Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
ХОРАЗМДА ҚУЛУПНАЙДАН 365 КУН ҲОСИЛ ОЛИНМОҚДА

Мевали ва резавор ўсимликлар ичида қулупнай алоҳида ўринга эга. У дориворлиги, мазаси билан ажралиб туради. Парҳез маҳсулот сифатида, консерва ҳамда кондитер саноатида қимматли хомашё ҳисобланади.

Ҳозирги қийин кунларда аҳолини фойдали, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Боғот туманида қулупнай етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, тумандаги «Шаҳзода Жанона» корхонаси 6000 квадрат ер майдонига Туркиядан «Альбион» навли қулупнай кўчатини келтириб эккан.

Осиё Тараққиёт банкидан олинган 330 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит мақсадли йўналтирилиб, маҳсулот етиштириш ҳажми бир неча баробарга оширилган. Натижада 15 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланган.

Фирма раҳбари, тадбиркор Неъматжон Бекязовнинг таъйидлашича, қулупнайдан 365 кун ҳосил олинмоқда.

————————

🌐 Ҳокимлик расмий саҳифалари:

Сайт | Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
Forwarded from Bosh prokuratura
Коронавирус пандемияси: масъулиятсизлик хиёнат билан баробардир

25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида мамлакатда коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш ҳамда қишлоқ хўжалигида белгиланган вазифалар ижроси масалаларига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура масъул ходимлари, вилоятлар, туман-шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Бюро раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирок этишди.

Тадбирда, карантин шароитида аҳолини зарур озиқ - овқат маҳсулотлари ва дори - дармон воситалари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини тўхтатган субъектлар ишини тиклаш, коронавирус билан касалланганлар, айниқса касалликни юқтириш манбаи аниқ бўлмаган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш бўйича прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жойларда ғалла парвариши, чигит экиш, мева ва сабзавотлар етиштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланилишини таъминлашда мавжуд муаммолар ва камчиликлар кескин танқид остига олинди.

Бош прокурор томонидан коронавирус пандемияси шароитида жойларда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ишсизликнинг ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бошқа долзарб масалалар ижроси борасида прокурорлар ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идораларга фаол ёрдам бериши, масъулиятни янада ошириши ва ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган кечиктириб бўлмайдиган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

👉 @uzbprokuratura
‼️ Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Лойиҳада давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Яъни ушбу моддага: “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган тўлдириш киритилмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг давлат тили соҳасидаги қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

Қонун қабул қилиниши натижасида давлат органлари, корхоналари ва ташкилотларида иш юритишнинг тўлиқ равишда давлат тилида амалга оширилишига, ушбу соҳада мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ортишига олиб келади.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
💊 2020 йил 25 апрель куни 1197 қисқа рақамига бўлган мурожаатлар асосида шакллантирилган рўйхатга таяниб, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилувчи 80 нафар юртдошимиз учун 6 млн сўмлик 180 турдаги зарур дори воситалари ва тиббий буюмларни жамлаб, туман тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб беришлари учун топширди.

🚐 Бугунга қадар Тошкент шаҳри бўйича жам 1507 нафар фуқаро учун 131 424 309 сўмлик 3119 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланиб, 11 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари орқали мурожаат қилган фуқароларга етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️2020 йил 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1862 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 25 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1862.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Тезкор⚡️⚡️ Тошкент вилояти "Ойбек" Ўсимликлар Карантини Чегара Масканида Тожикистон Республикасидан
Россия федерациясига транзит бу́либ у́таётган қуруқ мева юкланган транспорт воситалари карантин ку́ригидан у́тказиш жараёнида У́збекистон Республикаси ҳудудидан транзит олиб у́тиш учун бериладиган карантин рухсатномаси йу́клиги сабабли далолатнома тузилиб, вақтинча ту́хтатиб қу́йилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси халқаро миқёсда эришилган келишувларни онлайн режимда муҳокама қилиб, хорижлик таниқли олимлар иштирокида илмий-семинарлар ўтказишни давом эттирмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси 24 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Малайзия Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг 50 дан зиёд олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 апрел Муҳаммад Юсуф туғилган кун

ОВОЗГА АЙЛАНГАН ШЕЪР

Шеър номи: “Биз бахтли бўламиз”
Муаллиф: Муҳаммад Юсуф
Ўқиган: Муҳаммад
Юсуф

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEtzFaQCOTVmLL-8MQ
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
​​26 апрел Муҳаммад Юсуф туғилган кун

Ватаним

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…

Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри
Илиғимсан, Ватаним.

Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирини дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.

Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон,
Чўлиғимсан, Ватаним.

Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ, деб
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…

Ўғлим десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…

Ўтган кунинг – ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
Воҳ болам! деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.

Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…

Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!


Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон халқ шоири

Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди.

У ўнга яқин шеърий тўплам, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Шоирнинг дастлабки шеърлари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида 1976 йили эълон қилинди. Сўнгра “Таниш тераклар” (1985), “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз” (1989), “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан” (1991), “Эрка кийик” (1992), “Ёлғончи ёр” (1994) каби шеърий тўпламлари, сайланмалари нашр этилди.1989 йилда эса “Уйқудаги қиз” номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар ташкилотининг мукофоти берилди. 1998 йили Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юксак унвон берилди.

Шоир 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида оламдан ўтди. Агар у ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшни қарши оларди.


Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1865 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67