Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.94K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🗳 Хориждаги референдум участкалари

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган референдум участкаларининг интерактив харитаси билан танишиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Коронавирус ўпкада қандай асоратлар қолдирмоқда?

Наргиза Парпиева,
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

🦠 — Пандемия бошлангандан буён COVID-19 жуда кўп бор мутацияга учради. Аввалига коронавируснинг ўзи инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирган бўлса, кейинроқ унинг оғир асоратлар келтириб чиқариши маълум бўлди.

🫁 Шундан энг кенг тарқалгани — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу, вақт ўтиши билан нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келди.

📊 Пандемиянинг илк йилларида СOVID-19га чалинган беморларнинг тахминан 20-25 фоизида пневмония ривожланган бўлса, “дельта” штамми доминант версияга айлангач, бу кўрсаткич янада ортди. Энг ёмони, ўша йилларда ўлим кўрсаткичлари кескин кўпайди. Муолажа олиб, тўлиқ соғайганларда ҳам асоратлар қолди. Ўпкадаги яллиғланиш ўрнида чандиқлар пайдо бўлди.

Фиброз туфайли соғлом ўпка тўқималари ўз хусусиятини йўқотоди. Оқибатда альвеолалар (ўпкадаги газ алмашинуви учун масъул пуфакчалар) кислородни ўзлаштира олмайди ва нафас олиш функцияси бузилади. Агар тегишли муолажалар амалга оширилмаса, ўпка фибрози аста-секин қатор асоратларни юзага келтиради.

Жумладан, бемор ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги, сурункали йўталдан азият чекади. Ўпка, юрак етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин. Миянинг кислородга тўйинмаслиги эса руҳий ҳолат ва онг ўзгаришига олиб келади.

🔬 Кузатувларга кўра, “омикрон”нинг ВА.2 турида ҳам “дельта” штаммига хос хусусиятлар қисман намоён бўлди. Яъни, мазкур субвариант юқори нафас йўлларигагина эмас, балки инсоннинг нозик аъзоси — ўпкасига “зарба” берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сизнинг овозингиз — муҳим овоз"

30 апрель — Ўзбекистон Республикасининг референдумида иштирок этинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Россия Федерацияси билан кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси раиси Рустам Миннихановни қабул қилди.

Учрашув чоғида иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишбилармонлар ўртасидаги шерикликка оид истиқболли лойиҳалар, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам янги индустриал паркларни очиш ва мавжудларини ривожлантириш, инновациялар, кичик бизнес ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамда коммунал тармоқларни модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🗣Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ер усти ҳалқа метро йўлининг иккинчи босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда йўловчи ташувлари бошланди

“Қўйлиқ – Қурувчилар” участкасида қурилиш ишлари тугатилган 5 та бекатнинг умумий узунлиги 7,74 километрни ташкил этида. Шу билан Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етди.

Ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан ортади. Бекатлар сони эса 50 тага етади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан маълумот берди:

📑Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига
аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

📈 Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

📺 Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.

👩🏻‍🏫 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.

‼️Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.

➡️ Бошқа қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги ҳаволада батафсил танишинг
✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эмлаш юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишда муҳим жараён ҳисобланади. Вакциналар иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, вирусларга қарши курашади.

👩‍⚕️Бугунги кунда республикамизда миллий эмлаш календарига асосан 13 турдаги касалликка қарши вакцинация тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

✳️ Эмлаш орқали нафақат ўзимизни балки атрофимиздагиларни ҳимоя қила оламиз.

🎥 Мазкур лавҳада Республикамизда олиб борилаётган иммунизация тадбирлари, вакциналар хавфсизлиги хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакиллари иштирокидаги “Иннопром” форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашда Россия тажрибасини жорий этишга қизиқиш билдирилди ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Қазиб чиқариш тармоғи, энергетикани модернизация қилиш, энергетик машинасозлик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм саноати, транспорт ва логистика, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Юртимизда Чехиянинг илғор технологияларини кенг жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликда молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Гуманитар алмашинувни кенгайтириш, шу жумладан Чехиянинг етакчи олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик талабаларнинг таҳсил олиши учун квоталарни кўпайтириш ва маданий тадбирлар дастурини қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣26 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Ўзбекистонда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросининг таъминланиши, тизимда амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Дилмурод Ботиров, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

📌 Мавзу: Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
28 апрель куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади

Ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.

Дунёда «Автомобилсиз кун» тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганганига эса 23 йил бўлди. Бу тадбирнинг аҳамияти беқиёс – бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтиришдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📁 Ўзбекистонда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросининг таъминланиши, тизимда амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилмурод Ботиров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM