Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🖊 Президент, Ижод ва Ихтисослаштирилган мактабларга қабул, ҳужжатлар топшириш жараёнлари

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан журналистлар учун Сирдарё вилоятида пресс-тур ташкил этди

🎙Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар вилоятда банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг амалий натижалари билан яқиндан
танишиб чиқди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Республикада 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 166 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият кўрсатади

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Президент, Ижод ва Ихтисослаштирилган мактабларга қабул, ҳужжатлар топшириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди:

🤳 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига умумий ўрта таълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли, математика ва табиатшунослик фанларидан ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.

Ижод мактабларининг 7-синфларига ўқувчилар ижодий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида ҳар бир синфда 20 нафардан ошмаган ҳолда қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини, табиий фанлар йўналишига 6-синфини тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатлари белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирилганда, тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда, умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан мактабларнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда қабул қилиш рад этилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌏 2023 йил 1 сентябрга қадар Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида, 2023 йил якунига қадар эса Жиззах ва Урганч шаҳарларида «Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформаси ишга туширилади

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли транформация қилиш мақсадида:

✔️ 2023 йил якунига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказилади.

✔️«Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотлар рўйхати талаб қилиш бекор қилинади.

✔️«Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформасига вазирлик ва идораларнинг 70 та маълумотлари интеграция қилинади

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Италия Республикасига расмий ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида ушбу мамлакатнинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, “Италия - Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржо Веронези, шунингдек, Eni, Enel, Pietro Fiorentini, Saipem, Energy System, Imagro Group, HT Holding, Danieli, SACE, Ferroli Group, Arsenale Group, Pirelli каби етакчи компания ва корпорациялар, уюшма ва молиявий институтларнинг 25 нафардан зиёд раҳбари иштирок этди.

✔️ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиалининг электр энергияси узилиши бўйича маълумоти

📍ЧИЛОНЗОР туманининг Қўшчинор, Нурхон, Афшона, Илғор кўчаларида;

📍БЕКТЕМИР тумани «Олтинтопган» МФЙнинг айрим ҳудудларида;

📍ЯККАСАРОЙ туманининг Дилшод берк кўчаси, Исломбекова, Зарбоғ, Зоҳидова, Мироқилова, Режаметова, М.Ёқубова, У.Носир, И.Оқилова, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаларида электр энергияси таъминоти 1соатга ўчирилди.

Бунинг натижасида ушбу ҳудудларни электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр қурилмаларининг қизиб кетиши оқибатида электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олинади.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Президент, Ижод, Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг бўш ўринларини ўқувчилар билан тўлдириш мақсадида қабул эълон қилинди.

📆 Бўш ўринларга ҳужжатларни жорий йилнинг 10-июнидан 30-июнига қадар ariza.piima.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.

👇Мактаблардаги бўш ўринлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

🗂 Бўш ўринлар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури давомида шу кунларда Милан шаҳрида ўтаётган “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмаси билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасига расмий ташрифи якунига етди.

Миланнинг “Мальпенсе” аэропортида давлатимиз раҳбарини Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк