Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🕌 Ислом цвилизацияси маркази олдига қўйилган муҳим вазифалар ва уларнинг ижроси

АОКАда Марказ директориШоазим Минаваров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🕌 Ислом цвилизацияси маркази олдига қўйилган муҳим вазифалар ва уларнинг ижроси АОКАда Марказ директориШоазим Минаваров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Ислом цвилизацияси марказида қурилиш ишлари 80% бажарилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Марказ директори Шоазим Минаваров маълум қилди:

🕌Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдони 7,02 гектар, бинонинг ўлчамлари 161,0х118,8 метр. Бинонинг сатҳи19 307,2 м2.

📌Марказ биносида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг магистратура ва докторантура бўлимлари учун70 та хона, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маъмурияти учун35 хона, Ислом цивилизацияси маркази учун – 21 хона, кутубхонага36 та хона ажратилди.

📍Қабуллар зали – 835 м2, Қуръон зали – 1 648 м2, мавсумий кўргазмалар зали – 884м2, конференциялар зали – 919,7 м2.

📚Қуръон залида фойдаланиш учун Қуръони каримнинг 28 та қадимий ва нодир мусҳафидан иборат коллекцияси шакллантирилди.

🔖Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти яқинлашмоқда

CCП ахборот хизмати маълум қилишича, очиқ мулоқотга келиб тушган ҳар бир мурожаат эътиборга олинади ва ҳар бир ғоя мамлакатимиз тараққиётини рағбатлантирувчи янги ташаббусларга асос бўлади.

Тадбирга тайёргарлик кўриш мақсадида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкориликда Кол-марказ ҳамда таҳлилий штаб фаолияти йўлга қўйилди.

📞 1094 қисқа рақами ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларингизни билдиринг, операторлар 24/7 режимида қўнғироқларингизни қабул қилади!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📁2023 йил 1- ярмида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги режалар

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24 июль куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги" халқаро турнирида юртдошларимизнинг Мадҳияга бўлган ҳурмати, жонли ижродаги янгича ёндашувда намоён бўлди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар ҳисоботи

АОКАда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛАЁТГАН ХАБАРЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

📈Ўзбекистон Республикасида ҳар йили 100 минг гектардан ортиқ майдонларда шоли экиб, етиштирилади. Республика шароитида йилига аҳоли жон бошига ўртача 9,8 кг.дан гуруч истеъмоли талаб этилади. Яъни мамлакатимиз аҳолисини тўлиқ гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш учун 353 минг тонна гуруч захираси талаб этилади.

Таҳлилларга кўра 2022-йилда Республика бўйича 8 минг тонна гуруч импорт қилинган бўлса, 2023-йилда 53,5 минг тонна гуруч импорти амалга оширилган. Яъни истеъмолга нисбатан 10 минг тонна ортиқча гуруч импорт қилинган.

Жорий йилда Ҳиндистондан бошқа мамлакатларга гуруч экспортининг тўхтатилиши Ўзбекистон Республикасига ўз таъсирини кўрсатмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📁2023 йил 1- ярмида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги режалар АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри…
📑 Жорий йилда 11 993 нафар хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилди

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ўтган олти ой мобайнида хотин-қизлар билан ишлаш бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди:

Шунингдек, ҳисобот даврида 14 100 нафар магистратурада ўқиётган талаба қизларнинг 153,4 млрд. сўм контракт тўловлари тўлаб берилди.

2023 йил бошидан шу кунга қадар 235 мингдан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Шундан 106 123 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 43 124 нафари жамоат ишига жалб этилди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 1 000 680 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Ҳозирги кунда 719 697 (71,9%) нафарига ёрдам кўрсатилди.

996 нафар хотин-қизларнинг уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, бошланғич тўловини тўлаш орқали шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди.

2023 йил бошидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 18 704 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📝Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар ҳисоботи АОКАда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Ўтган олти ой мобайнида 60 744 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари берилган

📥 ТИВга январь-июнь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 60 528 та мурожаат келиб тушган, улардан 18 259 таси вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаменти, 42 269 таси эса чет элдаги ваколатхоналари орақали келган.

👉Ҳисобот даврида одам савдоси қурбони бўлган, ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги 523 нафар фуқаромиз Ватанимизга қайтарилди.

✔️ Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар Ўзбекистон фуқаросига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилди.
📏📏📏📏📏📏📏

АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚜"Ўзагроинспекция" томонидан ўтган олти ойда 115 мингга яқин техника мажбурий техник кўрикдан ўтказилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди.

Ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъектларда 5 508 та профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, инспекторлар томонидан 48 873 та мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 25 162 та огоҳнома киритилган.

Олти ойи давомида ўтказилган 2 279 та текширишда аниқланган 4 987 та қонунбузилиши ҳолати юзасидан ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган бўлса, 603 та ҳолат бўйича молиявий санкциялар ҳисобланган.

“Ўзагроинспекция” ходимларининг амалий ёрдами билан 887 та ҳолатда сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари ўртасидаги низоли ҳолатлар бартараф этилди, 1000 дан ортиқ ҳолатда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда кўмаклашилди, 472 та яроқсиз ҳолатга келган сув хўжалиги объектларидан беҳуда сув оқизиб юборилиши тўхтатилди.

✔️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔗 Бюджет маблағларини ўзлаштириб келган она-бола мактаб директорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

🔍Фуқаро Ф. Б. ва бошқаларнинг Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Маълум бўлишича, ушбу мактаб директори В.М.О. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғи О.А. га овоз бериш оператори сифатида 2019/2023 йил 1 майга қадар 47,3 млн сўм, шунингдек, 2014 йилда ишдан бўшаган Д.Ҳ. га эса 2016 йилга қадар 22.9 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ноқонуний тўлаб келган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Вентолин” препаратлари дорихоналарда етарли миқдорда мавжуд

Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги ва бу дори воситасининг ҳозирги кундаги нархи ошиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилди.

Франция, Британия ва Туркия давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган, нафас олиш тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган 7 номдаги “Вентолин” дори препаратлари юртимизда тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2022-2023 йиллар давомида республикамиз ҳудудига импорт қилинган 87 мингдан ортиқ ўрамдаги “Вентолин” дори препаратлари ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.

Маълумот учун: дори воситаларини осон қидириб топиш учун мўлжалланган ботлар ва бошқа қидирув платформалар орқали мазкур савдо номдаги препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.

Ушбу препаратлар нархининг ошиб кетганлигига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизни “Вентолин” препаратлари бўйича хавотирга тушмаслигини, мазкур дори воситалари юртимиздаги дорихоналарда аҳолининг эҳтиёжига етарли даражадаги миқдорда мавжудлигини билдириб, журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларига юртимизда давлат рўйхатидан ўтган ва тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун рухсат берилган дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникалар ҳақидаги маълумотлар Марказ расмий веб-сайтида очиқ эканлигини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢26 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

⚫️Мавзу:
Прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари

Брифинг

⚫️Мавзу:
  Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари ва чет тилидан ижодий имтиҳонлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдувоҳоб Ҳайитов, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги мутасаддилари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📋Прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Қашқадарё вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқлангани юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 2023 йил 17 июлда Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Батафсил
https://uzsuv.uz/uz/posts/1001

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📋Прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида шу мавзуда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди:

🖇 Жорий йилнинг ўтган даврида Прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

🔍Шунингдек, танқидий материални ўрганиш асосида 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

😎 26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилди, қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилди;

😎 640 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилди;

😎 225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1 ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги

АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари ва чет тилидан ижодий имтиҳонлар

АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Абдувоҳоб Ҳайитов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1 ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани…
🪙Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди

АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 1- ярим йилликда амалга оширган ишлари ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги ҳақида маълумот берилди:

🪙 2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида 293 геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишларига йиллик режага нисбатан 53 фоиз бюджет, ҳамда 42 фоиз махсус ҳисобдаги маблағлар ўзлаштирилди.

📈 Давлат дастури доирасида йиллик режага нисбатан 47 фоиз бурғилаш ишлари, ер усти тоғ-кон ишлари 51 фоиз, ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар) 46 фоиз, сейсмик қидирув 56 фоиз ва 3D сейсмик қидирув иш ҳажмлари 55 фоиз кўрсаткич билан амалга оширилди.

📊 Прогноз ресурслар бўйича олтин – йиллик режага кўра 46 фоиз, кумуш – 43 фоиз, мис – 55 фоиз, уран – 44 фоиз, қўрғошин – 52 фоиз, рух – 51 фоиз, вольфрам – 54 фоиз, углеводород – 62 фоизга ўстирилди. Нефть ва газга 61 фоизлик янги истиқболли майдон ажратилди.

🖋 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM