Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
31.7K photos
7.07K videos
53 files
29.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
🇺🇿 Ўзбекистон Қуролли Кучларида фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатиш масалалари АОКАда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
#матбуот_анжумани

☑️ 15 февралдан жойларда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни ҳарбий қисмга жўнатиш учун командаларга тайинлаш ишлари бошланди

Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

🔹🔹🔹🔹
Бугунги кунда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш ҳамда ҳудудий-тиббий комиссиялар иш фаолиятларини олиб бораётган бўлса, 20 февралдан эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғин пунктларида Раҳбарият кенгашлари ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиялар иш фаолиятини бошлайди.

Чақирув тадбирларини ўтказиш масъулияти ҳарбий округ қўшинлари қўмондонларига юклатилган. Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга саралаб олиш, ҳарбий командаларга тайинлаш тадбирлари Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари вакилларидан иборат Бутлаш комиссиялари ҳамда Раҳбарият кенгашлари, номзод чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ҳарбий госпиталь ҳарбий шифокорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор-мутахассислардан иборат ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.

15 март кунидан бошлаб мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги ҳарбий-техника мутахассисликлар тайёрлаш марказларида 9 та мутахассислик бўйича ўқиш жараёни бошланади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝Республика бўйича ҳудудлар кесимида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?

Адлия вазирлиги соҳага оид муҳим саволларни умумлаштириб, амалдаги қонунчилик нормалари асосида қуйидаги жавобларни эълон қилди.

Таъкидлаш жоиз, блог юритишни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун ҳужжати мавжуд эмас. Фақатгина “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунда блогер тушунчаси ёритилган, айрим нормалар келтирилган.
Блогер Интернетда ўз веб-сайти, веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс ҳисобланади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент ҳузурида тақдимот: яйловлардан фойдаланишнинг ҳозирги тартиби бундай ерларда тадбиркорликни ривожлантириш, маҳсулот етиштириш ва иш ўринлари яратишни чекламоқда.

Шу боис янги таҳрирдаги "Яйловлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, яйловлардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш, Қизил китобга киритилган каврак ўсимлигини муҳофаза қилишга доир таклифлар кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
1 кун ичида 2,6 млрд сўм миқдоридаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган — “Ўзэнергоинспекция”

Жорий йилнинг 15 февраль куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 119 та истеъмолчи томонидан 6,3 млн кВт-соат миқдоридаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Батафсил.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 17 февраль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
Брифинг

Мавзу: Жорий йилнинг 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”ни ўтказиш юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Матбуот анжумани

Мавзу: "Ўзбеккўмир" АЖнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилдаги устувор вазифалар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: "Ўзбеккўмир" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Маданият ва туризм вазирлигининг янги тузилма сифатида фаолият йўналишлари белгилаб олинди.

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков тизим ходимлари билан мулоқот чоғида "Мен маданиятнинг, мен туризмнинг ходимиман, деган фикр бундан буён нотўғри. Энди бирлашиб ишлаймиз." дея таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "WR Chess masters 2023" 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади

Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 1-турда дунёнинг иккинчи рақамли шахматчи, россиялик Ян Непомняшига қарши қора доналарда ўйнаб дуранг қайд этди.

2-тур баҳсларида Нодирбекка бошқа бир россиялик шахматчи Андрей Эсипенко рақиблик қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади.

Сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📈 Ўзбекистонда туризм соҳасидаги кўрсаткичлар
✍️✍️✍️✍️✍️

🫥 149 та меҳмонхона;

🫥 1693 та тур операторлар;

🫥 «Самарқанд туризм маркази»да 8 та йирик меҳмонхона;

🫥 5,2 млн хорижий сайёҳлар ташрифи;

🫥 91 та мамлакатга хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

🔹ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
🔹қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
🔹юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

🗓 2023 йил 1 мартдан
ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.

Қарорга кўра, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар:

қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши;

бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиши мумкин бўлади.

📝 Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилади.

🔘 2023 йил 1 майдан:

🔸фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;

🔸янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;

🔸республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”ни ўтказиш юзасидан

АОКАда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
“Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”ни ўтказиш юзасидан АОКАда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ 20-28 февраль кунлари «Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги» ўтказилади, тадбир дастури 22 та банддан иборат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Республика миқёсидаги ушбу ҳафталик доирасида брифинг, матбуот анжумани ва давра суҳбатлари, турли танловлар, мутахассислар билан учрашувлар, экспертлар мулоқоти ва илмий-амалий конференциялар, ўқув курслари ва китоблар тақдимоти ташкил этилади.

Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги 27 февраль – 2 март кунлари Женевада бўлиб ўтадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 52-сессияси тадбирларига туташиб кетади. Ушбу сессия доирасида бўлиб ўтадиган Юқори даражадаги сегмент ишида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM