бува-бувижонлар, каналимиз аъзолари,
❌ Президент мактабларига кириш учун тайёрлайдиган расмий ўқув курслари мавжуд эмас!
Ижтимоий тармоқларда “Президент мактабларига тайёрлаймиз”, “Президент мактабларига кириш учун оралиқ “repetitsion” тест синовлари” қабилидаги эълонлар асосида “Президент мактаблари” бренди остида мўмайгина даромад орттираётган тайёрлов курсларининг эълонлари жуда кўпайиб кетди. Англиянинг Cambridge assessment ташкилоти томонидан ташкил қилинадиган тест синовларига бу каби ўтказилаётган тестларга умуман алоқаси йўқ.
Асосий мақсадимиз иқтидорли, билимга чанқоқ, ўз устида доимий равишда ишлайдиган, изланадиган, шижоатли ўқувчиларни шаффоф синов орқали танлаб олиш.
❗️Қайтариб ўтамиз, PRESIDENT SCHOOLS (BLOG), Next Step Up School, Reprez.uz веб-саҳифаси ёки “Президент мактаблари учун тайёрлов курслари” деб эълон бераётган бошқа ўқув курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай дахли йўқ.
Биз фарзандлари келажаги ва тарбиясига катта эътибор бериб, улар камоли учун тинмай ҳаракатда юрган барча ота-оналарга куч-ғайрат тилаб қоламиз!
Эслатма ўрнида; 2019/2020 ўқув йили учун саволлар намунаси: https://pm.piima.uz/2019-2020-yil-uchun-savol-namu...
Telegram | Facebook | web page|

Telegram
Prezident maktablari
Prezident maktablarining asosiy maqsadi ta’lim jarayonida ilg‘or texnologiyalarni qo‘llash orqali iqtidorli va vatanparvar yoshlarni tarbiyalashdir
Ҳурматли юртдошлар, Мактабгача таълим вазирлиги "Болажон" телеканали оркали карантин вақтида эфирга узатилаётган "Онлайн боғча" машғулотлар дастурининг хафталик жадвалини эътиборингизга ҳавола этади, марҳамат танишинг! (4-8 май кунлари)
4 май, душанба куни
08.30 «Илк қадам» кўрсатувида "Равон нутқ" лойиҳаси
09.00 «Ақлвой» кўрсатуви (30 дақиқагача Ўзбек тилида)
10.10 «Илк қадам» кўрсатувида "LUCKING ENGLISH" лойиҳаси
11.50 «Илк қадам» кўрсатувида "Рақс жилоси" лойиҳаси
17.00 «Ақлвой» кўрсатуви (30 дақиқагача Рус тилида)
5 май, Сешанба куни
08.30 «Илк қадам» кўрсатуви "Бардам болажон" лойиҳаси (10 дақиқагача)

10.10 «Илк қадам» кўрсатуви "Равон нутқ" лойиҳаси (20 дақиқагача Ўзбек тилида)
11.50 «Илк қадам» кўрсатуви "Равон нутқ" лойиҳаси (20 дақиқагача Рус тилида)
17.00 «Ақлвой» (30 дақиқагача Рус тилида)
6 май, Чоршанба куни
08.30 «Илк қадам» кўрсатуви "Болажон ошхонаси" лойиҳаси (10 дақиқагача)

10.10 «Илк қадам» "Luckin English" лойиҳаси (20 дақиқагача)
11.50 «Илк қадам» "Рақс жилоси" лойиҳаси (20 дақиқагача)

7 май, Пайшанба куни

10.10 «Илқ қадам» кўрсатуви "Ижодий устахона" лойиҳаи (20 дақиқагача Ўзбек тилида)
11.50 «Илк қадам» "Творческая мастерская" лойиҳаси (20 дақиқагача)

8 май, Жума куни
08.30 «Илк қадам» "Равон нутқ" лойиҳаси (10 дақиқагача)

10.10 «Илк қадам» кўрсатуви "Моҳир қўллар" лойиҳаси (Театр) (20 дақиқагача)
11.50 «Илк қадам» кўрсатуви "Рақс жилоси" лойиҳаси (20 дақиқагача)

Азиз болажонлар, биз учун ўзингизни асранг! Уйда қолиб, инглиз тилини ўрганинг. Унутманг, #UydaHayotBor
https://t.iss.one/onlinebogcha
https://www.youtube.com/channel/UCpJpXE2yAWALMA6Yym2-bPA

4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.
Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.
Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўралади.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

Toshkent shahar IIBB / Уйингизда қолинг - ҳаётингизни асранг!
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари!
Маълум қиламизки, 4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.
Иш кунлари: душанбадан шанбагача…

2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилмоқда.
---------------------------------------------------
По состоянию на 3 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2149.

Манба — @ssvuz