Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Тошкентда “Гендер-сезгир журналистика” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Миллий масс-медиа фонди ташкил этган давра суҳбати давомида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Маърузачиларнинг ҳар бири онлайн зўравонлик ҳолатлари ҳақида мисоллар келтирди. Афсуски, бутун дунёда аёл журналистлар интернетда зўравонликка учраса, улар кўпинча касбини тарк этадилар.

ЙХҲТ вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли давлат органлари, нодавлат сектор, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан тилга олинган салбий ҳолатлар сабабларини таҳлил қилиб, уларни олдини олиш учун зарурий чора-тадбирларни муҳокама қилишди.

Хулоса ўрнида, давра суҳбати иштирокчилари журналист хотин-қизларга нисбатан онлайн таъқиб ва зўравонлик жамиятда ҳукм сураётган нотўғри қарашлар сабабидан юзага келувчи муаммоларнинг бир қисми эканини ҳамда мазкур ҳодисаларга қарши кураш жиддий чоралар кўришни талаб қилишини таъкидладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.

Мудофаа вазирлиги


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
Жаҳон ареналарида миллий рамзимиз – Ўзбекистон байроғи ҳамиша баланд ҳилпирайверсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини кўздан кечиради, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Темир йўл транспортидан бир кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 7,4 млн йўловчи ташилган.

Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 751,4 мингтага ошган.

2023 йил январь-сентябрь ойларида бир кунда ўртача 27,2 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 мингтага ошган.
Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Олимпийского городка.

#Mirziyoyev #tanishuv #sport #shaharcha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси ҳамда “Дўстлик - Қўйлиқ” ерусти метроси тагида қурилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💵 Хорижий валюталарда кредитлар энди микромолия ташкилотларида ҳам берилади

🔘"Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари хорижий валютада кредит олиш учун нафақат банкларга, балки микромолия ташкилотларига ҳам мурожаат этишлари мумкин.

🔘Шунингдек, эндиликда микромолия ташкилоти лицензия асосида тўлов ташкилоти (Payme, Click ва ҳк каби) фаолиятини ҳам юрита олади.

🔘Микромолия ташкилотлари ривожланиши натижасида микромолия банкларига, микромолия банклари эса тижорат банкларига ва аксинча трансформация жараёнлари яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM