Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Олимпийского городка.

#Mirziyoyev #tanishuv #sport #shaharcha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси ҳамда “Дўстлик - Қўйлиқ” ерусти метроси тагида қурилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💵 Хорижий валюталарда кредитлар энди микромолия ташкилотларида ҳам берилади

🔘"Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари хорижий валютада кредит олиш учун нафақат банкларга, балки микромолия ташкилотларига ҳам мурожаат этишлари мумкин.

🔘Шунингдек, эндиликда микромолия ташкилоти лицензия асосида тўлов ташкилоти (Payme, Click ва ҳк каби) фаолиятини ҳам юрита олади.

🔘Микромолия ташкилотлари ривожланиши натижасида микромолия банкларига, микромолия банклари эса тижорат банкларига ва аксинча трансформация жараёнлари яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Кадастр агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович 1988 йил 20 ноябрда Хоразм вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Атамуратов 2011-2020 йилларда Марказий давлат архиви (хозирги – “Ўзархив” агентлиги), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бодринг ва узум нархи бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумоти

🥒Бугунги кунда очиқ далаларда етиштирилган бодринг ҳосили йиғиштириб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилди. Очиқ далаларда етиштирган маҳсулотларнинг нархи мавсумда 1 кг учун ўртача 1,5- 2,0 минг сўмни ташкил қилди.

Таҳлилларга кўра, олдинги йилларда ҳам ноябрь ойи ўрталарига келиб бодринг нархи ўсиши кузатилган. Жумладан 2021 йилда олдинги ойларга нисбатан ноябрда 1,3 баробарга, 2022 йилда 1,9 баробарга ошган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги 567-сонли қарори қабул қилиниб, иссиқхоналарга кафолатланган табиий газ етказиб бериш белгилангандан сўнг иссиқхоналарда экин экиш ишлари бошланди. Иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ноябрь ойи 3 декадаси ва декабрь ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.

🍇Кўп йиллик мониторинг кузатишларга кўра, ноябрь-декабрь ойларида узум маҳсулотлари сақлаш учун жойлаштирилиши нархларнинг ошишига олиб келди.

Хусусан, 2022 йилнинг ноябрь ойи нархи октябрга нисбатан 111,5 фоизга ошган бўлса, жорий йилда мос равишда бу кўрсаткич 119 фоизга ўсган.

Жумладан, маҳсулот нави бўйича Ҳусайни 15-25 минг сўм, тойфи 15-20 минг сўмни ташкил этган бўлса, ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган “Ризамат ота”, “Мерседес” каби навларига талаб ошган (1 кг 90 минг сўм атрофида).

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ошиши билан боғлиқ вазият табиий ҳолат бўлиб, бу қиш мавсуми учун иссиқхоналарда бир муддат тайёргарлик ишлари натижасида юзага келган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Пойтахтимиз яна бир нуфузли фестивалга мезбонлик қилмоқда.

Жорий йилнинг 18 ноябридан 23 ноябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида илк бор “Олтин куз” I халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда Буюк Британия, Германия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Туркманистон, Қирғизистон каби турли давлатлардан скрипка, виолончель, пианино ижрочилари, дирижёрлар ва оркестр жамоалари иштирок этиб,  ўз санъатларини намойиш қиладилар.

“Олтин куз” I халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон давлат консерваториясида Буюк Британия, Италия, Германия, Туркманистондан келган моҳир созандалар ижросида концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк