Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.85K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари халқаро баҳолаш тизими — PISA бошқарув кенгашининг 55-Конгрессида тақдим қилинди.

Шу кунларда Италиянинг Рим шаҳрида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакат таълим соҳаси раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган тадбирда таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлари бўйича яқин келажакдаги режалар муҳокама қилинмоқда.

Конгрессда иштирок этган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон учун халқаро таълим сифатини баҳолаш тадқиқотларида иштирок этиш аҳамиятига тўхталиб, яқин йилларда таълимни трансформация қилиш бўйича мамлакатимизнинг режалари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун: Ўзбекистон 2022-йилда илк бора PISA синовларида иштирок этди. Мазкур синов 15 ёшли ўқувчилар билимини ҳаётга қўллай олишини баҳолашга йўналтирилган бўлиб, натижалар жорий йил якунида эълон қилиниши кутилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Ўзбекистон февраль ойида Швейцариядан 1 та самолёт сотиб олган.

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 719,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14 та самолёт импорт қилган.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:

Германия – 6 та (421,7 млн)

— Литва – 4 та (66,7 млн)

— Швейцария – 1 та (86,5 млн)

— Франция – 1 та (64,3 млн)

— Сингапур – 1 та (61,6 млн)

— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

❗️ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкент вақти билан 01:07 да (22.03.2023 йил, Гринвич бўйича 20:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км.
Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км.
Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км.
Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км.
Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км.
Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км.
Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км.
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 км.
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км.
Навоий вилоятида 4 балл, 398 км.
Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Рўзадорлар қандай таомланиши зарур?

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Хусусан:

☀️ кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва соя жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади;

🫙 ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш мақсадга мувофиқ, чунки кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп тер ажралишига сабаб бўлади.

🫗Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.

🍏 Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

🥗 “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

🫕 Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

🚫 Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.

🥤Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.

🚶🏻‍♂️Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистондаги 2 та университет ТОП-500 талик рейтингдан ўрин эгаллади

📣Quacquarelli Symonds
QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2023 йилги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

📝 Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари Миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.

📈 Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий университети 2022 йилги рейтингда “Математика” соҳасида 451–500-ўринда кўрилган бўлса, бу йил шу йўналиш бўйича 100 поғона юқорига кўтарилди.

📌 Батафсил
🔹🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Охирги икки йилда жаҳонда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15-20 фоиздан пасаймаётгани, ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг жаҳон нархи сўнгги 30 йилдаги, дон маҳсулотлари ва шакар эса сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилгани қайд этилди.

Экспорт-импортда логистика, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатаяпти. Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади.

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани, 500 минг гектар қўшимча ерлар оборотга киритилгани ички бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва экспортни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

- Лекин, аҳолимиз сони ўсиб бораётгани, жаҳондаги нобарқарор вазият, логистикадаги узилишлар озиқ-овқатни кўпайтириш бўйича олдимизга янада катта вазифаларни қўймоқда, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан вилоят, туман ҳокимлари озиқ-овқатни кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятларни излаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилади

Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.

Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💰1 апрелдан 130 миллион доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади

Озиқ-овқат етиштиришни кўпайтириш учун шу йилнинг ўзида 6,2 триллион сўм янгича механизмлар асосида ажратилади. Жумладан:

- Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликнинг айланма маблағлари учун 700 миллиард сўм ажратилади;

- аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 миллиард сўм берилади.

1 апрелдан 130 миллион доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади. Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади. Ушбу маблағлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилади.

Шу билан бирга, интенсив боғ ва токзорлар, логистика объектлари тайёр қурилиб, тадбиркорларга лизингга берилади. Энди, тадбиркор 20 фоизини олдиндан тўлайди, қолган 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.

Бунда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Вазирлик лойиҳаларни тўғридан-тўғри ўзи молиялаштиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💈 Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🐓🦃🦤 Фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади

Дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан
унумли фойдаланиш вазифаси қўйилди.

Биргина Сирдарёда қарийб 4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилди.

Бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади.

Дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди.

Шу боис, 1 апрелдан:

маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди. Шу боис, 1 апрелдан: маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида…
Йиғилиш якунида мутасаддиларга:

🫥 аҳолига бўлиб берилган 200 минг гектар, дала четларидаги 50 минг гектар ҳисобидан 5 миллион тонна қўшимча маҳсулот етиштиришни таъминлаш;

🫥 иқтисодий инструментларни кўпайтириб, ҳоким ёрдамчилари тизими орқали ушбу ерларда кооперацияни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;

🫥 деҳқон ва фермерларга қулай бўлган 250 миллион долларлик кредит, лизинг ва суғуртанинг янги турларини йўлга қўйиш;

🫥 кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 1,8 триллион сўмлик 2 мингта лойиҳани ишга тушириш;

🫥 бозорлардаги нарх-наво ўзгариши ва маҳсулот камайишини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш, озиқ-овқат инфляциясини 10 фоиз чегарада қатъий ушлаб туриш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

▫️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси раиси эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк