Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📍Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 2023 йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Биенналеда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистоннинг бой Ислом маданиятини халқаро жамоатчиликка кенг ёритиб берувчи қадимий ўлка турмуш тарзи ва газлама матолари жилосини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда.

Кўргазма VIII асрга оид муборак Катта Лангар Қуръони, X-XII асрларга тааллуқли Самарқанд ва Афросиёб сопол кўза ва косалари, машҳур муҳаддис ал-Бухорийнинг XVII асрга мансуб «ас-Саҳиҳ» китоби нусхаси, Бухороча эркаклар тўнлари ва поябзаллар ҳамда бошқа буюмлардан иборат.

Ислом санъати биенналеси Дирия биеннале жамғармаси томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
"Тез ёрдам" ходимини калтаклаган фуқарога жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида чақирув асосида келган "Тез ёрдам" ходимига хонадон эгаси томонидан жароҳат етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, жорий йил 22 январь куни соат тахминан 16:20 ларда Тошкент тумани тез тиббий ёрдам бўлимига Қорабўриқ маҳалласидан чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг соат 16:30ларда ТТЁ бригадасининг эркак ходимлари — шифокор М.М. ва фельдшер У.У. белгиланган манзилга етиб борган.

Хонадондаги музламада йиқилиб, чап қўл суяги ёпиқ синиши жароҳатини олган бемор аёлга “103” бригадаси томонидан дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шу вақтда унинг 1999 йилда туғилган ўғли Ў.А. хонадонга кириб келиб, “нега аёл ҳамшира келмади”, дея куракда турмас сўзлар билан тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳақорат қилган.

Шунга қарамай, тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажарган ва беморни шифохонага олиб борган.

Шу вақтда аёлнинг ўғли келиб, жанжални давом эттирган ва фельдшер — 1993 йилда туғилган У.У.ни калтаклаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабр кўрган "Тез ёрдам" ходими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Текширувлар натижасида у “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг томон ёноқ соҳаси кўкарган жароҳати, ўнг томонлама ёноқ соҳаси ва периорбитал соҳанинг териости гематомаси” ташхиси билан шошилинч нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозир бемор белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажаларни олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Айни пайтда 24 ёшли фуқаро Ў.А. ички ишлар органлари томонидан процессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий баёнот

2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19-00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор турмуш ўртоғи (шаръий никоҳ асосида) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашқ қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган.

М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.

Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. (аёл) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган.

Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Марказий банк раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Назаров Акмал Нариманович 1984 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Назаров 2004-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 25 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Энергия тежамкор иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари
🔘 Вақти: 10:00
🔘 Иштирок этади: Жамшид Шерметов, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘 Вақти: 12:00
🔘 Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
Мавзу: Муддатли ҳарбий хизматчилар учун ОТМларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар бўйича тест синовлари
🔘 Вақти: 14:00
🔘 Иштирок этади: Отабек Йўлдошев, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Жорий йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган бино-иншоотлар учун қўйиладиган талаблар
🔘 Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧱Энергия тежамкор иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Нодирбек Абдусатторов Нидерландияда ўтаётган "Tata Steel Chess-2023" турнирининг "Masters" гуруҳи 10 тур доирасида иккинчи рақамлик шахматчи Динг Лайренга қарши дона суради.

Маълумот учун, кеча Нодирбек 9 тур доирасида 7 соатга чўзилган ўйинда германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг қайд этган эди.

"Challenger" гуруҳида 2 ўринда бораётган Жавохир Синдоров бугун недерландиялик Лами Эрвинга қарши дона суради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Бугун имзоланган Президент фармонига мувофиқ, ҳукуматга бўйсунадиган вазирлик ва мустақил мақомга эга идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

🫥 вазирликлар – 21 та;
🫥 қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
🫥 агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
🫥 инспекциялар – 11 та.

Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.

Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда .

Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда. Вазирлик ва идораларда штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежаб қолинади. Хизмат машиналаридан эса 70 млрд сўм тежалиши прогноз қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔎Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧱Энергия тежамкор иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💠 2022 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига 12,4 млн долларлик иссиқик сақловчи қурилиш материаллари экспорт қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Республикамизда иссиқлик сақловчи материалининг уч хили — базальт тоши, шиша момиғи ва пеноплекс турларидан кенг фойдаланилади. Уларга бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2016 йилда мамлакатимизда 17 минг тонна иссиқлик сақловчи қурилиш материали ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 43 минг тоннани ташкил этди.

2023–2024 йилларда уюшма масъуллигида базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 63,1 млн доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар Андижон, Навоий ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади. Мазкур инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач йилига 95 минг тонна қўшимча қувват яратилади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚙️ Совуқ кунларда электр тармоқларида юзага келган носозликларнинг 90 фоизини бартараф этишга эришилди

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:

Кеча, 24 январь куни электр станциялар орқали 228 млн 600 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, истеъмолчиларига 229 млн 200 минг кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан 148 млн куб метр табиий газ ва 2000 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳозирда ҳудудларда 3 600 тонна суюлтирилган газ ҳамда 23 500 дона газ баллонлари заҳираси мавжуд.

Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3000 тонна маҳаллий кўмир ҳудудлардаги омборларига ортиб юборилди.

Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижасида 1 кунда 65 та маҳалладаги 22 716 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.

🔴 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🩰 Тошкент шаҳрида 1-19 март кунлари Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур фестивал Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида ўтказилади. Ушбу нафис рақс шодиёнасининг кенг миқёсли дастурлари доирасида турли мамлакат ва балет мактабларининг машҳур саҳна асарлари намойиш этилади.

Улар орасида «Жунгли китоби янги ижрода» балети Акрам Хон (Буюк Британия) саҳналаштирувчи режиссёрлигида, бош қароргоҳи Лозаннада (Швейцария) жойлашган Морис Бежар балети, Борис Эйфман театри (Россия) раҳбарлигидаги «Пигмалион акс таъсири» ва «Евгений Онегин» спектакллари, шунингдек, «Ипак йўли» ҳамда «Лазги – муҳаббат ва қалб рақси» миллий балети (Ўзбекистон) томошаларининг ижро этилиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк