Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Ўзтрансгаз» АЖ хабар беради

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон, Ангор туманларида газ таъминоти таъмирлаш ишлари сабабли вақтинчалик тўхтатилди. Табиий газ таъминоти қайта тикланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 28 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Болалар қамровида Давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларининг улуши ҳамда давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2023 йилда белгиланган вазифалар ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: 2023 йилда автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида

АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️27 декабрь куни электр станциялар орқали жами 241,1 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга 220,9 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди:

Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 46,5 млн кубометр табиий газ, 18,7 минг тонна кўмир ҳамда 5,9 минг тонна мазут ёқилди.

Республика табиий газ истеъмоли 147,3 млн кубометрни ташкил қилди.

Кеча мамлакатимизда 1 минг 359 та метан заправка белгиланган график асосида ишлади.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига жами 3675 тонна автобензин етказилди.

Метан заправкаларга 14,4 млн кубометр табиий газ ҳамда 900 тонна суюлтирилган газ берилди.

Биржа савдоларига автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 2 минг 850 тонна автобензин, 6 минг 754 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, 2 минг 850 тонна автобензин ҳамда 1 минг 994 тонна дизель ёнилғиси сотилди.

🖥 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Болалар қамровида Давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларининг улуши ҳамда давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш  борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Томонлар барча устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик сезиларли фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#xavfsiz_yangiyil

🎇 Мушакбозлик оқибатида юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган кўнгилсизликлардан сақланинг!

↪️ Батафсил инфографикада
〰️〰️〰️〰️〰️

💬 Эслатма: статистик маълумотлар хорижий давлатларнинг таҳлиллари асосида тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“UzAuto Motors”: учинчи шахслардан шартнома сотиб олманг!

“UzAuto Motors” компанияси ўз мижозларини яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради ва учинчи шахслар томонидан тўлов қилинмаган автомобил шартномаларини “сотиб олмасликларини” сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, шартномани бошқа шахсга қайта расмийлаштириш мумкин эмас – харид қилинган автомобил фақат шартномада дастлаб кўрсатилган шахсга рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Агар сиз бундай шартномаларни “сотиб олсангиз”, кейинчалик автомобил сизга қайта расмийлаштирилмаслигининг хавфи юқори. Қолаверса, агар автомобил эгасининг яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, фарзандлари) сотишга рухсат беришдан бош тортган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиб бўлмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🚕 2023 йилда автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️Ички туризмни ривожлантириш мақсадида қўшимча қулайликлар яратилмоқда

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2023 йил 23 декабрдан 2024 йил 7 январгача бўлган муддатда ички рейсларда йўловчилар учун махсус таклифларни эълон қилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилни хира қилувчи ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи ўз жонига қасд қилиш ёхуд калтаклаш, самосуд ва шу каби нохуш ҳолатларни акс эттирган ҳар-хил хабарларни тарқатиш тобора оммалашмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда "Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ичида эркак киши осилган ҳолатда топилди”, номли маълумот жуда кўплаб ижтимоий тармоқ воситалари орқали тарқатилди. Бу — яна бир бошқа кўнгилсиз воқеликлар юзага келиш эҳтимолига сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонунининг 12 (1)-моддасига мувофиқ, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этишни ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида
бундай хабарларни тарқатганлик учун ёки жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколати доирасида барча ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва саҳифалар маъмурларини, кенг жамоатчилик вакилларини амалдаги қонунчиликка риоя этиш ҳамда сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликка чақиради!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг қуйи ҳамда таркибий тузилмалари билан жами 2 672 та ташкилотлар hrm.argos.uz платформасига уланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди:

Улардаги 91 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларига тегишли шахсий маълумотлар базаси шакллантирилди.

Агентлик томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат фуқаролик хизматида захирани шакллантириш ва кадрлар билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида “HRМ-ARGOS” электрон платформаси ишга туширилди.

Вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари ўз фаолиятини ушбу платформа орқали ташкил этиб, шахсий таркибга оид буйруқ ва қарорлар, фармойишлар ҳамда кадрга оид шахсий маълумотлар ягона база орқали амалга оширилмоқда.

🖥 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
«Ўзтрансгаз» АЖ хабар беради Жорий йилнинг 28 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон, Ангор туманларида газ таъминоти таъмирлаш ишлари сабабли вақтинчалик тўхтатилди. Табиий газ таъминоти қайта тикланиши…
«Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Муборак магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан газ қувурида олиб борилган таъмирлаш ишлари якунланди. Айни пайтда табиий газ тармоғи ишчи ҳолатида. Биринчи навбатда аҳоли тармоқларига табиий газ узатиш босқичма босқич амалга ошириш бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Болалар қамровида Давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларининг улуши ҳамда давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш  борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида…
❗️2023 йилда давлат-хусусий шериклик йўналишида жами 4720 та давлат-хусусий шериклик лойихалари ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, жами 140 728 та янги ўрин, 13 170 та янги ишчи ўрни яратилди

Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди:

Шундан 4643 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларида янги 130 263 та бола ўрни, 12 701 та янги ишчи ўрни яратилди.

2018-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 147 317 қувватга эга нодавлат боғчаларини ташкил этиш учун 3,7 трлн. сўмлик лойиҳаларни (шундан 1,1 трлн. сўм тадбиркорлар маблағлари ва 2,6 трлн. сўм имтиёзли кредит ҳисобидан) 1657 нафар тадбиркорлар билан битимлар имзоланган.

Шундан, 1397та лойиҳаларда қурилиш ишлари якунланган бўлиб, 128 617 қувватга эга нодавлат боғчалари ўз фаолиятини бошлаган.

2018-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 26 779 та МТТ, 826 093 қўшимча қувват ва 55 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Натижада, нодавлат секторнинг улуши 2017 йилга нисбатан 0,01 фоиздан 35 фоизга оширилишига эришилди.

Давлат хусусий шериклик асосида фаолиятини бошлаган боғчаларга 603389 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, шундан 462 612 нафари (56% ) ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳисобланади.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🚕 2023 йилда автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар АОКАда Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Жорий йилда 12 трлн 942 млрд сўм маблағларга 19 191 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди

АОКАда ўтказилган брифингда Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева 2023 йилда автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш бўйича 1 трлн 170 млрд сўм маблағ ҳисобига 139 км;

🔵шаҳар кўчаларини қуриш-таъмирлаш бўйича 326 млрд сўм маблағ ҳисобига 145,8 км;

🔵саноат зоналарида 121,4 млрд сўм маблағ ҳисобига 29,3 км йўллар фойдаланишга топширилди;

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш мақсадида 2 трлн 858 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди ҳамда 4 264 км автомобиль йўллари таъмирланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☃️ Саноқли кунлардан сўнг ҳар биримиз оила аъзоларимиз ва яқинларимиз билан биргаликда байрам шукуҳи ила безатилган дастурхон атрофида жамланиб, кириб келаётган 2024 йил Янги йилни кутиб оламиз.

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

📹 Сантария-эпидемиология қўмитаси томонидан тайёрланган тавсиявий видеороликда батафсил маълумот берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM