Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
32K photos
7.22K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атвори умумий қоидалари

Роликни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тайёрлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2022 йилдаги фаолиятининг асосий кўрсаткичларини эълон қилди

Маълум қилинишича, 2022 йил давомида электр узатиш тармоқлари орқали 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 млн. маиший истеъмолчиларга 68,0 млрд кВт•соат электр энергияси етказиб берилган. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан полковник Раҳмонов Шавкат Наврузович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Раҳмонов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маметова Меҳрибон Рауфовна 1986 йил 23 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Маметова 2006-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбекенгилсаноат” АК ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 23 феврал, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
Брифинг

Мавзу:
«Олмалиқ» КМК мутахассислари ва олимларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Умида Қаршибоева, комбинат ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Брифинг

● Мавзу:
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан ташқи инвестицияларни жалб этиш, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Матбуот анжумани

Мавзу:
IT мутахассис кадрларни тайёрлаш, IT-park томонидан амалга оширилган ишлар ва Президент соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-park раҳбарлари

〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Нодирбек полшалик Ян-Кшиштоф Дудага қарши дона суради.

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "WR Chess masters 2023" 7-тур ўйинлари бўлиб ўтади, унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2734) полшалик Ян-Кшиштоф Дудага (2729) қарши баҳс олиб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Чекка туманлардаги умумтаълим мактабларда шароитларни яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири чекка туманлардаги мактаб филиалларининг шароити билан танишиб, уларни яхшилаш чораларини кўрмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги "Яккадарахт" маҳалласида жойлашган 12 сонли мактабнинг филиалида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан мулоқот қилди ҳамда мактабнинг фойдаланишга яроқсиз эски биносини кўздан кечирди.

Ташриф давомида мактабга битта хонани информатика хонаси сифатида жиҳозлаб, компютерлар билан таъминлаш ҳақида топшириқ берди.

Аҳоли сони кўпайиши инобатга олиниб, шу каби мактаб филиаллари алоҳида янги мактаб сифатида фаолият олиб боришига келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Олмалиқ» КМК мутахассислари ва олимларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқлар

АОКАда Комбинат ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
«Олмалиқ» КМК мутахассислари ва олимларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқлар АОКАда Комбинат ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🧑‍💻 Янги технология орқали индий металли ажратиб олинди, унинг 1 килограмми ҳозир жаҳон бозорида 230 долларни ташкил этади

Бугун АОКАда «Олмалиқ» КМК ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева иштирокида ўтказилган брифингда комбинат мутахассисларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди:

🔹🔹🔹🔹
Индий металли заргарлик буюмлари, электроника, тиббиёт, космик ускуналар ва ярим ўтказгичларда қўлланилади. Шунингдек, индий коррозияга қарши қопламалар таркибига қўшилади ҳамда смартфон, планшет экран қавати ва автомобил фаралари ишлаб чиқарилишида ишлатилади.

Бугунги кунда индий металли Россия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Боливия, Қозоғистон, Канада, Перу каби давлатларда ишлаб чиқарилади.

Индий металлини ишлаб чиқариш бўйича саноат тажрибалари якунланганидан сўнг, жорий йилнинг 2-чорагидан бошлаб комбинатда маҳсулот олиниши режалаштирилган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан ташқи инвестицияларни жалб этиш, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили

АОКАда акциядоррлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🗣 «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан ташқи инвестицияларни жалб этиш, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили АОКАда акциядоррлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов иштирокида шу мавзуда брифинг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ: 2022 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи 1,36 трлн сўмга пасайтирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда мазкур акциядоррлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоизи «Иссиқлик электр станциялари» АЖ зиммасига тўғри келади.

Сўнгги йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида қўшимча 3504 МВт янги қувватлар ишга туширилиб, 1800 МВт мавжуд энергоблоклар модернизация қилинди. Натижада энерготежамкор, энг замонавий-энергосамарадор ускуналарнинг умумий қуввати 5304 МВтга етди

Ўтган олти йил давомида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 4,6 млрд доллар сарфланган, шундан ташқи инвестициялар 2,1 млрд долларини ташкил этди.

2023 йилда корхона томонидан жами 5 та инвестиция лойиҳаси доирасида жами 285,3 млн доллар йўналтирилиши режалаштирилган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📶 Жорий йилда uzbekcoders платформаси орқали “Coursera” онлайн курсларида ёшлар учун таълим олиш имконияти яратилади

АОКАда Рақамли технологиялар вазирлиги мутасаддилари ва IT-park раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида IT мутахассис кадрларни тайёрлаш, IT-park томонидан амалга оширилган ишлар ва Президент соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби хусусида маълумот берилди:

2023 йилдан эътибора ҳар йили май ойидан бошлаб 5 та йўналиш: сунъий интеллект технологиялари, ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар, ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари,тадбиркорлик ва молиявий технологиялар, компьютер ва мобил ўйин дастурлари, ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича танлов ўтказилади.

📌 Танлов ғолиблари:

🗣асосий йўналишлар бўйичажамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;

🗣махсус йўналиш бўйичаахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан аниқланади.

Танлов ғолиблари 5 та асосий йўналиш бўйича қуйидагича тақдирланади:

💵 1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
💵 2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
💵 3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;

💰Махсус йўналиш бўйича (битта) – 100 минг АҚШ доллари.

📝 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM