Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.5K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Адлия вазирлиги жамоатчиликка ҳисобот берди

Адлия вазирлиги ўзининг бир йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботини жамоатчилик ва ОАВ эътиборига ҳавола этди.

Ҳисобот тадбирида адлия вазири Акбар Тошқулов вазирлик фаолияти бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммолар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.

Хусусан:

Адлия вазирлиги ташаббуси билан 56 та қонун, 54 та Президент ҳужжатлари, 66 та Ҳукумат ҳужжатлари, 37 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди;

Келиб тушган жами 142,7 мингта мурожаатларнинг 123,1 мингтаси, яъни 86,2 фоизи қонуний ҳал этилди;

2022 йилда 11,7 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Бу 2021 йилга нисбатан 2,3 млнга кўп;

Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш 21 фоиздан ошди. 25 та янги давлат хизматлари жорий этилди;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари учун 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилиши йўлга қўйилди;

Мобил-ID тизими жорий этилди, 488 087 нафар фуқароларга ушбу тизим орқали хизматлар кўрсатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Асакабанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.

2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилади.

Тақдимотда мазкур жараёнга халқаро консультантларни таклиф этиш, уларнинг капиталини ошириш ва қўшимча инвестициялар жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 29 март, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
Брифинг

● Мавзу:
"Ватан ҳимояси ва эл юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижроси
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Отабек Йўлдошев, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Матбуот анжумани

Мавзу: Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2023 йилдаги устувор вазифалари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Вазирлик раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
Брифинг

Мавзу: Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Малика Миржамолова, Инспекция ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿"Ватан ҳимояси ва эл юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижроси

АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари, полковник Отабек Йўлдошев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жисмоний шахсларга айрим давлат кўчмас мулкларини хусусийлаштириш учун онлайн аукционга чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади

“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–102-сон, 24.03.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔸оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1 001 та корхонанинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати;

🔸акция пакетлари “битта акция – битта лот” тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та корхона рўйхати;

🔸оммавий савдолар орқали сотиладиган 1 046 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;

🔸муниципал мулк объектларини белгилаш мезонлари.

🗓 2023 йил 1 июлдан жисмоний шахсларга “Давлат мулки” ахборот тизими орқали майдони 2 000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.

☑️ 2023 йил 1 сентябрдан:

▫️кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади;

▫️“E-auksion” электрон савдо платформасида электрон шаклда расмийлаштирилади;

▫️ҳар чоракда жойига чиққан ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини оралиқ мониторинг қилиш тартиби бекор қилинади;

▫️инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини “Давлат мулки” ахборот тизимига интеграция қилиш ва тадбиркорлар электрон тизимга киритадиган маълумотлар орқали ҳисоботларни олиш йўлга қўйилади.

🗒 2023 йил 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📈 Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2023 йилдаги устувор вазифалари

АОКАда вазирлик раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫Таълим муассасаларида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасорати тарғиб қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди:

Президентнинг тегишли Фармони билан офицерлар таркибидаги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг номлари Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига бириктирилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилалари ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан оталиққа олинди.

Шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларни бириктирилган ҳарбий қисм, муассасаларнинг бўлинма шахсий таркиби рўйхатига киритиш ҳамда тунги йўқлама вақтида уларнинг номларини мунтазам ўқиб эшиттириш каби ишлар кўзда тутилган.

✔️Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2023 йилдаги устувор вазифалари АОКАда вазирлик раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
💰2023 йилда фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 8 трлн. сўм маблағлар йўналтирилади

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

📈 2023 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари ижроси 48,5 трлн. сўмни ташкил этиши, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан нисбатан 6,7 трлн. сўмга ёки 16 фоизга ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, жорий йилда тижорат банкларига ипотека кредитлари ажратиш учун 9 трлн. сўм ресурслар ажратилиши ҳамда 1,1 трлн. сўм ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб берилиши режалаштирилган.

📱 Давлат бюджетининг 2023 йил 1-чорак харажатлари 62,2 трлн. сўмни ташкил этмоқда. Шундан 29,3 трлн. сўми ижтимоий харажатларга йўналтирилади. Шу жумладан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми учун 1,5 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб лойиҳанинг 3-босқичига “овоз бериш” жараёни давом этмоқда.

➡️ Батафсил
🗄🗄🗄🗄🗄


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, СУАТ Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан бири - Синцзян-Уйғур автоном тумани билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

📌 Кун тартибидаги масалалар:

қайта тикланувчи энергетика;

транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва логистика;

саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш;

таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари.
✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗂 Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари

АОКАда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪖Ўтган йилда Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхона ва ташкилотларда 81 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилган, 28 та ҳолатда оқибат ўлим билан тугаган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.

🦠 Рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари
60 фоиздан ортиқ ҳолатда ташкилий сабаб билан, яъни ишлаб чиқаришда ишларнинг тўғри ташкил этилмаганлиги ва саноат хавфсизлиги соҳасида ходимлар малакасининг етишмаслиги, техник ва технологик жараёнларда ишлаб чиқариш интизомининг пастлиги, ҳамда эҳтиётсизлик ёки таваккалчиликка йўл қўйишлар;

🦠 30 фоиз ҳолатда техник сабаблар – яъни техник жиҳозлар ва қурилмаларнинг носозлиги, уларнинг конструктив янгиланмаслиги, меъёрий ҳужжат ва лойиҳа талабларига риоя этилмаётганлиги, техник қурилмаларга хизмат кўрсатишда камчиликларга йўл қўйилишидир.

📝Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
32 тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божларнинг бекор қилиниши халқимизга нима беради? Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилишининг таъсири – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

🎤Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида ОАВ вакиллари учун бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бир қатор масъуллари олиб борилаётган ислоҳотларга баҳо бериб, қабул қилинган асосий қарорлар таҳлили ва шарҳи юзасидан маълумот ва журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

🗣Марказ директорининг сўзларига кўра, ушбу турдаги истеъмол товарларига божхона божларининг ноль ставкага туширилиши аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини мақсадли қўллаб-қувватлайди ва кам таъминланган уй хўжаликлари томонидан истеъмолни рағбатлантириш имконини беради.

Макроиқтисодий нуқтаи назардан, импортнинг ўсиши натижасида аҳолининг истеъмоли ошиши кутилмоқда ва ушбу турдаги маҳсулотлар учун импорт нархлари 1%дан ортиқроқ пасаяди.

Россия, Молдова, Қозоғистон, Белорусь ва Украинадан озиқ-овқат импорти камаяди.

Европа Иттифоқидан импортнинг кўпайиши кутилмоқда.

🧮 Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, божхона божлари ставкаларини нолга тенглаштириш аҳолидан 600 млрд. сўм миқдорида қўшимча маблағларни тежаш имконини беради, бу эса иқтисодиётдаги ички талабнинг 0,45 ф.б.га ўсишини рағбатлантирадиган ва иқтисодий ўсишга мультипликатор таъсир кўрсатади.
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Айни дақиқаларда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, СУАТ Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан…
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Компартияси Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан ўтказган учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон – Қирғизистон - Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштиришда икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро мулоқот ва алмашинувни фаоллаштириш, ташриф ва бизнес форумларини ташкил этиш, устувор лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан топшириқлар берди.

📌 Батафсил
✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM