Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
32K photos
7.21K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги закот миқдори бўйича ҚАРОРИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Энг муҳим зарурат туфайли кўчага чиққан инсонлар учун керакли тавсиялар.

Уйга қайтганда нималарга эътибор бериш лозим?

❗️Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

___________

RU: Полезные рекомендации для людей, выходящих на улицу из-за крайней необходимости.

На что нужно обратить внимание по возвращении домой?

❗️Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарур, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания вновь отдельно остановился на проводимой работе в рамках борьбы с коронавирусной инфекцией.
- Мы не должны идти вслед за процессами, связанными с пандемией, а мобилизовать все силы и возможности, имеющиеся ресурсы на их раннее предупреждение, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугун йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Утерянные сегодня время и возможность завтра уже не вернуть

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз...»

Шу кунларда AҚШ ва Канададаги бир гуруҳ ватандошларимиз Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш ишларига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиш учун маблағ йиғишмоқда.

Бу ҳақда Канадада коронавирусга қарши курашаётган ўзбекистонлик шифокор Обидхон Мамадалиев маълум қилди.

«Жума куни Вашингтондаги бош консулимиз Фахриддин Мўминов «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» фонди тузилганлигини билдирди. Мен шу заҳоти барча маълумотларни олиб, АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган ўзбекистонликларга етказишни бошладим.

Шу куннинг ўзида ўзбек оилаларидан хайрия маблағлари келиб туша бошлади.

Хусусан, Aлберт провинсиясининг Ред Диир шаҳрида яшовчи Расул Мажидовлар оиласи, Дилсора Фозилова ва бир гуруҳ ватандошларимиз бу ташаббусга қўшилди. Оилам, тиббиёт олийгоҳи талабалари бўлган фарзандларим ҳам бунга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳозирга қадар тахминан 150 кишидан 21 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилди.

Бироқ, ҳали бу давом этади. Йиғилган маблағлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиб берилади».

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ҳар куни 1197 рақамига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сўраб Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига қўнғироқ қилаётган юртдошларимизнинг рўйхати шакллантирилиб, шу асосда зарур дори воситалари жамланиб, мурожаат қилганларга етказиб берилмоқда.

Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳри бўйича жами 748 нафар фуқаро учун 71, 5 млн сўмлик 1517 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланиб, 10 та туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб беришлари учун топширилди.

Хусусан, бугун — 14 апрель куни Юнусобод ва Яккасарой туманларидан 162 нафар юртдошимиз учун 9603378 сўмлик 296 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари жамланиб, туман тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган юртдошларимизга етказиш мақсадида топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Хайрия
#БиргаликдаЕнгамиз

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари юртимиздаги синовли кунларда хайрли ишларни давом эттириб, ўзларининг яна бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилди. 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик тармоқлари бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития отраслей сельского хозяйства.
Поставлена задача увеличить объемы заготовки плодоовощной и животноводческой продукции в 2 раза. Восемь районов будут специализированы на заготовку семенного картофеля.
Прозвучал ряд поручений по развитию птицеводства, рыбоводства, пчеловодства и шелководства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #agrarsoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ССВ: 2020 йил 14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1165 нафарни ташкил қилмоқда.

🔸🔸🔸

Минздрав: По состоянию на 14 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1165.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
АКТ вазирлиги сунъий йўлдошларга телеканаллар сигналларини етказиб берувчи қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилиши тўғрисида хабар берди.

Бугун — 15 апрель куни соат 02:00 дан 12:00 га қадар сунъий йўлдошларга телеканаллар сигналларини етказиб берувчи қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан «UzDigital TV» МЧЖ ҳамда «Ўзбекистон кабель телевидениеси» МЧЖ орқали барча кабель ва IP-телевидение тармоқларида ретрансляция қилинадиган жами 44 тагача хорижий телеканалларда вақтинчалик тўхталишлар юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Қашқадарёда онлайн конференция ўтказилади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қарши давлат университети, “Шаҳрисабз” давлат музейи қўриқхонаси ҳамкорлигида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати билан 2020 йил 30 апрелда “Амир Темур – буюк давлат бунёдкори, илм-маърифат ҳомийси” мавзусида онлайн илмий-услубий  конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу онлайн конференция доирасида Амир Темур ва темурийлар даврида миллий давлатчилик ва бошқарув тарихи, шаҳарсозлик маданияти ва илм фан тараққиёти, халқаро муносабатлар ривожи билан боғлиқ илмий масалалар кўриб ўтилади.

Ташкилий гуруҳ томонидан танлаб олинган сара мақолалар карантин муддати тугагач тўплам ҳолида тўлиқ чоп этиш режалаштирилган.

Конференцияда қуйидаги шуъбалар бўйича илмий мақолалар қабул қилинади:

Амир Темур- Буюк Турон салтанати, Шарқ ренессанси янги даври асосчиси.

Амир Темурнинг давлатчилик ва бошқарув тизими соҳасидаги ислоҳотлари.

“Темур тузуклари” - Амир Темур даврида давлатчилик ва бошқарув тарихи бўйича муҳим манба.

Амир Темур ва темурийлар даврида иқтисодий ҳаёт, ички ва ташқи савдо алоқалари.

Амир Темур ва темурийлар даврида фан ва маданият ривожи омиллари.

Амир Темур ва темурийлар даврида шаҳарсозлик, меъморчилик, бунёдкорлик.

Амир Темур ва темурийлар даврида  халқаро  алоқалар ривожи.

Ўзбек халқининг миллий қаҳрамони Амир Темур сиймосининг юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамияти.

Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тили.

Конференцияда ОТМ профессор ўқитувчилари, илмий ҳодимлар, илмий тадқиқотчилар, магистрлар иштирок этиши мумкин.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:

Мақола матнининг электрон нусхаси MSWord/rtf дастуридаTime New Roman форматида,14 шрифтда, 1 интервалда, 3-5 бет ҳажмда бўлиши лозим. 

Матн бошида сарлавҳадан пастда муаллифнинг исми ва фамилияси, маълумотлари (илмий даражаси, иш жойи, лавозими, телефон рақами ва электрон почта манзили) ёзилади, ўзбек рус, инглиз тилларида аннотация ва калит сўзлар келтирилади.

Варақдаги матннинг чегаралари: юқоридан 2,5 см., пастдан 2,5 см., ўнгдан 2,5 см., чапдан 3,0 см.
Илмий-амалий конференцияда иштирок этиш истагида бўлганлар мақолаларни 2020 йил 25 апрелгача қўйидаги электрон манзилларига тақдим этишлари мумкин:
Электрон манзил: [email protected]
 
Телеграмм: +998939307930

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
        
2020 йил 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1214 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдан ташқари йиғилиши якунлари ва унда қабул қилинган қарор юзасидан ўтказиладиган онлайн брифинг “Ўзбекистон 24” ва "Узрепорт" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ЖИСМОНИЙ КУЧ ИШЛАТИШГА ҲАҚЛИМИ?

Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин: ⬇️
➡️ жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
➡️ жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
➡️ ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги оқибатида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Энергетика вазирлиги электр энергияси истеъмолчиларига мурожаат билан чиқди.

👨‍💻👩‍💻 Энди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ веб-сайтидаги
Шахсий кабинеторқали логин ва паролни киритган ҳолда, истеъмолчи шахсий ҳисоб рақамига оид маълумотлар – истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқалар тўғрисида реал вақт (оn-line) режимида батафсил маълумотга эга бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устюртдаги “Шимолий Бердақ” конида табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 86-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуқга 2262-2267м, 2294-2298м, 2226-2230м, 2172-2175м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

"Шимолий Бердақ" газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA