Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 27 январь куни Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги Элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралайди.
Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Умид қиламизки, ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Президент Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи якунлари ҳақида
Бугун дунёнинг барча жойида давлатлараро ишонч пасайиб, элементар мулоқот сусайиб, алоҳида давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик очиқ ҳарбий тўқнашувга айланиб бораётган бир пайтда, Марказий Осиё давлатлари бунинг аксини намойиш этмоқда.
Минтақа ўз мисолида муросага келиш, музокаралар олиб бориш қобилияти шунчаки декларация эмас, балки реал воқелик эканлигини кўрсатмоқда. Бунинг учун керак нарса – сиёсий ирода ва қатъият, президент Мирзиёевнинг дипломатияси айнан шу каби, яъни нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақага фойда келтираадиган унсурларга қурилган.
Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга сўнгги ташрифи, аслида, икки томонлама муносабатлардаги “низо нуқталарини” “туташиш ва жипслашиш нуқталари”га айлантириш бўйича узоқ ва машаққатли ишларнинг чўққиси бўлди.
Чегарани делимитация қилиш, Қамбарота-1 ГEСни ва "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши, ички ҳужжатларга асосан давлатлараро чегара-ўтказиш пунктларидан ўтиш каби тарихий келишувлар мисолларини кўриш кифоя.
Иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Бу шунчаки товар айирбошлаш эмас, энди саноат кооперацияси фаол ривожланмоқда, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Бишкекка ташриф якунлари ҳам Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган “бир ўтмиш, умумий келажак” ҳамкорлик формуласи умумминтақавий тенденцияга айланиб бораётганидан далолат беради.
Марказий Осиё жаҳон сиёсатидаги ҳозирги нотинчликдан мувафаққиятли омон қолиши мумкин, агарда у кўп сонли тортишувлар ва рақобат туфайли бўлиниб кетган эмас, балким бирлашган, ўз ичидан жипслашган бўлса. Айнан шу ёндашувни Тошкент ўз ҳамкорларига таклиф этмоқда ва қўшни давлатлар буни қўллаб-қувватламоқда.
Манба

✅ АЁҚШлардаги бензин нархи ва сифати Рақобатни ривожлантириш қўмитаси назоратида
☎️ Ҳудудингизда фаолият кўрсатаётган АЁҚШлар томонидан нархларни асоссиз ошириш, хизмат кўрсатишни асоссиз рад этиш ёки қўшимча ҳақ эвазига қонунчиликда белгиланмаган хизматларни кўрсатиш ҳолатлари кузатилса қуйидаги ишонч рақамларига телефон қилишингиз сўралади, дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон Республикаси - (+998) 61-222-30-11
Андижон вилояти - (+998) 74-225-13-44
Бухоро вилояти - (+998) 65-221-59-36
Жиззах вилояти - (+998) 72- 226-11-09
Қашқадарё вилояти - (+998) 75-225-11-17
Навоий вилояти - (+998) 79-225-54-44
Наманган вилояти - (+998) 69-233-25-15
Самарқанд вилояти - (+998) 66-233-31-33
Сирдарё вилояти - (+998) 67-226-37-00
Сурхондарё вилояти - (+998) 76-223-39-57
Тошкент вилояти - (+998) 70-202-01-99
Фарғона вилояти - (+998) 73-244-66-26
Хоразм вилояти - (+998) 62-228-51-15
Тошкент шаҳри - (+998) 71-233-76-86
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб алмаштиринг
Хабарингиз бор, эски намунадаги «права»ни янгисига алмаштириш учун Давлат хизматлари марказларига ёки БEВОСИТА ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилиш лозим эди.
Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб ушбу идораларга овора бўлиб бориш, расмга тушиш, бир-нечта ҳужжатларга имзо қўйиш, навбат кутиб туришингиз шарт эмас.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномангизни уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) олишингиз мумкин.

❗️Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби номаъқбул ҳаракати учун ишдан олинди
🔸Шу йил 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов масаласи кўриб чиқилди. Унда имом-хатибнинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
▪️Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилди. Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш”, ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандларнинг А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши деб баҳоланди.
🔹Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамиятда ўзини тутиши, одамлар билан муносабатда намуна кўрсатиши, имомлик мақомига муносиб бўлиши борасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб боради.
❗️Афсуски, Авазхўжа Баҳромов мазкур хатти-ҳаракати билан меъёрий ҳужжатлар талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмагани маълум бўлди.
✅ Ички назорат комиссияси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди. Шунингдек, бундай шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланди.
❗️Айни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бораётганини маълум қиламиз.

📢 30 январь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
✅ Мавзу: "Ўзбекбалиқсаноати" уюшмасининг 2022 йилдаги таҳлили
🔘 Вақти: 10:00
🔘 Иштирок этади: Мақсуд Остонов, Уюшма раиси ўринбосари
〰️〰️〰️
✅ Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘 Вақти: 12:00
🔘 Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими
〰️〰️〰️
✅ Мавзу: 2022 йилда амалга оширилган ишлар
🔘 Вақти: 14:00
🔘 Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
✅ Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларинг ойлик маошларини ошириш билан боғлиқ хабарлар юзасидан.
🔘 Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги масъул ходими
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
🐟 Балиқчиликни ривожлантириш мақсадида Хитой, Вьетнам, Туркия, Россия, Германия, Венгрия тажрибалари асосида 1,1 триллион сўмлик 289 та лойиҳа жорий этилди
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекбалиқсаноати» уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов уюшма фаолиятининг 2022 йилдаги кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди:
🔹 🔹 🔹 🔹
Балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни янада ривожлантириш мақсадида қуввати 4,4 минг тонна бўлган 7 та балиқни қайта ишлаш ҳамда қуввати 63,5 минг тонна бўлган 5 та омухта ем ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.
Аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари ҳам ҳудудлардаги ҳокимиятлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ташкил этилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида республика бўйича 2 минг 600 та хонадонда интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари йўлга қўйилди.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекбалиқсаноати» уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов уюшма фаолиятининг 2022 йилдаги кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди:
Балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни янада ривожлантириш мақсадида қуввати 4,4 минг тонна бўлган 7 та балиқни қайта ишлаш ҳамда қуввати 63,5 минг тонна бўлган 5 та омухта ем ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.
Аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари ҳам ҳудудлардаги ҳокимиятлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ташкил этилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида республика бўйича 2 минг 600 та хонадонда интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари йўлга қўйилди.
● Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Ўзгидромет”нинг маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Ҳатто, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши – қор ва музлар эришини тезлатиб, сел, кўчки ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимолини янада кучайтиради.
Йиғилишда мавжуд ҳолат ҳудудлар кесимида чуқур таҳлил қилиниб, юзага келишим мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги 426-сон қарорларига асосан Тошқинга қарши Ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар тузилган ва уларнинг асосий вазифасилари белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасида ўтган йиғилиш баёни билан ушбу Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига бириктирилди.

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ БОЛАЛАР ЛАПШАДАН ЗАҲАРЛАНМАГАН
Расмий муносабат
‼️ Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган ўткир заҳарланиш ҳолати юзасидан хабарлар тарқалди.
🛑 Мазкур ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
✳️ Жорий йилнинг 25 январь куни бемор Б.Б.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра тушликда укаси М.А. билан бирга уйига яқин жойдаги озиқ-овқат дўконидан тез тайёрланадиган лапша маҳсулотини сотиб олиб, тайёрлаб истеъмол қилишган. Лапша маҳсулотини тайёрлаш жараёнида маҳсулотда айниш белгилари, ўзга ёт ҳид ва таъм сезилмаган.
🛑 Ўша куни 17:00-18:00ларда Б.Б. уйида 1-1,5 йилдан буён сақланиб турган, номи ва ишлаб чиқарувчиси ҳамда сотиб олган жойи номаълум 500 гр.га яқин целофан пакетда сақланиб турган, кукин кўринишидаги кемирувчиларга қарши дори билан уй атрофи, ошхона ва битта хонага сепиб чиққан. Кемирувчиларга қарши дорини сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.
‼️ 2023 йил 26 январь куни соат М.А. 7:00-8:00ларда, Б.Б соат 9:30-10:00ларда қайд қила бошлаган. Белгилар ўтиб кетмагандан сўнг тушлик вақтида тез ёрдам чақирилган. Лекин ота-онаси томонидан уйда даволаниш маъқул кўрилган. М.А. ва Б.Б. қайд қилишга қарши дорилар қабул қилишган. Ўша куни тунги соат 23:00-24:00лар атрофида М.А. ва Б.Б.лар такрорий қайд қила бошлашган. 27 январь куни соат 6:00-7:00ларда “Тез ёрдам” чақириб, Республика болалар юқумли касалликлар шифохонасига юборилади. Лекин беморларнинг касаллик белгилари юқумли касалликлардан бўлмаганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига юборилади.
‼️ Шифокорлар томонидан беморларга «Фосфорорганик бирикмалардан ўткир заҳарланишнинг оғир ва ўрта оғир даражаси» бирламчи ташхиси қўйилган.
М.А. келгандаги аҳволи оғир ҳолатда, реанимацион чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан беморда 27 январь соат 09:24 да биологик ўлим қайд қилинди. Фуқаро Б.Б нинг аҳволи қониқарли бўлиб, соғлиги шифокорлар назоратига олинган.
Юқоридаги ҳолат бўйича такрорий мурожаатлар бўлмаган ва профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди:
🚛 Аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 минг 400 тонна кўмир ҳудудлардаги омборларга ортиб юборилди.
🧑🏻🚀Тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган ва кузатилаётган носозликларни бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1 000 дан ортиқ махсус бригада муаммоларни тезкорлик билан бартараф этмоқдалар.
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда мазкур ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова тизимда 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ФВВ бўлим бошлиғи Абдусами Ахматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Давлатимиз раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди.