Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдан ташқари йиғилиши якунлари ва унда қабул қилинган қарор юзасидан ўтказиладиган онлайн брифинг “Ўзбекистон 24” ва "Узрепорт" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ЖИСМОНИЙ КУЧ ИШЛАТИШГА ҲАҚЛИМИ?

Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин: ⬇️
➡️ жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
➡️ жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
➡️ ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги оқибатида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Энергетика вазирлиги электр энергияси истеъмолчиларига мурожаат билан чиқди.

👨‍💻👩‍💻 Энди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ веб-сайтидаги
Шахсий кабинеторқали логин ва паролни киритган ҳолда, истеъмолчи шахсий ҳисоб рақамига оид маълумотлар – истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқалар тўғрисида реал вақт (оn-line) режимида батафсил маълумотга эга бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устюртдаги “Шимолий Бердақ” конида табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 86-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуқга 2262-2267м, 2294-2298м, 2226-2230м, 2172-2175м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

"Шимолий Бердақ" газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🇺🇳ЖССТ раҳбари COVID-19 2009 йилдаги грипп пандемиясидан 10 баробар ҳалокатли эканлигини маълум қилди ва инфекция юқиш занжирини тўхтатиш учун ҳар бир беморни аниқлаш, тест ўтказиш, изоляциялаш ва кузатиш муҳимлигини таъкидлади - World Health Organization

🇺🇳ЖССТ Афғонистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди - World Health Organization

❗️Янги тадқиқотларга кўра, коронавирус одамдан одамга 4 метр масофадан ҳам юқиши мумкин - Fox News

⚡️Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоларининг учрашуви илк марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Қўшма баёнотда пандемияга қарши кураш халқаро савдо тўхтаб қолишига олиб келмаслиги кераклиги таъкидланди - Kremlin

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатишга кўрсатма берганини маълум қилди. BBC

🇷🇺Россияда коронвирус юқтирганлар сони 21 минг кишидан ортди. Бир кунда 2774 нафар бемор қайд этилган - Стопкоронавирус.рф

🇰🇿Қозоғистонда президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 1 майга қадар узайтирилди - Akorda.kz

🇮🇳1,3 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган Ҳиндистон карантинни 3 майга қадар узайтиришга қарор қилди. Ҳукумат иқтисодий йўқотишлар аниқ эканини, аммо пандемияга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади- The Times of India

🇩🇪Германияда касаллик камайиши COVID-19 га тест ўтказиш сони камлиги ва эпидемия ҳали маҳаллийлашмагани билан боғлиқлигини маълум қилишди - Reuters

🇵🇹Португалияда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар кўпаймоқда. Мамлакатда фавқулодда ҳолат май ойининг бошигача узайтирилди - Bloomberg

🇸🇬Сингапур чеклов чораларини кучайтирди, фуқароларга ниқобсиз кўчага чиқиш тақиқланди, ижтимоий масофани сақлаш зарур - Singapore Ministry of Health

🇮🇱Исроил мамлакатда чеклов чораларини кучайтирди, 19 апрелга қадар битта ташкилотда 10 нафар ходим ишлаши учун рухсат берилди - Israel Ministry of Health

🇵🇰Покистонда мамлакат бош вазирининг фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 30 апрелга қадар узайтирилди - Anadolu Agency

🇵🇱Польша 19 апрелдан коронавирусни тўхтатиш учун жорий қилинган чекловларни секин-асталик билан енгиллаштиради - National Post

🇵🇭Филиппинда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошди - Philippines Department of Health

🇮🇷Эронда COVID-19 қурбонлари сони камайди, лекин сўнгги суткада 1547 янги касаллик ҳолати аниқланди - Tehran Times

🇩🇪Немис мутахассислари таълим муасасалари фаолиятини яқин кунларда тиклаш учун тавсиялар билан ҳисобот эълон қилди - Spiegel

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг хабари

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов кредитларнинг тўлов муддати узайтирилиши бўйича изоҳ берди:

Кредитларга берилган таътил натижасида кредитларнинг якуний тўлов муддати ҳам узайтирилади.
Масалан, кредитнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь бўлса, таътил берилиши оқибатида охирги муддати автоматик 2022 йил 1 июлгача узайтирилади.

Тадбиркорлар ҳамда жисмоний шахслар 1 октябрдан бошлаб, аввал қандай тўлаган бўлса, шундай тўлашда давом этишади.
6 ой давомида кредитлар бўйича қарзлар йиғилиб қолмайди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
ТАЙИНЛОВ: Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан Чориев Жасурбек Эргашевич Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ж.Чориев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари институти клиникасининг 67 нафар ходими Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида масъуллар томонидан реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда улар ўрнида навбатдаги фидойи тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Бахром Ашрафханов Тошкент шаҳридан Боку шаҳрига етиб келди.

У бунга қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Sevara Urinbayeva
# Адлия_брифинг #Яна_бир_карра_эслатамиз #Сўраган_эдингиз #ОАВ_учун_махсус

💡САВОЛ. Оммавий ахборот воситаларида касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган

Жавоб: Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш, яъни:
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2020 йил 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1275 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from bukhari.uz
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти ҳамкорликда "СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?" деб номланган тест саволларини эълон қилади.

Мазкур лойиҳа орқали карантин вақтида халқимиз, хусусан, ёшларимизни Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида яқиндан хабардор этиш мақсад қилинган.

Тест саволлари бугун 15 апрель куни соат 17.00 да daryo.uz сайтида, 16 апрелдан эса, ҳар куни соат 20.00да bukhari.uz сайтида эълон қилиб борилади.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни оширинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twititer
Forwarded from Times.uz
🦠 Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро 19 март кунидан 4 апрел кунига қадар, яъни 16 кун мобайнида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик сезаётгани боис 4 марта Юнусубод туманидаги 51-сонли оилавий поликлиникага ва 1 марта 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига мурожаат қилган.

❗️
Шифокорлар унга тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатиб, уйига кетишига рухсат беришган.

🔬 Ушбу фуқаронинг соғлиғи оғирлашиб, бешинчи марта шифохонага мурожаат қилганидан сўнггина ундан вирусологик текширув учун намуна олинган.

⚡️ Текширув натижасида унда коронавирус аниқланиб, у ва у билан мулоқотда бўлган 30 нафар фуқаро карантинга олинди.

‼️ Минг афсуски, ҳозирда у билан мулоқатда бўлган ҳамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Манба 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1317

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Пандемия даврида пенсия таъминотида фуқаролар учун яратилган қулайликлар: сўнгги янгиликлар

‼️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус Комиссияси ҳамда коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус штабининг 2020 йил 14 апрелдаги қарорига мувофиқ:

ℹ️💳 Республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар 2020 йилнинг май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича банк пластик карталари орқали амалга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Бунда:
💰🔁💳 2020 йилнинг май ойидан – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг пенсия ва нафақалари тўлиқ банк пластик карталарига ўтказилади.

🔜 2020 йилнинг июнь ойидан – республиканинг барча ҳудудларидаги фуқароларнинг пенсия ва нафақалари банк пластик карталари орқали тўланиши таъминланади.

🔴 Карантин даврида пенсия тўловлари банк пластик карталари орқали амалга оширилади.

Бу қай тарзда амалга оширилади?

Биринчи навбатда, АТ “Халқ банки” томонидан пенсия ва нафақаларини нақд пулда олувчи барча фуқаролар учун банк пластик карталари очилади.

Бунда, ортиқча қоғозбозликсиз, фуқаролардан паспорт нусхалари ва бошқа хужжатлар талаб этилмаган ҳолда, Пенсия жамғармаси ҳамда Халқ банки ўртасида электрон маълумот алмашинуви амалга оширилади. Демак, фуқароларнинг оворагарчилигисиз пластик карталар рассмийлаштирилади.

Кейин, Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг пенсия ва нафақа маблағлари уларнинг АТ “Халқ банки”да очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Бунда, махсус комиссия тавсиясига кўра, қоғоз шаклидаги ҳужжатларда коронавирус инфекцияси тарқатишнинг юқори даражадаги ҳусусиятига эга эканлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан ариза талаб этилмайди.

Шундан сўнг, пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича белгиланган пенсия ва нафақаларни етказиш графикларига мувофиқ, АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан фуқароларнинг яшаш манзилларига етказилади.

⚡️ Пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди.

👉🤝 Муҳими шуки, АТ “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан банк пластик карталарини етказиш чоғида, фуқароларнинг хоҳишига асосан банк картасидаги пуллар фоизсиз нақдлаштириб берилади.

Қулайликларни билиш муҳим!!!

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ: Рамазон, рўза ва закотга оид энг муҳим саволларга жавоблар

#Закот

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 8 нафари буткул соғайди.

Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 107 нафар бемор тўлиқ соғайди. Бу эса қолган беморларнинг ҳам шифо топишига ишонч уйғотмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
📣 Ҳурматли тадбиркорлар, сизда:

▪️давлат мулкининг ижараси,
▪️давлат активларининг харид тўлови,
▪️инвестиция муддатларини узайтириш
▪️банкротлик
▪️баҳолаш

каби масалалар бўйича саволлар бўлса ёки муаммоли вазиятга дуч келиб қолсангиз, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан йўлга қўйилган онлайн @davaktivuz_bot телеграм канали ёки мурожаатлар учун махсус яратилган https://murojaat.davaktiv.uz/uz/ сайти орқали мурожаат қилишингиз ҳамда уларнинг ижроси бўйича маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA