Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔗 Бюджет маблағларини ўзлаштириб келган она-бола мактаб директорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

🔍Фуқаро Ф. Б. ва бошқаларнинг Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Маълум бўлишича, ушбу мактаб директори В.М.О. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғи О.А. га овоз бериш оператори сифатида 2019/2023 йил 1 майга қадар 47,3 млн сўм, шунингдек, 2014 йилда ишдан бўшаган Д.Ҳ. га эса 2016 йилга қадар 22.9 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб келган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Вентолин” препаратлари дорихоналарда етарли миқдорда мавжуд

Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги ва бу дори воситасининг ҳозирги кундаги нархи ошиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилди.

Франция, Британия ва Туркия давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган, нафас олиш тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган 7 номдаги “Вентолин” дори препаратлари юртимизда тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2022-2023 йиллар давомида республикамиз ҳудудига импорт қилинган 87 мингдан ортиқ ўрамдаги “Вентолин” дори препаратлари ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.

Маълумот учун: дори воситаларини осон қидириб топиш учун мўлжалланган ботлар ва бошқа қидирув платформалар орқали мазкур савдо номдаги препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.

Ушбу препаратлар нархининг ошиб кетганлигига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизни “Вентолин” препаратлари бўйича хавотирга тушмаслигини, мазкур дори воситалари юртимиздаги дорихоналарда аҳолининг эҳтиёжига етарли даражадаги миқдорда мавжудлигини билдириб, журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларига юртимизда давлат рўйхатидан ўтган ва тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун рухсат берилган дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникалар ҳақидаги маълумотлар Марказ расмий веб-сайтида очиқ эканлигини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢26 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

⚫️Мавзу:
Прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари

Брифинг

⚫️Мавзу:
  Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари ва чет тилидан ижодий имтиҳонлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдувоҳоб Ҳайитов, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги мутасаддилари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📋Прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Қашқадарё вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқлангани юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 2023 йил 17 июлда Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Батафсил
https://uzsuv.uz/uz/posts/1001

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📋Прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида шу мавзуда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди:

🖇 Жорий йилнинг ўтган даврида Прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

🔍Шунингдек, танқидий материални ўрганиш асосида 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

😎 26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилди, қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилди;

😎 640 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилди;

😎 225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1 ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги

АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари ва чет тилидан ижодий имтиҳонлар

АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Абдувоҳоб Ҳайитов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1 ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани…
🪙Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди

АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1- ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги ҳақида маълумот берилди:

🪙 2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида 293 геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишларига йиллик режага нисбатан 53 фоиз бюджет, ҳамда 42 фоиз махсус ҳисобдаги маблағлар ўзлаштирилди.

📈 Давлат дастури доирасида йиллик режага нисбатан 47 фоиз бурғилаш ишлари, ер усти тоғ-кон ишлари 51 фоиз, ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар) 46 фоиз, сейсмик қидирув 56 фоиз ва 3D сейсмик қидирув иш ҳажмлари 55 фоиз кўрсаткич билан амалга оширилди.

📊 Прогноз ресурслар бўйича олтин – йиллик режага кўра 46 фоиз, кумуш – 43 фоиз, мис – 55 фоиз, уран – 44 фоиз, қўрғошин – 52 фоиз, рух – 51 фоиз, вольфрам – 54 фоиз, углеводород – 62 фоизга ўстирилди. Нефть ва газга 61 фоизлик янги истиқболли майдон ажратилди.

🖋 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Сенатининг 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
✏️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари ва чет тилидан ижодий имтиҳонлар АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Абдувоҳоб Ҳайитов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍💼 Жорий йилда 14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилади

АОКАда ўтказилган брифингда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Абдувоҳоб Ҳайитов абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари ва чет тилидан ижодий имтиҳонлар ҳақида маълумот берди:

🖊 Республика бўйича жами 89 та давлат олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг ҳудудлардаги 29 та филиал ва факультетларига 1 018 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг 948 486 нафари тест синовида иштирок этиши белгиланди.

✏️ Жорий йилда 14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилиб, 6 834 нафар (биринчи таълим йўналишига нисбатан) абитуриент масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирди. Шунингдек, 545 616 нафар абитуриент кундузги, 22 867 нафари кечки, 373 169 нафари сиртқи таълим шакли учун рўйхатдан ўтди.

📌Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университетига – 33 721 нафар;

Тошкент давлат транспорт университетига – 28 474 нафар;

Фарғона давлат университетига – 28 188 нафар.

📌 Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

Қашқадарё вилояти – 112 242 нафар.
Самарқанд вилояти – 105 805 нафар.
Фарғона вилояти – 89 022 нафар.

✔️Кириш тест синовларини очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан 3 500 нафарга яқин номзод гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этилади.

✔️Шунингдек, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган абитуриентларни сурдотаржимон хизматлари билан таъминлаш мақсадида 127 нафар сурдотаржимон билан шартнома тузилди.

👉 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

✔️Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3449, 26.07.2023 й.)
Намунавий низомга кўра, жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:

⚫️ низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;

⚫️низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;

⚫️ тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.

✔️ Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.

✔️ Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади.

✔️ Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак.

✔️ Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.

🤝 Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.

📌 Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:

бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.

✔️ Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

⚫️тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;

⚫️тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;

⚫️низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.

Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.

Маълумот учун:
меҳнат арбитражи – яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 8 тага етди

2023
-йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot sharq", "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum air", "Silk avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

2023-йил ўтган 6 ойи давомида юртимизга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинди.

Бугунги кунда "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot sharq", "Centrum air", "Silk avia" ҳамда "Humo Air" авиакомпаниялари томонидан маҳаллий йўналишларида ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️ Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
🔖 Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар қўшинлар фаолиятига татбиқ қилинмоқда

АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Институтга тадқиқот йўналишлари бўйича тажрибали мутахасисслар билан жалб қилинган.

Институт фаолияти даврида тадқиқотчилар томонидан бир қатор илмий изланишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, соҳа йўналиши бўйича нуфузли миллий ва хорижий олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан меморандумлар имзоланди ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Институт базасида Идоралараро ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, ушбу гуруҳ томонидан миллий ҳарбий меросни тизимли ўрганиш ва оммалаштириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида республикамизда миллий мерос йўналишида илмий мактаб ва илмий марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий хизматчилар ўртасида илк бор “Тактик ўқчи” мусобақаси ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️ФВВ қутқарувчилар билан телефон орқали пранк уюштирмасликка чақирди

Ижтимоий тармоқларда ёш вайнер қутқарув хизматининг «101» қисқа рақамига телефон қилиб, пранк уюштирган ва сўнггида қутқарувчиларга миннатдорчилик билдирган видеохабар тарқалди.

ФВВ ахборот хизмати таъкидлашича, бундай пранк қутқарув хизмати фаолиятига нисбатан беҳурматлик ҳисобланиб, маданиятсизлик ва тарбиясизлик кўринишидир.

Ушбу пранкни уюштирган вайнер телефон тармоғини банд қилиб, диспетчерлик хизмати операторининг бир дақиқага яқин вақтини олган. Бу вақтда эса кимгадир ёрдам зарур бўлганини инобатга олиш зарур эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🦠Коронавирус (СOVID-19) инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор

Пандемия бошланган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 июль ҳолатига дунёда 692,1 млн нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн нафари (0,9 фоиз) вафот этган.

Шу билан бирга, касалланиш дунё бўйлаб пасайиш тенденциясига эга, аниқланаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил ва ўрта шаклда ўтмоқда.

Республикамизда жорий йил 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99,0 фоиз) соғайган.

Бугунги кунда республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор.

Бироқ, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда.

Касалланиш бутун дунёда чекингани билан, йўқ бўлиб кетгани йўқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори томонидан жорий йилнинг 4 май куни ўтказилган йиғилишда коронавирус COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган, шунинг билан бирга касалланишдан ҳимояланиш чоралари давом эттирилиши лозимлигини таъкидлаган.

Республикада коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.

СанэпидқўмитаАхборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM