Расмий хабарлар I Официальные новости
99.6K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:

халқ таълими тизимидаги
ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ОРҚАЛИ ДОРИ-ДАРМОНЛАР ҚАНДАЙ ЕТКАЗИЛАДИ?

❗️электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш, сақлаш ва етказиб беришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳужжатли ва электрон расмийлаштириш тартиби ва талабларига қатъий риоя қилган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.

Батафсил👉https://telegra.ph/

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Андижонда яна 8 нафар бемор буткул соғайди

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида Андижон шаҳридаги “Корона медлайн” хусусий шифохонасига реабилитация учун кузатилди.

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус
Мазкур шифохонада шу пайтга қадар 12 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон 24” телеканали . ҳамкорлигида коронавирус инфекцияси, унинг хавфи, тарқалиш тезлиги ва фожеавий оқибатлари ҳақида дастлабки фильм яратилди.

Ушбу фильмда бепарволик ва ушбу касаллик хавфини ҳис қилмаслик қандай кечириб бўлмас мудҳиш хатоликларга олиб келиши бир инсон тақдирида тасвирланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎧 “Посбонлар”
🎙Музаффар Тешабоев

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеъри

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Республикамизда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензилаш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди

Эндиликда юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензияни олишлари мумкин.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги лавҳа шу ҳақида.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманганг шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.

Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 73 ёшли (эркак) ушбу беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ кардиолог, вирусолог, пульмонолог, терапевт, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Дилшод Саиджанов
Ўзбекистон "Чегара билмас репортёрлар" Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 160-ўриндан 156-ўринга кўтарилди.

Ташкилотнинг 2019 йил учун матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилишга бағишланган 21 апрелдаги баёнотида таъкидланишича, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида илиқ ўзгаришлар кетмоқда, бироқ шунга қарамай ҳали кўп ишларни амалга ошириш лозим.

Рейтинга кўра, постсовет давлатлари қуйидаги тартибда ўрин олган: Эстония — 14 ўрин, Латвия — 22, Литва — 28, Грузия — 60, Арманистон — 61, Қирғизистон — 82, Молдова — 91, Украина — 96, Россия — 149, Беларус — 153, Қозоғистон — 157, Тожикистон — 161, Озарбайжон — 168 ва Туркманистон — 179 ўринда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда "Чегара билмас мухбирлар" таҳлилида кўрсатилганидан ҳам кўпроқ ишлар амалга оширилган, шунингдек, 2020 йилда янада кўпроқ ишларни бажариш режалаштирилмоқда. Мазкур халқаро ташкилот, имкон пайдо бўлгач, Ўзбекистонга ташриф буюриб, шунингдек, АОКАдан ҳам ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олса, бунга ишонч ҳосил қилиши мумкин.

@saidjanov_dm
БУХОРО ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Карантин вақтида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликка жалб қилиш, янги танловлар, қизиқарли лойиҳалар ва илмий-оммабоп маълумотлар, китобларнинг электрон нашрлари, газета-журналлар, илмий ишлар ҳамда нодир нашрларнинг электрон базаси ҳақидаги маълумотларни АОКА тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси https://t.iss.one/natlibuz расмий телеграм каналида кузатиб боринг.

Следите за информацией о содержательной организации досуга молодёжи во время карантина, привлечение к чтению, новые конкурсы, интересные проекты и научно-популярная информация, доступ к электронным книгам, информация об электронной базе газет и журналов, научных работ и базе данных уникальных книг. Будьте в курсе всего на официальном телеграм канале https://t.iss.one/natlibuz Национальной библиотеки Узбекистана при Агентстве информации и массовых коммуникаций.

Telegram
natlib.uz / uyda qoling
Channel of National Library of Uzbekistan
Мурожаат учун: @infonatlib_bot
❗️Наманганда 20 нафар, Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор соғайди.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан даволанганлар сони жами 334 нафарни ташкил қилмоқда.

Манбаа: @ssvuz

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Роспотребнадзорнинг ФБУН ГНЦ ВБ “Вектор” илмий марказида ишлаб чиқарилган коронавирусни полимераза занжирли реакцияси орқали аниқлайдиган тестлар орқали аниқланишига нисбатан салбий эътирофлар келтирилган.

Биз бу эътирозларнинг қанчалик ўринли эканига аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Халқаро тиббий-санитария қоидалари Координатори, ФВ бўйича бош мутахассис т.ф.д., профессор Иброҳим Маматқуловга мурожаат этдик.

У кишининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги биринчи бемор айнан “Вектор” нинг тестлари орқали аниқланган. Сўнг, касаллик Германия тестлари орқали ҳам тасдиқланган. Шу жиҳатга эътибор бериш ўринлики, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган тест-системалар юқори сезгирлик даражасига эга. Тестлар натижалари намунани тўғри олиш тартибига ҳам боғлиқ. Шу билан бирга, Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин.

Бундан ташқари, профилактик тиббиёт йўналишида Россия Федерациясининг санитария-эпидемиологик хизмати дунёдаги энг юқори даражада ривожланган тизим ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Хушхабарлар давом этади

Пойтахтимиздан яна 10 нафар бемор тўлиқ соғайди

Бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Ҳозирча бугунги кун давомида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 344 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 96 НАФАРГА ЕТИБ, ШУ КУНГАЧА 357 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 13 нафари буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Қувонарли жиҳати, бугун мамлакатимизда айни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сонига нисбатан ушбу касалликдан соғайганлар кўрсаткичи кескин ошиб, 96 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, уларнинг сони шу кунгача 357 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Sport vazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжининг 14-17 апрель кунлари оралиғида ўтказилган танлови ғолибларига совғалар етказиб берилди

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.iss.one/Minsportuz
САРДОБА СУВ ОМБОРИ ҚОШИДА ҚУВВАТИ 10,7 МВТГА ТЕНГ БЎЛГАН ГИДРОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Лойиҳага кўра, ушбу гидроэлектр станциясининг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВтга тенг бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 миллион киловатт соатни ташкил қилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 21 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1678.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Теледарсларда иштирок этаётган педагоглар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрилмоқда

Мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар тайёрлашнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда тасвирга олиш жараёнида иштирок этаётган ўқитувчилар ва уларнинг яқинларини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Ҳукумат комиссияси теледарсларни тайёрлашда иштирок этаётган педагоглар ҳамда МТРК ходимларининг COVID-19 инфекциясини юқтириб олишларини олдини олиш мақсадида дарсларни тасвирга олиш жараёнини керакли шароит – моддий техника базаси ва ётоқхонаси мавжуд бўлган Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Лойиҳа иштирокчилари коронавирусни аниқлаш бўйича вирусологик текширувдан ўтказилди ва тест натижаларига асосан Президент мактабига жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA