Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️⚡️ Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 486 нафарни ташкил этди.

📎 Бухорода бир йўла 31 нафар бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

📎 Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 83 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 114 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов бугун бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клуб сессиясида пандемияга қадар ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки раҳбарлари кутилаётган хавфга тайёргарлик кўрганини билдирди

"Биз маълум жиҳатдан тайёргарлик бошлагандик. Бу бало бошқа давлат орқали бизга таъсир қилади, деган ўй билан давлат раҳбари ташқи иқтисодий фаолиятимиз ва ички ишлаб чиқариш, банк фаолиятига салбий таъсирини ўрганиш топшириғини берганди. Уларнинг салбий таъсирини турли стресс-тест моделларидан ўтказиш ишлари бажарилган".

🔹Иқтисодиёт коллапсга тушиб қолмаслиги бўйича хўжалик субъектлар ва банклар билан алоқада бўлган аҳолига пандемия шароитида маълум бир қарз юкламаси таъсирини камайтириш масаласига асосий урғу қўйилди.

"Дастлабки ҳисобда, барча қарздор кредит олувчиларнинг 55 фоизи қамраб олинган ҳолда, 19,6 трлн. сўм қайтарилиши кечиктирилиши белгиланди. Ушбу ҳисобда аҳолининг 76 фоизи октябрга қадар қарзини узиши назарда тутилганди. Бевосита кредит муддати узайтирилган маблағлар 22,5 трлн. сўмни ташкил этди".

🔹Иккинчи асосий йўналиш эса иқтисодиётдаги занжирбанд ишлаб чиқаришнинг талафотсиз шу даврдан ўтишини таъминлашдир.

"Узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаш масаласида ишлаб чиқаришни узлуксиз давом этишини таъминлаш билан қопланиши, бу мақсадда 46 трлн. сўм йўналтирилиши кўзда тутилган. Иш ҳақи, хомашё учун револьвер кредити бериш режалаштирилган. Бу қисқа муддатли ва керакли маблағларни қарзга олишдир"

🔹Таъкидланишича, 46 трлн. сўм ҳажмида ажратилган револьвер кредитлари учун гаров ёки кафолат таъминотининг фақат 25 фоизи қарз олувчи томонидан кўрсатилади. Унинг 75 фоизи давлат томонидан кафолатланади. Яъни револьвер кредити қайтарилмаган тақдирда, сумманинг 75 фоизи давлат томонидан қопланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Баҳром Алматов – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари иштирокидаги брифингдан асосий тезислар 👇 👇 👇

☑️ 23 апрел соат 15.00 ҳолатига дунёнинг 210 давлатида жами 2 млн. 654 мингга яқин беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 728 минг нафари соғайган, 185 минг нафари вафот этган, 58 мингга яқин (3 фоиз) беморлар оғир аҳволда қолмоқда.
֍֍֍

☑️ Охирги бир сутка (22.04.2020) ичида 80 мингга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 6 600 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.
֍֍֍

☑️ Кунлик ўсишнинг энг юқори кўрсаткичлари АҚШда – 29 минг (849 минг), Россия Федерациясида – 5,2 мингта (63 минга яқин), Буюк Британияда – 4,5 минга яқин
(133 минг)
, Испанияда – 3,5 минга яқин (213 минг) Италияда – 3,4 мингта (187 минг) ва Туркия – 3 минг (99 минга яқин) кузатилди.
֍֍֍

☑️ Республикамиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куннинг ўзида биз 10,749 та, шу вақтгача 210 452 га яқин тест синовлари ўтказилди.
֍֍֍

☑️ Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 85,228 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
֍֍֍

☑️ Улардан 66,602 нафар фуқаролар уй шароитида, 18,626 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.
֍֍֍

☑️ Шу вақтга қадар 189,703 нафар (уй шароитида 160,090 нафар, стационар шароитида 29613 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
КАРАНТИН ДАВРИДА ҲЕЧ БИР ОИЛА ЁҚИЛҒИСИЗ ҚОЛМАЙДИ

“Ҳудудгаз Фарғона” масъулияти чекланган жамиятининг “Фурқат” газ тўлдириш станцияси томонидан Фурқат, Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида апрель ойининг ўтган 22 куни давомида 790.3 минг тонна суюлтирилган газ ўз эгаларига етказиб берилди.

Карантин даврида ушбу газ тўлдириш станцияси томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни белгиланган меъёр ҳамда талаблар асосида, ўз вақтида етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган ва ҳеч бир оила ёқилғисиз қолмайди.

Маълумот учун: Аҳоли истеъмолчиларига суюлтирилган газ имтиёзли нархларда ажратилган бўлиб, 1 кг суюлтирилган газни етказиб бериш нархи 1120 сўмни, 20 кг суюлтирилган газ ёки битта маиший газ баллони нархи 22400 сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Шерзод Аҳматов – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби иштирокидаги брифингдан асосий тезислар
👇 👇 👇

☑️ Карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бешта хорижий телеканал“Индийское кино”, “Дом кино”, “Discovery”, “Disney” ва “Euronews” вақтинча очиқ режимда (кодланмаган ҳолда бепул) тарқатилиши таъминланмоқда.
֍֍֍

☑️ Тошкент шаҳридаги Амити университетида имтиҳонлар онлайн тарзда 3 босқичда ўтказилади. 1-босқич — 30-31 май, 2-босқич — 18-19 июль ҳамда 3-босқич — 15-16 август кунларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⚡️Яна 9 нафар бемор соғайди, жами тузалганлар 495 нафарга етди.

❗️Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан эса 1 нафар, Бухоро вилоятидан бугуннинг ўзида яна 6 нафар, жами 9 нафар бемор буткул соғайди. Улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Поправились еще 9 пациентов, количество полностью выздоровевших составило 495 человек.

❗️Вылечились 2 пациента в клинике НИИ вирусологии в столице, 1 – в Сурхандарьинской областной инфекционной больнице, еще 6 –в Бухарской области, всего 9 человек. С участием ответственных лиц их проводили на реабилитацию.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Баҳром Алматов – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари иштирокидаги брифингдан асосий тезислар 👇 👇 👇

Коронавирусга текшириш тестлари сотиладими?

Республикамизда аҳолини коронавирусга лаборатория текширувидан ўтказиш бепул амалга амалга оширилади. Шу сабабли тест-системалари жисмоний шахсларга сотиш йўлга қўйилмайди.
֍֍֍

Как скоро выздоровевшие от коронавирусной инфекции возвращаются в обычную жизнь?

Выздоровевшие от коронавируса граждане после проведенного лечения в стационаре, переболевшие направляются в реабилитационные центры. После получения 3-х кратных отрицательных лабораторных результатов больной выписывается, дальнейшее наблюдение не проводится.
֍֍֍

Какие меры безопасности предусмотрены при утилизации средств, использованных при оказании помощи и обслуживании больных?

Маски и перчатки, использовавшиеся в стационарах, где лечатся больные с коронавирусной инфекцией должны обеззараживаться в дезинфицирующем растворе с концентрацией 3% на 30 минут с последующей утилизацией в иерсинираторах. В том случае если маски и перчатки использовались для индивидуальной профилактики их нужно утилизировать 0,5% раствором дезинфицирующего средства с последующей утилизацией в иерсинираторах.
֍֍֍

Каков порядок оказания медицинской помощи беременным женщинам в период карантина?

При ухудшении состояния здоровья беременной женщины во время карантина вызывается медицинская скорая помощь. В плановом порядке пациента обслуживает акушер-гинеколог территориальной поликлиники.
֍֍֍

Кем выдается справка о прохождении карантина?

Справка о датах, проведенных в карантинной зоне, выдается руководителем карантинной зоны (стационар, поликлиника, санатории и учреждения, в которых они находились).

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⚡️⚡️2020 йил 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1735 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️Бухорода яна 58 нафар бемор соғайди

Тузалганлар реабилитацияга кузатилди. Вилоятда бугуннинг ўзида 95 нафар бемор соғайди.

🔹Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар — 561 нафарга етди.
Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Келгуси 5 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 4-5 бараварга кўпайтириш, ташқи бозорларни эгаллаш, бунинг учун маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириб, сифатини кескин ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ишлаб чиқариш занжирида таннархни камайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения стабильности текстильной промышленности.
Отмечена необходимость наращивания производства готовой продукции в 4-5 раз в течение пяти лет, освоения внешних рынков, расширения ассортимента и улучшения качества продукции.
Также затронут вопрос снижения себестоимости в цепочке заготовки сырья и производства продукции.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларимизга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилди.

«Zamin» фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг грантлари Фонд маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳага инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Аммо ҳозирги вазият ўз ҳукмини ўтказмоқда.

Бугун кўмак беришнинг айни вақти эканнини англаган ҳолда, фонд васийлик кенгаши аъзолари хайрли ишга ҳисса қўшишга қарор қилдилар.

Шу боис лойиҳаларга жалб қилинган маблағлар оғир аҳволда қолган аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Беш миллиард сўм миқдоридаги хайрия маблағи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож беш минг нафар аёлга йўналтирилди.

«Хавфсиз ва ўз вақтида берилган ушбу ёрдам қийин кунларда умидсизликка тушиб қолганларга умид бахш этсин, меҳр ва мурувват ойи бўлмиш муқаддас Рамазон ойида уларнинг оилалари ва яқинларига илиқлик, қувонч ва табассум ҳадя қилсин», — дея изоҳ берди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.

Бу йил, коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон халқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради. Фақат шу тарзда, меҳр-оқибатли одамларнинг кўмагида, биргаликда ва ҳамжиҳатлик билангина қийинчиликларни енга оламиз.

Маълумот учун:
«Zamin» халқаро жамоат фондига нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда асос солинган. Фонднинг мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш. Фонд фаолияти ҳақида батафсил маълумотни www.zaminfoundation.ngo расмий веб-сайтидан олиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 23 апреля 2020 года 22:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1758.

----------------------------------

Манба — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида қуввати 10,7 МВтга тенг бўлган гидроэлектр станциясини қуриш ишлари бошланди.

Лойиҳага кўра, ушбу гидроэлектр станциясининг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВтга тенг бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 миллион киловатт соатни ташкил қилади.

Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Muslim.uz
ҲАР БИР ҲУДУДНИНГ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ ЯНГИ ТАҲРИРДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиш ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.

Мазкур вақтлар Республикамизнинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззаҳ, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен, Қўқон, Ғиждувон, Қува, Бойсун, Хива, Зомин, Чортоқ, Ғазалкент, Ургут, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган инфографикалар қуйида эълон қилинади. Ушбу ҳудудлардаги Тошкент шаҳрига нисбатан вақт тафовутлари қиёслаб чиқилди, жузъий камчиликлар тўғриланди. Шунингдек, оғиш ёпиш ва очиш дуолари ҳам келтирилган.

🔸Оғиз ёпиш дуоси (Аудио)
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🔸Оғиз очиш дуоси (Аудио)
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar