Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Инфографика

📈 Ўзбекистон Жаҳон матбуоти эркинлиги индексида сўнгги 7 йилда 29 поғонага кўтарилди

😉😉😉😉😉😉😉😉

🇺🇿 Узбекистан во Всемирном индексе свободы прессы
за последние 7 лет
поднялся на 29 позиций

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖋 Сўз эркинлиги ва ОАВни ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Нормативно-правовые документы направленные на развитие свободы слова и СМИ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Legal regulatory dokuments to enhance freedom of speech and the media

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

🖊 Ўзбекистонда 2016-2023 йилларда рўйхатдан ўтган ОАВлар сони 41 %га ошди. Агар 2016 йилда 1 514 та ОАВ рўйхатдан ўтказилган бўлса, 2023 йилга келиб ушбу кўрсаткич 2 140 тага етди.

🔼Хусусан, рўйхатдан ўтган журналлар сони 2 бараварга кўпайган (2016 йилда – 309, 2023 йилда – 623), интернет нашрлар сони эса 88 %га ошган (2016 йилда –395, 2023 йилда – 745).

😉😉😉😉😉😉😉

🖊 В 2016-2023 годах количество зарегистрированных СМИ в Узбекистане увеличилось на 41 процент. Если в 2016 году было зарегистрировано 1 514 СМИ, то к 2023 году этот показатель составил 2140.

🔼В частности, в 2 раза увеличилось количество журналов (в 2016-м было 309 журналов, в 2023-м их количество достигло 623), а количество зарегистрированных интернет-изданий выросло на 88 процентов (в 2016-м – 395, в 2023-м – 745).

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 27 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:


✔️ Мавзу: “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Музифа Султонова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ОАВ ҳамда медиа соҳасининг барча фидойи ходимларини касб байрами – 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий қутлайди.

Аҳолига тезкор ва холис ахборот етказиш, маҳаллий ва жаҳондаги муҳим воқеликларни ёритиш, шу жумладан, танқидий-таҳлилий материаллар орқали жамиятдаги муаммоларни ҳал этилишида қўшаётган фидокора хизматларингиз ҳамиша халқ эътирофида.

АОКА замон билан ҳамнафас равишда мамлакатда соҳа ривожига ҳисса қўшаётган барча ОАВ ва медиа ходимларини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, фаолиятларида қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида собитлик билан давом этади.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан 5 июль санасигача ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Энергетика вазири матбуот котиби Тошходжаев Хасан Джавлянович 1982 йил 27 июнда Андижон вилоятида туғилган. 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Х. Тошходжаев 2002-2023 йилларда "Қишлоқ ҳаёти" ва "Халқ сўзи" газеталарида, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқаро пресс-клуб ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✏️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Бугун юртимизда кенг нишонланаётган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бу айём
нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.

Мана шундай кунларда миллий матбуотимизнинг тамал тошини қўйган жадид боболаримизнинг: “Матбуот фикрлар тилмочи, миллат ва эл-юрт ривожи йўлида хизматчи, одамлар онгу шуурининг қуёши, ҳар кимнинг виждонига тутилган кўзгу бўлмоғи лозим” деган фикрлари ҳозирги кунимиз учун ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашимиз табиийдир.

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқаро ахборот маконига ҳам дадил кириб бормоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бир қатор хусусий телестудияларнинг кўрсатувлари жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатларига узатилмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ўз хабарларини 10 та хорижий тилда тарқатмоқда.

Биз Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасини яратиш вазифасини ўз олдимизга қўйган эканмиз, бу борадаги миллий анъаналаримиз билан бирга ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам ҳар томонлама ўрганишимиз, оммавий ахборот воситалари бўйича дунёдаги етакчи олийгоҳлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва медиа компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришимизни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.

Шу сабабли оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тўртинчи – Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишининг 2022 йилдаги сарҳисобига бағишланган БЮЛЛЕТЕНЬ тайёрланди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган бюллетенда 2022 йилда Ўзбекистонда ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилган асосий ишларнинг қисқача таҳлили билан танишишингиз мумкин.

Мазкур бюллетень билан
ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
📖 “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг бешинчи – Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши сарҳисобига бағишланган БЮЛЛЕТЕНЬ тайёрланди.

Мазкур бюллетень билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар

АОКАда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM