Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
2020 йил 1 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2086 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

По состоянию на 1 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2086.

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дополнительная информация МЧС о наводнении в Сардобинском районе Сырдарьинской области

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон #сабр

Рўза тутишнинг инсон организмига таъсири қандай

«67-студия»нинг навбатдаги видеоматериалидан бу ҳақда билиб олишингиз мумкин

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Hydromet.uz
❗️❗️❗️ Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар эълон қилинди. Ўзгидромет ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини билдиради.
Аввал хабар қилинганидек, 2 май куни республикамизда об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.

__________ ❗️❗️❗️
В социальных сетях распространилась информация о сильном ветре и пыльной буре, наблюдаемой в Туркменистане и распространении этого явления на территорию Узбекистана. В связи с этим, Узгидромет заявляет, что пыльных бурь по территории Узбекистана не ожидается.
Как сообщалось ранее, 2 мая по территории республики ожидается неустойчивый характер погоды, пройдут дожди, местами сильные, возможны грозы.
По Каракалпакстану, Хорезмской области ожидается погода без осадков. По Бухарской, Навоийской областям ночью и утром дождь, местами сильный, возможна гроза, днем без осадков.
Местами по республике ожидается усиление ветра до 15-20 м/с, возможны порывы до 23-28 м/с.
2020 йил 2 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2094 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

По состоянию на 2 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2094.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 1 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 39,2 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️Жорий ил 28 апрелда Олий суд пленумининг судлар томонидан мамлакатимизда карантин жорий этилиши сабали қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида қарори қабул қилинди

Унда қайд этилишича, 16 мартдан бошланган карантин даври суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини амалга оширишга бўлган ҳуқуқлар чекланишига ҳам сабаб бўлди.

☑️ Карантин даври ва шартлари Махсус комиссиясининг қарорлари билан белгиланади ва расман бекор қилингунга қадар амал қилади.

☑️ Карантин амал қилиши даврида даъво муддати Фуқаролик кодексининг 156-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларига асосан тўхтатилади. Бунда — агар карантин даъво муддатининг охирги олти ойида жорий этилган ёки амал қилиши давом этиб турган бўлса, даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади.

☑️ Даъво муддатининг тўхтатилишига асос бўлган карантин бекор қилинган кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши давом этади, бунда муддатнинг қолган қисми олти ойгача, агар даъво муддати олти ойдан кам бўлса, даъво муддатига қадар узайтирилади.

☑️ Фуқаролик кодекси 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс бунга имкон бўлмаганини исботлай олмаган ҳолдагина, жавобгар бўлади.

☑️ Судлар мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги масалани ҳал этишда сабабларни аниқлаши, карантин туфайли мумкин бўлмагани аниқланганса, талабни қаноатлантиришни рад этиши лозим.

☑️ Карантинда ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, уй қамоғида бўлиш тариқасидаги процессуал мажбурлов чораларининг қонунда белгиланган муддатларини, шунингдек, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш муддатлари ўтишини тўхтатмайди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️Наманганда 17 нафар бемор соғайди

Шифо топганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёллардир.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1229 нафарни ташкил этмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Намангане выздоровели 17 пациентов

Все излечившиеся заразились в результате контакта с больными с коронавирусной инфекцией.

Всего от COVID-19 в нашей стране выздоровели 1229 человек.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
UZ: Бугун, 2 май куни соат 13:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн-брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали онлайн ёритиб борилади.

Брифинг, шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Телеграмдаги расмий саҳифаси @aoka_uz орқали ҳам ёритилади.

_____________________________

RU: Сегодня, 2 мая, в 13: 00 в Агентстве информации и массовых коммуникаций состоится онлайн-брифинг с участием министра народного образования Шерзода Шерматова, министра высшего и среднего специального образования Ином Маджидова, директора Государственного центра тестирования Маджита Каримова и главы Государственного инспекции по надзору за качеством образования Улугбека Ташкентбаева.

Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале UzReport.

Брифинг также будет освещен на официальном сайте Агентства информации и массовых коммуникаций в Telegram @aoka_uz.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
‼️ Таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар

Бу ҳақда айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган онлайн-брифинг орқали хабар топишингиз мумкин.

Брифингни тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг 👇👇👇

https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/232212174860212/

〰️〰️〰️〰️

✔️ Иштирокчилар:

— Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов

— Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов

— Давлат тест маркази директори Маджит Каримов

— Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Магистратурага кириш учун ҳужжатлар топшириш жараёни қандай ўтказилади ва муддатларида ўзгаришлар бўладими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратурага кириш учун ҳужжатлар белгиланган тартибда 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб магистратурага кириш учун абитуриентларга электрон тарзда ҳужжатларни топшириш имкониятлари яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Савол: Ўқув йили якунида имтиҳон ўтказиладими? Ёки ўқиш онлайн якунланадими?

‼️ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг жавоби:

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019-2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

Имтиҳонларга келсак, Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Шу ўринда, барча ота-оналар ва ўқувчилардан online-maktab рукни остида берилаётган видеодарсларни тўлиқ кузатиб боришни ҳамда билимларини мустаҳкамлашни сўраб қоламиз.

•┈┈┈┈•┈┈┈┈•
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Савол: Олимпиаданинг учинчи (вилоят), тўртинчи (Республика) босқичли ўтказиладими? Агар ўтказилмаса туманда ғолиб бўлган ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?

‼️ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг жавоби:

Республика фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича барча тайёргарликлар кўрилган. Юртимизда жорий қилинган карантин тартиби бекор қилингач, Республика махсус комиссияси томонидан оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилгандан кейингина олимпиаданинг мазкур босқичи ўтказилиши мумкин бўлади. Олимпиада ўтказилиши режалаштирилган тақдирда ўтказиш вақти бўйича яна қўшимча маълумот берилади.

Олимпиада ўтказилиши вазиятдан келиб чиқиб бекор қилинса, иштирокчиларга имтиёзлар берилмайди.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Қўшни давлатлардан ўқиши кўчирилган фуқаролар ўқиган курсларидан қуйи курсларга тавсия этилмоқда. Мазкур ҳолат тўғрими?

‼️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов жавоби:

Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчиришда намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда муайян курсга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди ва шунга кўра талабага ўқишини қуйи курсда давом эттириш тавсия этилиши мумкин.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Магистратурага кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади ва натижалар қандай эълон қилинади?

‼️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов жавоби:

Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари натижалари муайян олий таълим муассасаларининг расмий веб сайтларида эълон қилинади.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Савол: Ўқув йили онлайн тарзда якунланади ва 10 майда ҳамма ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқади, деган гап қанчалик рост? Ўқув йили муддатидан олдин якунланиши мумкинми?

‼️ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг жавоби:

10 майдан ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, ўқув йили онлайн тарзда якунланади. Бу масалада ҳукумат комиссиясининг қарори бор.

Шу ўринда, ҳозирда таътилда бўлган тизим ходимлари бор. Уларнинг таътил муддати якунланмоқда. Бу масала бўйича яқин кунларда ҳукумат қарори қабул қилиниши керак. Қарор чиққанда қўшимча изоҳ берилади.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Академик лицейларда Якуний давлат аттестациялари имтиҳонлари қайсс тарзда ўтказилади?

‼️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов жавоби:

Якуний давлат аттестацияларини ўқув режага мувофиқ қуйидагича ўтказиш режалаштирилмоқда:

давлат имтиҳонлари шаклида 60 та тест (Ўзбекистон тарихи фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлар)дан иборат тестлар тўплами блокларга ажралган ҳолда, кўп вариантлилик принципи асосида ишлаб чиқилади ва ўқувчилар масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда имтиҳон топширадилар.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Савол: Мактаб раҳбарияти карантин даврида синфларни таъмирлашни талаб қилди, бу тўғрими?

‼️ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг жавоби:

Савол ким берганига боғлиқ. Ўқитувчилардан талаб қилинаётган бўлса, албатта, бу нотўғри.

Лекин ҳозир карантин вақтида қурилиш ишларига рухсат берилган. Мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар йўқ. Пайтдан фойдаланган ҳолда қурилиш ва таъмирлаш ишларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширса бўлади.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мен март ойида малака ошириш курсига ўқишга борган эдим, 16 мартдан ўқишларимиз масофавий шаклга ўтказилди. Масофавий курсни тугатганман. Энди чиқиш тестлари ва аттестация жараёнлари қачон ва қандай шаклда бўлади?

‼️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов жавоби:

- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари томонидан 1,2,4,5 май кунлари онлайн тест ҳамда 6,7,8,9 май кунлари аттестация жараёнлари ўтказилиши белгиланган.
•┈┈┈┈•┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
ОТМи битирувчи курс талабаларига контракт пулларини тўлаш керак демоқда. Агар тўланмаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди деб эшитдим. Шу тўғрими?

‼️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов жавоби:

Олдин ҳам айтганимиздек, карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли.

Ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, контрaкт тўлови муддатини мустақил узайтириш ваколатига эга.

Юқоридагилардан келиб чиқиб тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 13 нафар бемор буткул соғайди.

Уларнинг 9 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1242 нафарни ташкил этмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии полностью выздоровели 13 пациентов.

Среди выздоровевших 9 мужчин и 4 женщин, самому старшему 54 года и самый младший – 2018 года рождения.

На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечились 1242 человека.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA