Расмий хабарлар I Официальные новости
26.4K subscribers
33.1K photos
7.63K videos
53 files
31.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 Вазирлик ва идораларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш борасидаги фаолияти баҳоланди

Жорий йилнинг 11 августида Адлия вазирлигида “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва мазкур жараёнларнинг мониторинги натижалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вазирлик ва идораларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида
2023 йилнинг 1-ярим йиллик даврида жамиятда ҳуқуқий онг
ва маданиятни юксалтиришга доир амалга оширилган лойиҳалар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур йўналишдаги фаолияти мониторинги натижалари муҳокама қилинди ва эълон қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

🗓 Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3-сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

✔️ Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔔 Мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади 🗓 Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3-сентябрь барча учун дам олиш…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини мактабларга етказиб бериш бошланди

🚛 Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

📌 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроли мавжуд:

Ўқувчи сумкаси
12 дона дафтар
Расм дафтари
Акварел бўёқлари
Рангли қоғоз
Қаламдон
Шарикли ручка
Рангли қалам
2 дона оддий қалам
Пластилин
Елим
2 дона ўчирғич

✔️“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди.

Илгари ушбу таълим маскани ўтган асрнинг 50-60-йилларида қурилган биноларда ва тарқоқ жойлашган эди. Ўзининг клиникаси ҳам йўқ эди. Инвестиция дастури доирасида шаҳар чеккасида институт учун янги мажмуа қурилиб, жорий йил май ойида фойдаланишга топширилди.

Мажмуа 900 ўринли ўқув биноси, 200 ўринли клиника, симуляция ўқув маркази, виварий, спорт зали, 1 минг 200 ўринли талабалар ётоқхоналари, ошхонани ўз ичига олган ҳамда жаҳон стандартларидагидек яхлит жойлашган. Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти филиали ҳам ташкил этилган.

Шу билан Бухоро вилоятига ташриф якунланди, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖋 Стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилди

💻 Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонига асосан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажор-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.

🖊 Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

✔️Унга кўра, илк бор ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

🧮 Стажор-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

💼 “Ўқитувчи-стажор” билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан ўқитувчи-стажорларнинг бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади.

👉Шу муносабат билан, вазирликнинг 2023 йил 9 августдаги тегишли хати билан ўқитувчи-стажорларни ишга қабул қилиш жараёнини мазкур кўрсатмаларга мувофиқ амалга ошириш вазифалари юклатилди.

🔊 Эслатиб ўтамиз, Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2023 йил 1 ноябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда 2024 йил 1январдан бошлаб тизимни амалиётга жорий этиш топширилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️Расмий меҳнат муносабатларига — ҲА!

⛔️Норасмий меҳнат муносабатларига — ЙЎҚ!

😉😉😉😉😉😉

ҲУРМАТЛИ ХОДИМ!


📌Келажагингиз ҳақида ўйланг — меҳнат шартномаси тузишни талаб қилинг!

Бандлик вазирлиги ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

"Ўзбекнефтегаз" АЖ Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ибодов Мўмин Маъмуржонович 1982 йил 12 августда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Ибодов 2005-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори эди. Ундан аввал эса соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон—Қозоғистон ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувлари муваффақиятли якунланди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун ижтимоий тармоқда “Қуёш панеллари учун ягона идентификатор генерация бўлиши керак” сарлавҳали пост эълон қилинди.

Унда муаллиф “Яшил энергия” ахборот тизимининг реал воқеликни акс эттиришини шубҳа остига олган.

Мазкур пост юзасидан Энергетика вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси Ахборот хизматлари қўшма изоҳ берди.

Жорий йилнинг 12 август кунига қадар республика бўйича жами 41 минг 885 та объектга 267,3 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.

Шундан:

ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 7 минг 378 та объектига 144,9 мегаватт қувватга тенг бўлган;

тадбиркорлик субъектларининг 7 минг 452 та бино-иншоотига 72,8 мегаватт қувватга тенг бўлган;

аҳолининг 26 минг 891 хонадонига 47,1 мегаватт қувватга тенг бўлган;

2023 йилда фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларнинг 164 тасига 2,4 мегаватт қувватга тенг бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, ишчи ҳолатига келтирган.

Буларнинг барчаси айни кунларда “Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан тизимга уланиб, истеъмолчиларга арзон, сифатли, энг муҳими, экологик тоза электр энергияси етказиб бераётган қуёш панелларидир.

Таъкидланишича, “Яшил энергия” ахборот тизими базасига ўрнатиб қўйилган эмас, балки тизимга уланиб, аллақачон генерация бера бошлаган қуёш панелларигина киритилади.

Бундан мақсад, муаллиф куйиниб ёзганидек, тизимда кўзбўямачилик ва сохтакорликларга йўл қўймасликдан иборат.

Бу борада рўёбга чиқарилаётган ишларни назорат қилиб бориш мақсадида божхона ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан исталган шартли объектга олдиндан маълум қилинмаган рейдлар амалга оширилиб, вазият жойига чиқилган ҳолда ўрганиб борилмоқда ва шу асосда қатъий мониторинг ишлари олиб бориляпти.

Мазкур йўналишда объектларга ўрнатилаётган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва улар орқали ишлаб чиқарилаётган электр энергия тўғрисидаги маълумотлар божхона органлари томонидан ишлаб чиқилган “Яшил энергия” ахборот тизимида мунтазам қайд этиб борилмоқда.

Тизим Солиқ қўмитасининг “Кешбэк”, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “АСКУЭ” ахборот тизимларига, “Электрон ҳукумат” платформаси орқали эса Кадастр агентлигининг Маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.

Бугунги кунда Ўзбекистон жисмоний шахслардан электр энергиясини сотиб олиш тарифи бўйича энг юқори ўринларда бўлиб, аҳолимиз томонидан ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми учун ҳар бир киловатт/соатга 1 000 сўмдан субсидия бермоқда.

Айни пайтгача 4 минг 534 та хонадон билан шартномалар тузилган бўлиб, улардан тармоққа 720 минг киловатт/соат электр энергияси қабул қилиб олинган.

Жойларда кўзбўямачилик қилишга, давлатни ҳам, ўзини ҳам алдашга уринишлар бўлиши табиий ҳол, дейилади хабарда. Аниқланган бу каби ҳолатларга зудлик билан ҳуқуқий баҳо берилиб, бунга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Хоразмда ўқитувчиларни мактабни тозалашга жалб этган директор жаримага тортилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2023 йилда нечта соғлиқни сақлаш муассасаси муқобил энергия манбалари билан таъминланади?

ССВ

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини етказиб бериш бошланди

Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд.

“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда  умумтаълим мактабларига етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📚 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

📝 Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк