Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманидаги «Fazman tekstil» корхонасидан бошланди. Яқинда очилган ушбу корхона Германиянинг дунёга машҳур «Hugo boss» бренди билан ҳамкорлик ўрнатди. Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлиб…
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» кичик саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди.

10 гектар ерда зарур инфратузилмага эга яхлит мажмуа барпо этилди. Бу ерга 46 та лойиҳа жойлаштирилган. Уларнинг 18 тасида ишлар якунланиб, корхоналар фаолиятини бошлаб юборди, 2 мингдан ортиқ иш ўрни очилди.

Давлатимиз раҳбари шу ердаги «Мастер класс дизайн», «Сифат ёғоч саноат», «Баланс текс» корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Бу ерда тайёр кийим-кечак, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, мебель, қоғоз, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шу атрофдаги Баркамол авлод, Яккатут, Янгиҳаёт, Обжувоз, Лола, Чаман маҳаллаларида яшовчи 6 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌱 «Ўзагроинспекция»нинг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили, жорий йилдаги устувор вазифалар

АОКАда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌱 «Ўзагроинспекция»нинг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили, жорий йилдаги устувор вазифалар АОКАда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💰 Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида 3 997 та қонунбузилиш ҳолатида 37 млрд. 253 млн. сўмлик молиявий санкциялар ҳисобланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Инспекция қошидаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари таркибида ГМО мавжудлигини аниқлаш бўйича янги лаборатория барпо этилди. Бунга Жаҳон банкининг 4 млн АҚШ долларлик грант маблағлари йўналтирилди.

Мамлакатимизга импорт қилинган 885 543 тонна (шундан 847 925 тонна буғдой, 29 389 тонна ун маҳсулотлари ва 8 229 тонна бошқа турдаги) дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлиллар ўтказилган ва натижада 2 486 та сертификат расмийлаштириб берилган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Сўнгги беш йилда Наманган вилоятида корхоналар сони 15 мингтага кўпайиб, 32 мингтадан ошди. Шу даврда хусусий бизнес ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳажми 1,6 баравар ўсиб, 8,3 триллион сўмга етди. Бу – республика бўйича энг юқори суръатлар.

Тасаввур қилинг, олти йил аввал дотацияда бўлган вилоят бугунги кунда мустаҳкам даромадга эга бўлди, замонавий саноат ва кучли тадбиркорлар шаклланди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Оддий қилиб айтганда, Наманган ҳеч муболағасиз тадбиркорлар юрти, кичик ва ўрта бизнес марказига айланди.

Наманган иқтисодиётини ривожлантириш ҳисобига, бу йил 500 мингга яқин аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марраларни олганмиз. Бу режаларни фақат ва фақат тадбиркорларга таяниб, уларни қўллаб-қувватлаб эришиш мумкин, – деди давлатимиз раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Давлатобод туманидаги кутубхонада ёшлар билан учрашув ўтказди.

🌐 Бу мажмуа 2021 йил фойдаланишга топширилган эди. Бугунги кунда 70 мингта китоб фондига эга. Кутубхона жаҳондаги йирик электрон кутубхоналар тармоғига уланган. Бу орқали хорижий адабиётлардан ҳам эркин ва бепул фойдаланиши мумкин.

💻Ташриф буюрувчилар махсус ID-карта олади. Барча жараёнлар электрон тарзда бажарилади.

🏛 Биринчи қаватда 12 ёшгача бўлган болалар ҳамда кўзи ожиз инсонларга мўлжалланган алоҳида ўқиш зали ташкил этилган. Кичкинтойларнинг ижодий тасаввурларини бойитадиган жиҳозлар қўйилган. Иккинчи ва учинчи қаватларда умумий ўқув заллари, ертўлада архив жойлашган. Шунингдек, бу ерда ёшлар ахборот технологияларини ўрганиши мумкин.

- Хабарингиз бор, бу йилни юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилдик. Мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиш талабини қўйяпмиз. Мана бундай зиё масканлари, спорт мажмуалари қуриляпти. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, ҳаёт мактабига айланиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

🛩 Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев водий вилоятларига уч кунлик сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM