Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️⚡️Талабa бўлиш истагидаги аёл-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

📝Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

🗣Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

😉 Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
😉 Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
😉 Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
🔎Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

‼️2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 Clearstream саммити: Ўзбекистон молия бозори ривожланишининг янги йўналишлари

“Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ (ЎзРВБ) Бош директори Рашид Усманов Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари, шунингдек МДҲ мамлакатлари учун learstream Banking S.A. (Clearstream) ) компаниясининг 17-саммитида иштирок этди.

Саммитнинг асосий мавзуларидан биримолия секторини рақамлаштириш ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича ечимларни, хусусан, пост-трейдинг соҳада жорий этиш масаласи бўлди.

Учрашувлар давомида халқаро қимматли қоғозлар бозорларида ҳисоб-китоблар инфратузилмасини ташкил қилиш, мазкур бозорда инвесторларга хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китобларнинг илғор механизмларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда бўлим прокурори қўлга олинди

Жиззах шаҳрида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олган ва ушбу маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган.

Бироқ, жорий йилнинг февраль ойида кредит берган банк тадбиркор томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланган деган хулоса билан вилоят прокуратурасига чора кўриш учун мурожаат қилган.

Ўз навбатида, ўрганиб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун мазкур мурожаат Жиззах шаҳар прокуратурасига юборилиб, унинг назорати вилоят прокуратураси бўлим прокурорига юклатилган.
Мурожаатни ўрганиб чиққан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Лекин, вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори эса гўёки унинг ўзи тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганлигини иддао қилиб, “хизмати” эвазига ундан 1300 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️ССВ: Пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг III халқаро форуми ўтказилади

Шу йил 22 май куни Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази йирик анжуманга мезбонлик қилади.

Муассасанинг янги қурилган биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми ўтказилади.

Тадбирга Россия, Австрия, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан етакчи олимлар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган соҳа мутахассислари иштирок этади.

Форумнинг бу галги мавзуси “Аллергик касалликларнинг аллергенлар билан махсус иммунтерепия давосининг замонавий ҳолати ва истиқболлари” деб номланган.

Унинг кун тартибидан аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик диагностика, дори аллергияси ҳамда атопик дерматитга доир долзарб муаммолар муҳокамаси ўрин олган.



Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 38,7 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 млн нафарга кўп.

2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 430,1 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,3 % кўп.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 “Tashkent Law Spring” III Халқаро юридик форуми юзасидан

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Унга кўра бу йилги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида фақат 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари иштирок этиши тавсия қилинади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан “Телеграм” мессенжерида “Hello Tashkent, salam Tashkent“ номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео тасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланиб, қўлга олинди. Гуруҳ ва канал бошқарувчилари жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган.

“Hello Tashkent, salam Tashkent“ гуруҳ ва каналларидан жабрланган фуқаролар
102 қисқа рақами ёки +998 99 117-60-87 рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📣 “Tashkent Law Spring” III Халқаро юридик форуми юзасидан АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 17-18 май кунлари “Фундаментал ҳуқуқлар – абадий қадриятлар” мавзусида “Tashkent Law Spring” III Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди:

Бу йилги форумга 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.

Форум доирасида 16 та муҳокама сессияси давомида жами 132 та маъруза тингланади.

Анжуманнинг 600 дан ортиқ иштирокчиси долзарб ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, уларни мақбул ҳал этиш юзасидан фикр алмашиш имкониятига эга бўлади.

📌Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 16 май куни Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилиши ўз ишини бошлади.

💰Бу йилги мавзу (Investing in Resilience) “Барқарорлик учун сармоя киритиш” деб номланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚰 Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги муаммо ва ечимлар, дебитор қарздорлик ҳамда тармоққа ноқонуний уланишни бартараф этиш чоралари

АОКАда "Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔰 2023 йилнинг 18 май куни Тошкентдаги  “Hilton” меҳмонхонасида  “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш” мавзусида II Халқаро форуми бўлиб ўтади! Форумда Массачусетс технология институти профессори, иқтисодиёт бўйича Алфред…
📣 Иқтисод бўйича Нобель мукофоти лауреати — Абхиджит Банержи Ўзбекистонга келади ва камбағалликка қарши кураш бўйича иккинчи Халқаро Форумда иштирок этади.

🟢Банержи ва Дуфло ривожланиш иқтисодиётида биринчилардан бўлиб рандомизацияланган бошқариладиган синовлардан фойдаланишди. Ушбу тамойилларга асосланиб, Массачусетс технология институтининг камбағалликка қарши кураш бўйича лабораторияси — J-PAL бошчилигида иш олиб борилмоқда.

‼️Нобель мукофоти лауреатининг кузатувлари шуни кўрсатадики, кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг келиб чиқиши ва ҳал қилиш йўллари ҳақидаги кенг тарқалган ғоялар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва амалий ечимлар бутун дунё бўйлаб амалга оширилаётганларга қараганда анча содда ва қулайроқ бўлиши мумкин.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Самарқандда бўлиб ўтаётган ЕТТБнинг йиллик конференцияси чоғида Mastercard глобал тўлов технологиялари компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.

«Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда барчанинг манфаати учун, яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида, биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман», — деди EEMEA (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🚰 Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги муаммо ва ечимлар, дебитор қарздорлик ҳамда тармоққа ноқонуний уланишни бартараф этиш чоралари АОКАда "Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️4,5 млн нафар истеъмолчининг 56 фоизида (2,5 млн) ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорлик мавжуд

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

📌 Таҳлилларга кўра қарздор истеъмолчиларнинг:

2,2 млн. таси (89,1%) 1 млн. сўмгача;

244 минг таси (9,9%)1 млн. сўмдан 5 млн. сўмгача;

24 минг таси (1%) 5 млн.сўмдан юқори қарздорликка эга.

🤥Олиб борилган рейд тадбирлари натижасида бугунги кунга қадар 1 055 та ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган бўлса, бунинг натижасида 3 млрд. 880 млн. сўм зарар етказилган.

📊 Аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг 260 таси юридик ташкилотлар ҳиссасига, 795 таси эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

➡️Батафсил
✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Талабa бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
▪️Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
▪️ Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

❗️2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, боғчаларда сифат ва қамровни ошириш, бу борада илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш чоралари ҳақида ахборот берилди.

Хусусан, аҳолиси зич ёки қамров кўрсаткичи паст бўлган ҳудудларда янги давлат боғчалари қурилади ҳамда хусусий сектор кенгайтирилади. Кам қувватда ишлаётган мактабларда тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official