Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 2023 йил 26 январда Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📣Барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин

🗣Юртимизда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказиш тавсия этилган эди.

Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётганлиги ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин.

📌 Тошкент шахар ҳокимлиги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💧 «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилдаги режалар

АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💧 «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилдаги режалар АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.…
#матбуот_анжумани

💰 «Ўзсувтаъминот»: истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1,3 трлн сўмга етган, шундан жисмоний истеъмолчилар қарздорлиги 1,1 трлн сўмни, юридик истеъмолчилар қарздорлиги 208 млрд сўмни ташкил этади

Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзсувтаъминот» АЖ мутасаддилари аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди:

🔹🔹🔹🔹
2022 йилда барча дастурлар доирасида 3,3 трлн сўм бюджет маблағлари ва халқаро молия институтларининг 185,5 млн доллар маблағлари мақсадли йўналтирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан республика бўйича жами 7 130,1 км ичимлик ва 232,9 км оқова сув тармоқлари тортилди, 859 та ичимлик ва оқова сув иншоотлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди.

Ичимлик сувини сотиш ҳажми 1,19 млрд метр кубга, cув ҳисоблагичлари мавжуд истеъмолчиларнинг сони 2,42 миллионтадан 2,83 миллионтага, сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик 64,3 фоизга етказилди. Истеъмолчилар базаси 4,15 миллионтадан 4,4 миллионтага етказилиб, 242 минг истеъмолчига оширилди.

2023 йилда 1,1 млн. нафар аҳолини илк бор ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇰🇬 Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Бу ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди.

Сўнг Президентимиз Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январь кунига мўлжалланган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔻Тошкентда қуриладиган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси ООК раҳбарияти билан муҳокама қилинди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Халқаро сузиш федерацияси президенти Ҳусайн Aл Мусаллам, Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти Бош директори Ҳайдар Фармон бугун пойтахтимизга ташриф буюришди. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида улар билан “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этиладиган спорт объектлари лойиҳаси кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия билан газ импорти масаласида тузилган йўл харитаси бўйича изоҳ берди.

“Бу Россиядан табиий газни импорт қилиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи йўл харитаси ҳисобланади. Яъни техник шартларни ўрганамиз, кейин техник имкониятлардан келиб чиқиб, тижорий нархлар бўйича келишсак, Россиядан газ импорт қилиш кўзда тутилади.

Газ қувурга киргандан кейин ҳамма истеъмолчиларга — аҳолига ҳам, барча ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам тарқатамиз. Кеча журналистларга тушунтириш бердик, асосий мазмунини ҳам кўрсатдик, у ерда умуман газ транспорт тизимини хусусийлаштириш ёки бошқарувга бериш деган гап йўқ.

Аввал ҳам, масалан, Туркманистондан Хитойга кетадиган газни айтганман, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой, Қозоғистон ҳудудида координацион қўмита бор, техник имкониятларнинг ҳаммасини биргаликда ўрганиб чиқади”

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда Афросиёб поезди қўйлар подасини босиб кетди. Ҳайвонларнинг эгаси қоида бузган

Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, 24 январь куни Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган Афросиёб поезди Маликобод ва Қизилтепа (Навоий вилояти) бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда қўйлар подасидан бир неча бош ҳайвонни уриб юборган.

1000 га яқин қўй подаси темирйўлни нотўғри жойда кесиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. Воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой мавжуд бўлган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, бугунги кунда қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайвонларнинг эгаси қоидаларни бузгани сабабли маъмурий жазога тортилиши маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖇 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси: Сенат ва Судьялар Олий кенгаш ҳамкорлиги

Бугун Судьялар олий кенгашида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш борасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда гендер тенгликни таъминлашда, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк