Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сув хўжалиги вазирлиги жамоасига янги ўринбосар таништирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Аҳмаджонов Вохиджон Мухамаджонович Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/512

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоблари:

Коронавирус пандемияси муносабати билан ходим ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиққан бўлиб, ҳозирда таътил тугагани сабабли ишга қайтиши лозим бўлса, иш берувчи қандай йўл тутиши лозим?

Бундай ҳолатда ходим иш берувчи билан келишиб, фаолият туридан келиб чиқиб ё масофадан ишлаши, ё тўлиқ бўлмаган иш режимига ўтказилиши ёхуд ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин. Буларнинг бари ходимнинг розилиги асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоблари:

Cавдо қилар эдим. Карантин сабабли ишсиз қолдим. Меҳнат вазирлиги бандлигимни таъминлаш учун қандай ёрдам бера олади?


❗️Мазкур ҳолатда Меҳнат вазирлиги сизни:

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиши;

агар томорқангиз бўлса, ундан даромад олишингизни таъминлаш мақсадида субсидия тақдим этиши;

кооператив фаолиятига жалб қилиши мумкин.

💰 Инқирозга қарши курашиш жамғармаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига 200 млрд сўм ажратди.

Натижада апрель ойининг ўзида 121 мингдан ортиқ фуқаро жамоат ишларига жалб этилди. Бугунги кунда жамоат ишлари 20 га яқин йўналиш бўйича йўлга қўйилган. Аввал мазкур кўрсаткич 8-9 та атрофида эди.

Йўналишлар сонининг ортиши ноанъанавий йўналишлар ҳисобига рўй берган. Масалан кўкаламзорлаштириш ободонлаштириш, қурилиш йўналишларидан ташқари:

📌 ёлғиз қарияларни парваришлаш;

📌 ниқоб
ишлаб чиқариш;

📌 дезинфекция ишлари;

📌 маҳаллаларда ташкил этилаётган кўчма савдо шохобчалари;

📌 "Хайрия марказлари"даги фаолият;

📌 карантинга олинган оила ва хонадонларга ёрдамчи посбон;

📌 Ички ишлар ва Миллий гвардия хизматлари томонидан ташкил этилган блок-постларга халқ посбони йўналишлари бўйича фаолият тури таклиф этиляпти.

💵 Асосийси иш ҳақи ҳар 5 кунда тўлаб бериляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишлаб чиқариш корхонам бор. Коллеж ўқувчилари (2-курс) амалиёт даврида экан. Уларни 1 ставкага ишга олсам бўладими?

❗️Сиз 2-курс талабалари, яъни 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда Меҳнат кодексининг 242-моддаси талабларидан келиб чиқиб, иш вақти белгилашингиз шарт.

Иш вақтининг муддати 16-18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 15-16 ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
⚡️"Coca-Cola" жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун грант ажратди

200 000 АҚШ доллари миқдорида бўлган грантнинг мақсади – COVID-19 инқирози билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналарини тақдим қилишдан иборатдир.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси "Coca-Cola" жамғармаси номидан ушбу миссиянинг ижроси учун масъул этиб белгиланган.

БМТ Тараққиёт Дастури ва "Coca-Cola" жамғармасининг мазкур қўшма фаолияти доирасида инфекциянинг энг оғир оқибатларидан азият чекаётган беморларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш имкониятларини таъминлаш ва кишиларни бу вирусга чалинган ёки чалинмаганини аниқловчи тестларини ўтказиш учун зарур ускуналар зудлик билан сотиб олинади.

Маълумот ўрнида, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2011 йилдан бери "Coca-Cola" жамғармаси билан ҳамкорлик қилиб келади. Бу даврга қадар "Coca-Cola" жамғармаси умумий қиймати 505 минг AҚШ долларига тенг 5 та лойиҳани молиялаштирган. Ушбу лойиҳалар мамлакатдаги бир неча муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг чекка қишлоқ жойларида муваффақиятли амалга оширилган.

Аввалроқ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ва унинг таркибидаги корхоналар, хусусан "Coca-Cola ichimligi Uzbekiston", "British American Tobacco Uzbekistan" (UzBat), "UzCarlsberg"  мамлакатимизда COVID-19 инфекциясига қарши кураш доирасида "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига хайрия маблағлари ўтказиб бергани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
БУ ЙИЛГИ АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТEСТ ТОПШИРИҚЛАРИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ.

📑 Абитуриентлар тест топшириқларини тезда тушунишлари, фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришлари учун, шунингдек, чет (инглиз, немис, француз) тилли фанларидан вазиятни осон тавсифлашда расмли тест топшириқлари сони ошади.

📗 Шунингдек биология ва кимё фанлари бўйича расмли тест топшириқлари сони ҳам кўпаяди. Кимё фанидан назарий саволлар сонини кўпайтириш ва тест топшириқлари тузилишида лаборатория ишлари учун тест саволларини яратиш жараёни давом этмоқда.

📘 Бундан ташқари, она тили ва адабиётидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар, мавзулар бўйича расмли тест топшириқларини кўпайтиришга ҳаракат қилинмоқда.

📕 Физика фанидан ҳам соддалаштириш ишлари олиб борилмоқда:

• мураккабликнинг биринчи даражасидаги (энг осон) тест топшириқлари сони 6 тадан 10 тага кўпаяди;

• тест топшириқларининг умумий ҳажмида назарий тест топшириқларининг улуши ортади;

• абитуриентларга қулай бўлиши учун тест жараёнида тақдим этиладиган "Доимий физик катталиклар жадвали" ишлаб чиқилган.

_______________________


В ЭТОМ ГОДУ ТЕСТОВЫЕ ЗАДАНИЯ ДЛЯ АБИТУРИЕНТОВ БУДУТ УПРОЩЕНЫ.

📑 Для того, чтобы абитуриенты быстрее понимали тестовые задания, развивали свои навыки мышления, тестовые задания теперь будут представлять собой тексты с рисунками, в том числе и по иностранным языкам.

📗 Также будет увеличено число тестовых заданий с рисунками по биологии и химии. Продолжается процесс увеличения количества теоретических вопросов и создания тестовых заданий по лабораторной работе в структуре тестовых заданий по предмету химия.

📘 Кроме того, предпринимаются усилия по увеличению количества художественных произведений, рекомендованных к самостоятельному чтению по родному языку и литературе, а также тестовых заданий с рисунками для раскрытия тем.

📕 Работа по упрощению проводится также и по физике:

• количество тестовых заданий на первом уровне сложности (самом легком) увеличится с 6 до 10;

• увеличится доля теоретических тестовых заданий в общем объеме тестовых заданий;

• для удобства абитуриентов разработана «Таблица постоянных физических величин», которая предоставляется в процессе тестирования.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🇹🇯 Тожикистонда коронавирус билан илк ҳолатлар қайд этилгани маълум қилинди

Бирданига 15 та ҳолат аниқланган: 10 та ҳолат республиканинг Суғд вилоятида аниқланган бўлса, 5 та ҳолат пойтахт – Душанбе шаҳрида қайд этилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Тожикистонда 2 минг киши назорат остига олинган.

Маълумот учун: Тожикистон коронавирус аниқланмаган кам сонли давлатлардан бири эди. Мамлакатда мунтазам равишда коронавирусни аниқлаш бўйича тестлар ўтказиб келинаётган, республикага чет элдан келаётган фуқаролар 14 кунлик карантинга олинаётган эди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти жавоблари:

Пенсионер ўзи истаган тўлов тизимининг ("Humo" ёки "Uzcard") банк картаси берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгами?

❗️Пенсионер қайси тўлов тизимининг банк картасидан фойдаланишни ўз хоҳишига қараб танлаши мумкин. Бунда тўлов тизимлари томонидан банк карталари бўйича яратилган қулайликларни инобатга олиш жоиз.

💰Эслатиб ўтамиз, карта эгасининг (пенсионернинг) хоҳишига кўра, Халқ банки сайёр кассалари томонидан пенсия тўловларини тарқатиш жараёнида картадаги маблағлар нақдлаштириб берилиши мумкин.

Пенсионер ўз номига очилган банк картасини олишидан аввал шартнома билан таништирилиши ва унга шартноманинг бир нусхаси берилиши керакми? Агар шартноманинг баъзи бандлари ёки шартлари пенсионерни қониқтирмаса, бундай вазиятда нима қилиш керак?

❗️Фуқаролик кодексининг 354-моддасига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндир. Шартномани тузиш учун мажбурлашга йўл қўйилмайди.

📃Агар пенсионерни шартномада баён этилган айрим шартлар қониқтирмаса, у ҳолда мазкур шартлар тижорат банки билан ўзаро келишилган тартибда қайта кўриб чиқилиши ҳамда икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ва ўзаро келишилган шартнома тузилиши мумкин.

Бунда фақат пенсионер томонидан эътироз билдирилган шартномадаги айрим бандлар шартлари тижорат банкига зарар келтирмаслиги ҳамда банкнинг ички талабларига мос келиши керак.

Карантин режими якунлангандан сўнг пенсионер
банк картасига ўтказиладиган маблағнинг суммасини ўзгартириши ёки банк картасидан воз кечиши мумкинми? Мазкур талаб шартномада кўрсатилиши керакми? Пенсионерлар томонидан қўл қўйиладиган ҳужжатнинг амал қилиш муддати қанча?


❗️Банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномада банк картаси эмитенти ва эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари ҳамда шартноманинг амал қилиш муддатини акс эттириши зарур.

📱Ҳозирда пенсионерлар учун картадаги маблағларини банкоматлардан бепул нақдлаштириш, шунингдек, тўловларни нақд пулсиз амалга оширишлари учун барча ҳудудларда тегишли тўлов инфратузилмаси яратилган. Тўловларни масофадан онлайн тарзда тўлаш имконияти ҳам банк карталаридан фойдаланишнинг ўзига хос қулайлиги ҳисобланади.

Халқ банки томонидан босқичма-босқич барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида банкоматлар жойлаштириш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Имтиҳонлар шаклини соддалаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Лицейлар фаолиятини кучайтириш, ҳар бир вилоятда намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам качественной организации учебного процесса в условиях пандемии.
Отмечена необходимость проведения упрощенных экзаменов.
Указано на важность развития методики преподавания и квалификации педагогов.
Даны поручения по усилению деятельности лицеев, организации в каждой области образцовых профессиональных школ, колледжей и техникумов.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #imtihon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Бугун Тошкент шаҳрида 7 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 1 103 нафарни ташкил этди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Сегодня в столице поправились 7 пациентов,
всего от COVID-19 в нашей стране полностью излечились
1 103 человека.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⚡️Шавкат Мирзиёев: Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим

🔰 Президент бугун жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

➡️ Жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди:

Масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 млн. ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди.

‼️Олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда.

‼️Масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда имтиҳонлар соддароқ шаклда ўтказилади.

Президент мактаблари сони 4 тага етди, 9 та ижод мактаби ўз фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилда яна 5 та Президент мактаби ва 2 та ижод мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

‼️Ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланди.

‼️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш бўйича вазифалар юклатилди.

⭕️ Дастурларнинг белгиланган талабларга мослигини назорат қилиш механизми ҳам ишлаб чиқилади.

📶 Босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш йўлга қўйилади, баҳолашда инсон омили камайтирилади.

❇️ Лицейнинг мактаблардан катта фарқи бўлиши керак. Мутасаддиларга лицейлар фаолиятини кучайтириш бўйича иш олиб борадилар.

‼️Янги касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ташкил этилади, бунда эски коллеж тизими хатолари такрорланмаслиги зарур.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ҳозирги пандемия пайтида бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши кузатилмоқда

Фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Трастбанк” ва Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти ҳамкорлигида ушбу банкда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатининг “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳисобрақами очилган ва жуда қисқа муддат ичида банк ва туман тадбиркорлари ёрдами билан 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ билан тўлдирилган.

Шайхонтохур тумандаги 51 та маҳалла қамраб олиниб, 3500 мингдан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, қаровчисиз қолган қариялар, етимлар, боқувчисини йўқотган ва вақтинча ишсиз қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир оила аъзосига 1 млн. сўмдан пул маблағлари билан тўлдирилган махсус банк пластик карталари очилди ҳамда санитария қоидаларига амал қилган ҳолда, аҳолига етказиб берилди.

Ҳомийлик истагида ушбу акцияга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган саҳоватпеша фуқаролар ҳамда тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди.

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шайхонтоҳур тумани бўлинмаси реквизитлари:

ИНН: 202 436 289
ҳ/р 22626000203601377002
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Амалиёт бошқармаси реквизитлари:
Манзил: 100011, Тошкент ш, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 7-уй;
МФО: 00 491, ИНН: 201055090

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ижтимоий тармоқлардаги Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларни бузилиши бўйича видеомурожаатлар юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаро томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.

Ушбу қурилиши битмаган иморатга кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш мақсадида маҳалла раиси К.Рихсиевдан гўёки улар ер майдонига 2005 йилдан буён эгалик қилишлари тўғрисида мулк ҳуқуқини эътироф этишга сабаб бўладиган сохта маълумотларни олишга эришиб, туман давлат хизматлар марказига тақдим этишган.

Ўз навбатида, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходимлари ушбу қурилмаларга ноқонуний равишда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берганлар.
Мутахассислар хулосасига кўра, юқори унумдор ерлар эгалланиб, ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилиши оқибатида, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ва мелиоратив ҳолатини йўқотган.

Мазкур қурилиши битмаган иморатлар Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилган бўлсада, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилгани ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Юқорида қайд этилган ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган, суд қарорлари мавжуд бўлиб, берилган муддатлар ўтиб кетган бўлсада, фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бузиб олинмаган. Ноқонуний қурилмаларни қурилиши оқибатида унумдор қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар муомаладан чиқиб, халқимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишига, экспорт ҳажмини бажарилишига салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги республика иқтисодиётидаги жорий ҳолат ва кутилаётган тенденцияларни маълум қилди

2020 йилнинг I чорагида иқтисодий ўсиш суръати 4,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичига (5,7 фоиз) нисбатан 1,6 фоизга секинлашиши кузатилди.

Вазирликнинг батафсил ҳисоботини 👉 бу ерда ўқишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Laylo Rustamova
Баъзи оммавий ахборот воситаларида мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани ҳақида маълумот эълон қилинди.

Мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Шу ўринда, ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришларини тавсия этамиз.

@xtv_press
Пандемия даврида, яъни жорий йил 15 мартдан бугунги кунга қадар тез тиббий ёрдам хизматига аҳоли томонидан қарийб 1 ярим миллион марта мурожаатлар бўлди. Бу мамлакатимиз бўйича кунига ўртача 30 мингдан зиёд чақириқлар тушганини кўрсатади.

Ҳозирда юртимиз бўйлаб кунига 2 ярим мингта бригада туну кун самарали фаолият олиб бормоқда.

Охирги уч йил ичида тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг нархи 2016 йилда 800 сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 5800 сўмни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️​Бугун 37 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда.



Сегодня в стране от коронавирусной инфекции излечились 37 пациентов. Таким образом, количество выздоровевших достигло 1133 человек.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли янги қудуқ ўзлаштирилгач, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2,9 т газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Мазкур кондаги "2 ОЭ"-сонли қудуқ таъмирлангач, ундан кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсат олина бошланди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA