Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон банклари орасида биринчи бўлиб “Refinitiv” (Thomson Reuters) платформасида таҳлилий материаллар жойлаштиришни бошлади

Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси матбуот котиби хабар берди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ “Refinitiv” (Thomson Reuters) нинг “Eikon” платформасида “Коронавируснинг жаҳон молия бозорларига таъсири” мавзусидаги таҳлилий материалини жойлаштирди.

Юқорида қайд этилган таҳлилнинг аҳамияти ҳозирги кунда долзарб ҳисобланиб, унда молия бозорларидаги тартибсизликлар, коронавируснинг глобал иқтисодий оқибатлари, кризисга қарши чоралар, коронавируснинг Ўзбекистонга таъсири ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ еврооблигациялари таҳлили каби мавзулар ёритиб берилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Gazetalar sharhi
2_5226544830624041320.pdf
7.1 MB
Мутолаа учун «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 11 апрель кунги сонини тавсия этамиз.

Ушбу pdf файл таҳририят томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

УЙДА ҚОЛИНГ!!! 🙏🙏🙏
Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Нарпай туманларида ҳам карантин ва чеклов тадбирлари давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қатор амалий ишлар олиб бормоқда.

Хусусан, туманларда иссиқхона ўрнатиш, уруғлик ва кўчат сотиб олиш, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш, суғориш воситаларини сотиб олиш ҳамда ўрнатиш мақсадида 34 нафар фуқарога 63 млн сўм субсидия ажратилди. Шунингдек, жамоатчилик ишларига 1225 нафар фуқаро жалб этилиб, уларга 940 млн сўм маблағ тўлаб бериш кўзда тутилган.

Пахтачи туманида 27,5 га ер майдонида ташкил этилган кооператив 50 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун, Нарпай туманида 7,6 га ер майдонида ташкил этилган кооператив 36 нафар фуқарога мева кўчат етиштириш учун ажратиб берилди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Якубов мазкур туманлардан олиб борилаёган амалий ишларнинг боришини ўрганди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️Айрим хорижий телеканалларининг тарқатилишидаги узилишлар тўғрисида

2020 йил 11 апрелда соат 04:22 дан “Uzdigital TV”, кабель телевидение ва IP-телевидение тармоқларида тарқатилаётган “Первый канал”, “Россия-1”, НТВ, “Звезда”, “Матч ТВ”, “Карусель”, RU TV, “Музыка первого”, “Муз ТВ”, ОРТ HD ва ТВЦ (бунда ОРТ HD ва ТВЦ фақатгина “Uzdigital TV” МЧЖ тармоғида) хорижий телеканалларнинг сигналлари йўқолиши кузатиган.

Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби ахборот берди.

Ҳозирги вақтга қадар “Uzdigital TV”, кабель телевидение ва IP-телевидение тармоқларида “Муз ТВ”, RU TV телеканаллари эфири тикланди.

Шунингдек, “Uzdigital TV” тармоғида “Звезда”, “Первый канал”, “Россия -1”, НТВ телеканалларини тарқатиш ҳам тикланди.

Бошқа телеканалларни тарқатишни тиклаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумот бериб борамиз.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 11 апреля 2020 года 14:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 729.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Карантин вақтида қайси банкдан кредит олиш мумкин?

Микрокредитбанк айтмоқда:
– Айни пайтда банк филиаллари томонидан жисмоний шахсларга:
Миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ошмайдиган миқдорида;
Муддати: 1 йил;
Фоизи: йиллик 32 % шартларда “Микроқарз” ажратилмоқда.

‼️🙏 Зарурият бўлмаса кўчага чиқманг!

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#муносабат

Ҳуқуқбузарлик содир этаётганлар барчанинг душманидир

Бугунги кунда дунёда инсоннинг соғлиғини асраб-авайлаш, хавфсизлигини таъминлаш – энг долзарб, ҳаёт-мамот масаласига айланди. На чегара, на ҳудуд танламайдиган бало – коронавирус дунёдаги ҳар бир халқ, миллатнинг ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солмоқда. Ахборот каналлари орқали дунёга тарқалаётган совуқ хабарларни эшитиб, беихтиёр юрак увишиб кетади: дунё миқёсида 1 миллион 600 мингдан зиёд одамни бу дард ўз исканжасига олган. 95 мингдан ортиқ инсон эса, бу балонинг қурбонига айланди. Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг фикрича, дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан сўнг айнан коронавирус туфайли энг катта зарар кўрмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/u-u-buzarlik-sodir-etayetganlar-barchaning-dushmanidir-10-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
📡, Айрим хорижий телеканалларнинг тарқатилишидаги узилишлар бартараф этилиб, эфирлар тиклангани маълум қилинди.

Батафсил: 👇 https://mitc.uz/uz/news/view/1323

🔹🔹🔹

📡 Сообщение об устранении сбоев и возобновлении трансляции в эфире ряда зарубежных телеканалов.

Подробно: 👇 https://mitc.uz/ru/news/view/1323

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊1197 қисқа рақамига мурожаат қилган беморларга дори воситалари қандай етказилади? Бу борада Ягона мувофиқлаштириш марказида ишлар қай тарзда ташкил этилди?

Шу каби қатор саволларга мутахассис жавоб беради

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Edu.uz
​​#ОТМ_янгиликлари

Фарғона водийси талабалари учун Фарғона ТВ телеканалида видеодарслар эфирга узатилади

Қўқон давлат педагогика институти ва Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда теледарслар йўлга қўйилмоқда.

Теледарслар 2020 йилнинг 14 апрелидан бошлаб ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 11:40да эфирга узатилади.

Ушбу телевизион дарсларни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи талабалар кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Марказий банк департамент директори ўринбосари Акмал Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Банкдан автокредит олганман. Банклар кредит таътили бериши тўғрисида эълонлар чиқмоқда. Ушбу таътил менга ҳам тегишлими? Фоизлар тўловлари ҳам кечиктириладими? Агар кечиктирилса, уларни кейин йиғилган фоизлар билан қайтаришим керак бўладими?

❗️Кредит тўловларини кечиктириш бўйича амалга оширилаётган чоралар коронавирус пандемияси натижасида молиявий қийинчиликка учраган ҳам жисмоний шахслар, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун кўзланган.

Бир масалага ойдинлик киритмоқчиман, тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича тўловларни кечиктириш ИККИ ФОРМАТДА амалга оширилмоқда.

1️⃣ Биринчиси. Президентимизнинг жорий йил 3 апрелдаги ПФ-5678-сонли Фармони асосида, молиявий қийинчиликка дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилиши ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтирилиши белгиланган.

Ушбу Фармон билан берилган имтиёзлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қарз юкини кескин ошишига йўл қўймасликка ва натижада уларнинг кредит юкини камайтиришга имкон яратди.

🌀 Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини ҳам кечиктириш бўйича Марказий банк томонидан тижорат банкларига тавсиялар берилди.

Бироқ, бу дегани 6 ойдан (2020 йил 1 октябрдан) кейин имтиёзли даврда йиғилган ФОИЗЛАР БИЛАН БИРГА тўланади дегани эмас. Яъни, имтиёзли даврда ҳисобланган фоиз тўловлари якуний тўловлар муддатларини узайтирилганини ҳисобга олган ҳолда, тўлов жадвалининг қолган даврига тенг равишда тақсимланади.

2️⃣ Иккинчиси. Хабарингиз бор, деярли аксарият (24 та) тижорат банклари ўз ташаббусига кўра жисмоний шахслар кредитлари бўйича тўлов муддатларини бир томонлама кейинги 2-3 ой муддатга автоматик тарзда КЕЧИКТИРИШ (кредит таътили бериш) ҳақида маълум қилди.

Бу нима учун қилинди? Карантин режимига тўлиқ риоя қилиш мақсадида мавжуд 2,4 млн. қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига жисмонан имконият бўлмагани сабабли жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2-3 ойга автоматик тарзда кечиктирилиб берилди.

✔️ Албатта, "ушбу берилган 2-3 ойлик имтиёзли давр якуни бўйича ҳам қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаса, унда нима қилиш керак?" деган табий савол туғилиши мумкин.

Шу ўринда, бир масалага аҳамият бериш муҳим — бу дегани қарздор-жисмоний шахслар 6 ойлик имтиёзга мурожаат қила олмайди дегани ЭМАС.

🌀 Яъни, ушбу берилган 2-3 ойлик имтиёзли давр якунланганидан сўнг қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаган тақдирда, тижорат банклари ўз ички сиёсати, молиявий имкониятларидан келиб чиқиб кредитлар бўйича тўловларни яна қўшимча даврга (2020 йил 1 октябрга қадар) КЕЧИКТИРИШ масаласини кўриб чиқишлари ҳам мумкин.

Юқорида қайд этилганидек, бу дегани 2-3 ойдан кейин (автоматик равишда кредит таътили берган давр якунланганидан сўнг) имтиёзли даврда йиғилган фоизлар билан бирга тўланади дегани эмас. Ушбу фоиз тўловлари пропорционал равишда тўлов жадвалининг қолган даврига тақсимланади.

‼️ Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ.

▪️Шунинг учун, келгусида қарз миқдорининг ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорлар ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришлари мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Hydromet.uz
АХБОРОТ ХАБАРИ

12-14 апрелда Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етиши кутилмоқда.

12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хафви бор.


________
ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ

12-14 апреля по Узбекистану пройдут дожди, местами сильные, возможны грозы. Ожидается усиление ветра до 15-20 м/с, с порывами до 23-28 м/с.

12-14 апреля по предгорным и горным районам республики селеопасно.
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: ЮНУСОБОДДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛИНИНГ БАЗАВИЙ МЕЪЁРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Энергетика вазирлиги маълум қиладики, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида синов лойиҳаси давомида жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри бекор қилинди.
_________________

МИНЭНЕРГО: В ЮНУСАБАДЕ ОТМЕНЕНА БАЗОВАЯ НОРМА ПОТРЕБЛЕНИЯ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ

Министерство энергетики сообщает, что в Юнусабадском районе г. Ташкента отменена базовая норма потребления электроэнергии, которая была введена там в ходе пилотного проекта.

@minenergy_uz
​​"Ўзбекнефтгаз": АИ-91 маркали бензин нархи арзонлади

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан март ойидан буён "UNG" миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич пасайтириб келинмоқда.

АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилди ва 2020 йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бир ой вақт оралиғида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилган эди.

"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати

———————————

"Узбекнефтегаз": Снижается цена бензина марки АИ-91

С марта месяца АО "Узбекнефтегаз" постепенно снижает цены на бензин и дизельное топливо реализуемое в сети автозаправочных станций под национальным брендом "UNG".

Цена на бензин марки АИ-91 будет снижена и с 13 апреля 2020 года 1 литр будет составлять 5600 сумов .

Стоит отметить, в сети автозаправочных станций "Узбекнефтегаз" в течение месяца стоимость дизельного топлива была снижена на 500 сум.

Также, с 26 марта текущего года была снижена стоимость бензина марки Аи-92.

Пресс-служба АО "Узбекнефтгаз"

👉https://t.iss.one/ao_uzbekneftegaz
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугуннинг қаҳрамонлари саналган шифокорлар шаънига бағишланади.
✍️ Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъри
🗣 Салоҳиддин Файзиев ижро этган

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
"Ўзбекнефтгаз": АИ-91 маркали бензин нархи арзонлади

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан март ойидан буён "UNG" миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич пасайтириб келинмоқда.

АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилди ва 2020 йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бир ой вақт оралиғида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилган эди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
БИЛДИРИШ

Бугун Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Обиджон оламдан ўтди. Уюшма жамоаси, аъзолари унинг оиласи, яқинлари ва адабиёт мухлисларига ҳамдардлик билдиради. Марҳумни Аллоҳ раҳматига олсин.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/yozuvchilar_uz
https://t.iss.one/YUR_Matbuot_kotibi
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​– Кимсан?
– Оллоҳнинг ердаги омонати.
– Қаерда туғилгансан?
– Дадам кўмилган жойда.
– Маълумотинг?
– Ўрта – навоийхон.
– Касбинг?
– Ўзбекчилик.
– Тақдирланганмисан?
– Эгам бешта ўғил берган.
– Жазоларинг борми?
– Шеърлар ёзганман.
– Энг таянган дўстинг?
– Тамаки.
– Энг қабиҳ душманинг?
– Касаллик.
– Соғлик ўзи нима?
– Интизомсизлик.
– Нимадан ҳузурланасан?
– Кўнгил овлашдан.
– Нимадан қўрқасан?
– Боламга иснод келтиришдан.
– Нима бемаза?
– Ватансизлик.
– Нима ширин?
– Қутулиш.
– Ҳаётнинг маъноси?
– Мажбурийлик.
– Ўлимнинг маъноси?
– Жой бўшатмоқ.
– Армонинг борми?
– Бургут эмас, қалдирғочман.
– Юпанчинг?
– Читтаклардан баландроқда
учдим-ку!
– Энг тўкис таржимаи ҳолинг?
– Келдим. Ёздим. Кетдим...

Анвар Обиджон, Ўзбекистон халқ шоири

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Обиджон (1947-2020) вафот этди.

Шоирнинг энг гўзал шеърларидан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Анвар Обиджон

ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ


Тун пардаси очилиб аста
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё артилган чинни,
Йўллар гўё ювилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни
Эл оёққа турар жонсарак.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни,
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола,
Интиласан яна олдинга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзодга дунё бўлмас тор,
То мавжуддир ширин суҳбатлар...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб,
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Каналимизга обуна бўлинг!
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
"NINE TECHNOLOGY" КОРХОНАСИ КОРОНАВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ МЕТАЛЛ ҚУРИЛМАНИ ИШЛАБ ЧИҚДИ

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари карантин даврида ҳам қатъий тиббий талаблар доирасида ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда уюшма таркибига кирувчи “Nine Technology Group” корхонаси коронавирусга қарши дезинфекция қилувчи металл детекторни ишлаб чиқди. Қурилмани аҳоли гавжум жойлар, супермаркет, бозор ва хайрия марказлари атрофига ўрнатиш вирусга қарши курашишда катта ёрдам беришига ишонамиз.

Вирусни биргаликда енгамиз!!!

👇КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИШ👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0v36qrLPphR2Xgfw