Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Наманганлик депутатга боғлиқ воқелик бўйича Бош прокуратура баёноти

2020 йил 15 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Т.Мухамадиев ўзига тегишли автомашинасида Наманган шаҳар, Янгиқўрғон кўчасида ташкил этилган блок постига етиб келиб, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

Айни ҳолатда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, Наманган шаҳар прокуратураси 16.04.2020 йилда Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш ҳақида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига тақдимнома киритади.

Шу куннинг ўзида мазкур тақдимномани кўриб чиққан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши 21-06-сонли қарор билан Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кенгашнинг розилиги асосида шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ, орадан уч кун ўтиб, 19.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида, амалдаги қонунчиликка зид равишда Кенгашнинг юқорида қайд этилган 21-06-сонли қарори бекор қилиниб, Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти прокурори томонидан 21.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига шаҳар Кенгаши чиқарган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.

Ушбу тақдимнома 25.04.2020 йилда вилоят Кенгашида кўриб чиқилиб, шахар Кенгашининг 16.04.2020 йилдаги 21-06-сонли карори ўзгаришсиз қолдирилди (Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилди) ҳамда 19.04.2020 йилдаги қарори бекор килинди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Эпидемиологи Узбекистана🇺🇿 и США🇺🇸 обсудили возможность разработки системы моделирования и прогнозирования распространения вируса в Узбекистане, позволяющей спрогнозировать динамику и масштабы вспышки, рассчитать когда будет достигнут пик и последующий спад заболевания.

Между Агентством санитарно-эпидемиологического благополучия при Министерстве здравоохранения Узбекистана и экспертами Центра по контролю и профилактике заболеваний США (CDC) состоялись онлайн-консультации.

В ходе беседы состоялся обмен мнениями по вопросам организации карантинного контроля и эпидемиологического надзора, проведения тестирования на COVID-19 и иммунологических тестов, методологии их применения, выявления и отслеживания контактов зараженных, хода разработки вакцин, условий и порядка снятия карантинных мер и другие меры противодействия пандемии.

Также обсуждены перспективы взаимодействия по имплементации «Программы по пунктам въезда», разработанной CDC для наращивания потенциала в сфере здравоохранения в пунктах пресечения границы, а также созданию оперативного центра по ЧС в сфере общественного здравоохранения.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⬇️Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди

2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан, Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди.

29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
⚡️Ўрик пишди

Суратларда Бухоро ва Сурхондарёда ўрик ҳосилининг илк нишонаси

Манба👉@bogdorchilik

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда геология-қидирув ишлари ҳажмини ошириш, соҳага хорижий инвестициялар жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йил якунига қадар углеводородга истиқболли 16 та майдонни аниқлаш, 23 та янги кон захираларини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.
Инвестицион жозибадорликни ошириш учун халқаро стандартларни жорий этиш кераклиги таъкидланди.
Илмий тадқиқотларни кенгайтириш, Геология фанлари университетининг ташкилий жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития сферы геологии.
Поставлена задача разведать до конца года 16 перспективных углеводородных площадок и подтвердить объем запасов в 23 новых месторождениях.
Указано на необходимость внедрения международных стандартов для повышения инвестиционной привлекательности сферы.
Затронуты также вопросы расширения научных исследований, организации Университета геологических наук.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #geologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Koronavirus_pandemiyasi_davrida_aholi_va_tadbirkorlik_subyektlarini.pdf
78.8 KB
"Koronavirus pandemiyasi davrida aholi va tadbirkorlik subyektlarini qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha qo‘shimcha
chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
О_дополнительных_мерах_по_поддержке_населения_и_субъектов_предпринимательства.pdf
77.3 KB
Указ Президента Республики Узбекистан "О дополнительных мерах по поддержке населения и субъектов предпринимательства в период коронавирусной пандемии"
Тошкент вилояти ҳокимлиги телеграм каналида маълум қилинишича, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилмоқда. Уларда аҳоли эҳтиёжи учун зарур 22 хил қишлоқ хўжалиги, ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган.

🚚Паркент тумани ҳокимлиги эса Паркент тумани бренди бўлган “Мадор” сомсасини марказлашган ҳолда етказиб беришни йўлга қўйган. Бундан тадбиркорлар ҳам, Паркентнинг "Мадор" сомсасини соғинган шаҳарликлар ҳам бирдек миннатдор.

Қайд этилишича, "Мадор" сомсани буюртма қилиш имконияти ҳам яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Молия вазирлиги Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган тиббиёт ходимларига ҳар кунлик қўшимча тўловларнинг тўланиши тўғрисида маълумот берди.

Йил бошидан - 27.04.2020 ҳолатига кўра:

Жами:

▪️Ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар рақамлари :

▫️Тўланган ходим сони - 8 623
▫️Тўланган маблағ - 13 831*

*млн. сўмда

▪️14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлар рақамлари:

▫️Тўланган ходим сони - 1040
▫️Тўланган маблағ - 21980*

*млн. сўмда

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
📎 ПФ-5978-сон Фармонга асосан, соддалаштирилган тартибда солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати 2020 йил 31 декабргача узайтирилди.

📌 Ҳокимликлар кейинчалик тўланадиган солиқ суммаларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддатини мустақил равишда белгилашга ҳақлидир. Аммо бу муддат икки йилдан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Адлия вазирлиги давлат органларида давлат тилида иш юритиш фуқаролар ҳуқуқини поймол қилмаслиги ҳақида баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритишга доир қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қонун лойиҳаси мазмунига оид асоссиз маълумотлар тарқатиш, айрим ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар сайтларида унинг меъёрларини нотўғри талқин қилишга бўлган уринишларни ҳисобга олган ҳолда вазирлик мазкур лойиҳага доир холис ва асосли маълумотларга жамоатчилик диққатини қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Биринчидан, амалдаги «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Лойиҳада қандайдир талаблар кенгайтирилиб, тилдан фойдаланишда янги чекловлар киритилмаяпти, фақатгина амалдаги қонуннинг қоида ва талаблари ҳисобга олинган.

Иккинчидан, қонун лойиҳаси давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини қамраб олиб, қонун қабул қилинган тақдирда тегишли равишда маъмурий жавобгарлик фақатгина мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси мансабдор шахсларнинг қонун талабларига риоя этиши бўйича масъулиятини ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари ишида давлат тилидан тўлақонли фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

Учинчидан, қонун лойиҳаси ҳеч қандай йўл билан республика ҳудудида истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг она тилидан фойдаланиш, миллатлараро мулоқот ва таълим олиш тилини ўз хоҳишига қараб танлаш, ўз тилида давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини поймол қилмайди.

Тўртинчидан, мазкур қонун лойиҳаси regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳар бир фуқаро ўз фикр ва таклифларини махсус платформада баён этиши мумкин.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги ОАВ, блогерлар, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларни лойиҳани ўзларича талқин қилиб, жамоатчилик фикрини нотўғри ўзанга буришга ҳаракат қилмасликларини, Ўзбекистон жамоатчилиги олдидаги жавобгарликни унутмасликка даъват этади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA