Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.95K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган ШҲТ бош котиби Чжан Минни қабул қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Беларусь Республикаси Президени Александр Лукашенко, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Мамлакатимизда 9 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонгани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.

Табрикномаларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣11 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


✔️ Мавзу: “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори мазмун-моҳияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари


✔️ Мавзу: Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказиладиган "Долзарб 30 кун" тадбирлари тўғрисида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Мавлонбек Досчанов, Фавқудодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи


✔️Мавзу: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанкт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Баёнотда айтилишича, элчихона “Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолайди ва сайлов участкаларида улар Президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаётганини қайд этади”.

“Президент Мирзиёев ўзининг янги мандатини қабул қилаётган бир пайтда, АҚШ унинг ислоҳот ва бошқарув дастурини амалга оширишда, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ёрдам беришга тайёр. Агар бу тамойилларга амал қилинса, улар вакиллик бошқарувининг асоси ҳисобланади.

Биз президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга интиламиз”, — дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанкт
✏️ “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори мазмун-моҳияти

АОКАда “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✏️ “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори мазмун-моҳияти АОКАда “Ўзагролизинг” АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰“Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини диверсификациялаш учун йилига 100 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда паст фоизли ва узоқ муддатли маблағлар тўғридан-тўғри жалб этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева маълум қилди:

Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кенг турдаги замонавий ҳамда юқори унумдор техника билан тизимли таъминлаш билан бир қаторда Жамият фаолиятини диверсификациялаш, хусусан хорижий инжиниринг компанияларини жалб қилган ҳолда:

⚫️фермер ва томорқа хўжаликларига механизация ва хизмат кўрсатиш сервислари;

⚫️муқобил энергия манбаларидан фойдаланиладиган замонавий иссиқхона комплекслари ва шаҳарчаларини барпо этиш;

⚫️ майда шохли молларни бўрдоқи қилишга мўлжалланган замонавий технологиялар билан жиҳозланган чорва комплекслари;

⚫️ ҳамда Республикада етиштириладиган мева-сабзавотларни юқори технологиялар асосида қайта ишловчи корхоналар ва логистика марказларини тайёр ҳолда лизингга бериш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

✍️Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍🚒Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказиладиган "Долзарб 30 кун" тадбирлари

АОКАда Фавқудодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Мавлонбек Досчанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
👨🏻‍🚒Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказиладиган "Долзарб 30 кун" тадбирлари АОКАда Фавқудодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Мавлонбек Досчанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Республикада 10 июлдан 10 августга қадар "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун"" тадбирлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқудодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Мавлонбек Досчанов маълум қилди.

📌Ушбу бир ой давомида:

✔️жамоат транспортлари, одамлар кўп йиғиладиган жойлар ва автомобил йўлларининг катта чоррахаларидаги электрон таблолар ва ахборотни етказувчи бошқа техник воситаларга "Долзарб 30 кун" тадбири ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилувчи материаллар жойлаштирилади;

✔️мутасадди хизматлар билан биргаликда бозор ва савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади;

✔️республика ҳудудидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида, шу жумладан, газ тўлдириш шохобчалари ва пункларида, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчаларида ёнғин, саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиниши белгиланган тартибда ўрганилади;

✔️ўрмон фонди объектларида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган ишлар янада кучайтирилади.

✏️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔸2023 йил 6 ойи давомида аҳолига ажратилган 🏢ипотека кредитлари бўйича маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Марказий сайлов комиссияси мажлисида 2023 йил 9 июль куни ўтказилган президент сайлови якунлари бўйича баённома тузилди ҳамда сайлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жумладан, сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага сайловчиларнинг 4,43 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовга 4,02 фоизи ва Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Ҳамзаевга 3,74 фоизи ёқлаб овоз берилганлиги баённомада акс эттирилди.

Қайд этилганидек, президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар

АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида Янгиланган Конституция асосида бўлиб ўтган сайловларда фуқароларимиз юксак уюшқоқлик кўрсатиб, ўзларининг сиёсий маданияти ва фаоллигини намоён қилгани ва буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этаётгани таъкидланди.

Давлат раҳбари сайловда фаол иштирок этган, ўзининг хоҳиш-иродаси, юксак сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини яққол намоён этган, кенг кўламли демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётган барча ватандошларимизга, бутун халқимизга самимий ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.

Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман”, - деди Президентимиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✔️....янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак – Президент

Давлатимиз
раҳбари йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтар экан, ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этди.

Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, - деди Президент.
😉😉😉😉😉😉

Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.

Бу йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 миллиард доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш бўйича катта марралар белгиланган эди.

Бу борадаги ижобий тажриба сифатида ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди.

Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 триллион сўм тушум пайдо бўлди.

Лекин Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️....янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак – Президент Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтар экан, ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз…
Йиғилишда инвестициялар жалб қилиш бўйича вазирлик ва тармоқ компаниялардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги қайд этилди.

Инвестиция олиб келиш у ёқда турсин, айрим раҳбарлар маблағи анча аввал келган лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қаттиқ танқид қилинди.

Жумладан, “Сувтаъминот” томонидан Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида 2021 йилда 76 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида ишлар бошланмагани оқибатида 250 минг аҳолининг ичимлик сувини яхшилаш ишлари икки йилга кечикмоқда.

Ёки, “Иссиқлик электр станциялари” 2019 йилда бошланган “Талимаржон” электр станциясида қўшимча 900 Мегаваттли буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаси доирасида 690 миллион доллардан бугунги кунгача бор йўғи 135 миллион доллари ёки фақат 20 фоизи ўзлаштирилган.

Сув хўжалигида йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши керак. Лекин бу йўналишда биронта ўзгариш қилгани йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун қатор мансабдор шахслар лавозимидан озод этилди, айримларига "ҳайфсан" берилди

Бундан
тўрт йил аввал “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.

Бугунги кунда темир йўлда 2,5 мингта юк вагони етишмаслиги, мавжуд вагонларнинг 3,5 мингтаси эса таъмирталаблигига қарамай, уларни кўпайтириш, йўлларни модернизация қилиш учун бор-йўғи 16 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирган.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан “Ўзавтосаноат”да 47 фоизга, тўқимачиликда 43 фоизга, қурилиш материалларида 31 фоизга камайган.

Шу боис, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Йиғилишда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.

Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.

Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.

Ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда, лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.

Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️⚡️Бевосита вазирга бўйсунувчи ҳамда ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилувчи “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади

Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

Жумладан, сўнгги икки йилда Саудия Арабистони, Франция, Венгрия, Сингапур, Миср, Германия, Хитой, Италия, Қатар ва бошқа давлатлар билан ўтказилган олий даражадаги учрашувларда жуда катта келишувларга эришилди.

Инвестиция жалб қилиш бўйича Венгрия, Покистон, Таиланд, Чехия ва Япония билан ҳамкорликда ижобий ўзгаришлар борлиги таъкидланди. Ушбу давлатлардан ўтган йили бор йўғи 40 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич 450 миллион долларга кўпайди.

Лекин, Миср, Эрон, Испания, Ҳиндистон ва Бельгия давлатларидаги элчилар фаолиятида ҳали натижа кўринмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM