Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 Бизнес-омбудсман томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

АОКАда Бизнес-омбудсман раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Бизнес-омбудсман томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоби АОКАда Бизнес-омбудсман раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
📉 Жорий йилнинг олти ойи давомида тадбиркорлар фаолиятини текшириш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 865 тага камайган

АОКАда Бизнес-омбудсман раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилмоқда:

📩 Қайд этилишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан 4 414 та, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали 3 907 та мурожаат келиб тушган.

⚡️Портал орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 19 та тақдимнома киритилди, 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

📁 Ўтган олти ойда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича 3 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

☎️ Бизнес-омбудсман девонида “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталида очиқ мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш имконини берувчи алоҳида бўлим яратилиб, 1100 қисқа рақами орқали мурожаатларни қабул қилувчи “Call марказ” фаолияти йўлга қўйилган.

📊 2023 йил 20 июль–18 август кунлари жами 2 549 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 1039 таси “Cаll-марказ” орқали, 418 таси “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали ва 1092 таси сайёр қабуллар орқали келган.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Оилалар билан ишлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолият таҳлили

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📊 Оилалар билан ишлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолият таҳлили АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 2023 йилнинг ўтган даврида 36 мингдан зиёд талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд.сўм миқдорда имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди:

💰2023 йилнинг ўтган даврида 2022/2023 ўқув йилининг 2-ярми учун 14 110 нафар магистратурада таҳсил олган хотин-қизларнинг тўлов-шартномасига 85,1 млрд.сўм маблағ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

📝 30 ёшдан ошган 7 ярим миллиондан ортиқ хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, 1 млн. 680 нафари “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилди.

📌Уларнинг 831 133 нафарига тегишли тартибда қуйидаги ёрдамлар кўрсатилди:

1-тоифа бўйича – 424 231 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 376 327 нафари янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилди.

2-тоифа бўйича – 49 545 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 40 514 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

3-тоифа бўйича – 226 727 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 171 550 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди.

Шундан, 2 451 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди.

4-тоифа бўйича – 204 523 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан 159 391 нафарига бир марталик моддий кўрсатилди.
Шундан, 1 489 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди;

5-тоифа бўйича – 9 005 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг нинг 7 131 нафарига ёрдам кўрсатилган. Шундан, 680 нафари уй-жой билан таъминланди, 6 451 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди.

6-тоифа бўйича – 86 649 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжман аёллардан 76 220 нафарига моддий ёрдамлар берилди. Шундан, 3 970 нафарига томорқадан унумли фойдаланиши учун амалий ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖋 Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар йўналишидаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Халилулла Шеримбетов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга амалий ташрифи самарали учрашувларга бой бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🖋 Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар йўналишидаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Халилулла Шеримбетов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📔 Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган умуртқали ҳайвонларнинг 102 тури (83 фоизи), ўсимликларнинг 280 тури (89 фоизи) учрайди

АОКАда ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Халилулла Шеримбетов МЭТҲ йўналишидаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди:

Ҳозирда мамлакатимизда 7 та давлат қўриқхонаси, 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, 12 та табиат боғи, 1 та миллий боғ, 11 та табиат ёдгорлиги, 2 та биосфера резервати, 12 та буюртма қўриқхонаси, 1 та Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги мавжуд.

Ушбу МЭТҲларнинг 26 таси юридик мақомга эга. Уларнинг 24 таси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида, 1 таси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда 1 таси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидадир.

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МЭТҲларнинг умумий майдони 6,321 млн гектарга етказилди ва уларнинг мамлакатимиз ҳудудидаги улуши 14,08 фоизни ташкил қилди.

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖊 Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати (рўйхат рақами 3452, 21.08.2023 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

✔️ Таъкидлаш лозимки, ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 та иш турлари бўйича 177 та касблар ва лавозимлар белгилаб берилган.

🖋 Жумладан, омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар келтирилган.

🌐 Маълумот учун: Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📢Қонунчиликда тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар

Конституция: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат 👉 БАТАФСИЛ

Айрим тадбиркорлар давлат мулки ижара тўловидан озод этилади 👉 БАТАФСИЛ

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди 👉 БАТАФСИЛ

Айрим тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади 👉 БАТАФСИЛ

Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади 👉 БАТАФСИЛ

ЯТТлар ходимлари учун ижтимоий солиқни йилига БҲМнинг бир бараварида тўлайди 👉 БАТАФСИЛ

Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади 👉 БАТАФСИЛ

Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади 👉 БАТАФСИЛ

Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади 👉 БАТАФСИЛ

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади 👉 БАТАФСИЛ

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилган 👉 БАТАФСИЛ

Мўйноқдаги тадбиркорлар фойда солиғини 1 фоиз тўлайди 👉 БАТАФСИЛ

Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар бир қатор солиқлардан озод қилинган 👉 БАТАФСИЛ

Тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиш харажатларида имтиёз берилади 👉 БАТАФСИЛ

Тадбиркорлар судларда давлат божидан озод қилинади 👉 БАТАФСИЛ

Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади 👉 БАТАФСИЛ

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади 👉 БАТАФСИЛ

Тадбиркорларга кредитлари учун кафиллик берилади 👉 БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Расулов Рауфжон Ғафурович 1971 йил 22 августда Тожикистон Республикасида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Р.Расулов 1994-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Халқ банки бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Алимова Гулноза Бахшиллоевна 1986 йил 22 августда Бухоро шаҳрида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Г.Алимова 2001-2022 йилларда "Сўғдиёна ТВ" МЧЖ, "Даракчи" газетаси, ЎзДЖТУ, "Ўзавтойўл" АЖ ва бошқа бир қатор ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📈 “Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва иссиқхона газларини қисқартириш борасида олиб борилаётган лойиҳалар ва амалий чора-тадбирлар

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Яшил ва билим иқтисодиёти, инновацион технологиялар жорий этилишини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шохзод Исламов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 22 август, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Статистика агентлигининг халқаро ахборот алмашинуви ва халқаро рейтингларда эришилаётган натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш - Германияда ўзбек тўқимачилик кунлари хусусида
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда 25 та стратегик корхоналар томонидан олинган соф фойданинг 50,1 фоизи "НКМК” АЖга тўғри келади

Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан республикамизда стратегик аҳамиятга эга 31 та АЖ ва ДКларнинг 2022 йилги ҳамда 2023 йилнинг 1-ярим йиллигидаги ҳолати таҳлили эълон қилинди.

Тегишли ҳисобот даврларида Стратегик аҳамиятга эга 31 та акциядорлик жамиятлари ва давлат корхоналари (стратегик корхоналари)нинг 25 таси соф фойда ҳамда 6 та давлат корхонаси зарар билан фаолиятини якунлаган.

2022 йилда фаолиятини соф фойда билан якунлаган стратегик корхоналарнинг юқори 5 талигидан “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзмиллийбанк» АЖ (2023 йилнинг 1-ярим йиллик натижасига кўра «Ўзмиллийбанк» АЖ юқори 5 таликдан ўрнини «Ўзтрансгаз» АЖга бўшатиб берган) ўрин эгаллаган.

Юқори 5 таликка кирган корхоналарнинг 31 та стратегик корхоналар томонидан олинган жами соф фойдадаги улуши қарийб 70 фоизидан ортиқни ташкил этади.

Шу билан бирга, 5 та корхона иккита ҳисобот даврида кетма-кет зарар билан чиққан. Улар қаторига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “UzGasTrade” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кирган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бир нечта йирик корхона ва тижорат банкларидаги давлат улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–283-сон қарори қабул қилинди.

Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилган 31 та йирик давлат корхоналари, тижорат банклари ҳамда UzAssets инвестиция компаниясидаги давлат улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг юқоридаги тижорат банклари ва давлат корхоналаридаги улуши бўйича ваколатларини амалга ошириш функцияси ишончнома орқали чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 “Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва иссиқхона газларини қисқартириш борасида олиб борилаётган лойиҳалар ва амалий чора-тадбирлар АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Яшил ва билим иқтисодиёти, инновацион технологиялар жорий этилишини қўллаб-қувватлаш бошқармаси…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😃 Энергия манбаларидан фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадида “яшил энергия сертификатлари” тизими жорий этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Яшил ва билим иқтисодиёти, инновацион технологиялар жорий этилишини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шохзод Исламов маълум қилди.

😉Жаҳон банки билан биргаликда Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ қисқартирилган иссиқхона газлари (СО2 – углерод)нинг халқаро савдоси механизмини йўлга қўйиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

😉Бунда, Жаҳон банки ҳузуридаги “Углерод активлари трансформатив фонди” молиявий кўмагида Ўзбекистон ҳукуматига углерод бозорида иштирок этишда кўмаклашиш лойиҳаси доирасида 46,2 млн. долларлик маблағларни 2023-2028 йиллар давомида жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

😉Ўзбекистоннинг иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Париж битими доирасидаги мажбуриятларини бажарилиши устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш, корхоналар томонидан атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларини хисоблаш, яшил энергетика соҳасида олиб борилаётган ишларни самарадорлигини баҳолаш мақсадида MRV тизими ишлаб чиқилмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Статистика агентлигининг халқаро ахборот алмашинуви ва халқаро рейтингларда эришилаётган натижалари

АОКАда Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM