Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📢 19 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Кўп хонадонли уй-жойларда иссиқлик таъминотини яхшилаш борасида қилинётган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Сарвар Алиқулов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш ишлари таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: 2022 йилда давлат хизматини ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнини соддалаштириш ҳамда жадаллаштириш
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Миршод Убайдов, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔌 Кўп хонадонли уй-жойларда иссиқлик таъминотини яхшилаш борасида қилинётган ишлар

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарвар Алиқулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат қарори билан Ғани Валиевич Рахматов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔌 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш ишлари таҳлили

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📟 “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК балансидаги 9 та марказий қозонхонанинг кунлик газ истеъмоли 4,67 млн метр кубни ташкил этиб, 37,5 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 59 С ҳароратда етказиб берилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарвар Алиқулов маълум қилди:

🧭 Вазирликда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, маcъул ижрочиларга етказиш ва бажарилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича 24 соатлик диспетчерлик штаби ташкил этилди.

🚨Иссиқлик, ичимлик, оқова сув, электр ва газ таъминоти тизимларида юзага келган талофатларни бартараф этиш мақсадида 320 та ишчидан иборат 9 та тезкор авария таъмирлаш-тиклаш гуруҳлари йўлга қўйилди.

✔️Ишчи гуруҳлар томонидан 611 та кўп квартирали уй ҳамда 3 та ижтимоий объектда электр таъминоти тикланди, 124 та кўп квартирали уйда иссиқлик тармоғи таъмирланди.

✔️121 та кўп квартирали уйга борувчи 14 500 п/м электр кабеллари янгисига алмаштирилди. 79 та кўп квартирали уйнинг ертўла қисмидаги қувурлари, 15 та уйнинг лифт ускуналари таъмирланди.

✔️293 та кириш йўлакларидаги эшикларга автоматик ёпиш ускунаси (доводчик) ўрнатилди. 95 та электр шит, 3 та трансформатор ускуналари янгисига алмаштирилиб, 22 таси таъмирланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢Кеча истеъмолчиларга 220 млн 100 минг кВт-соат электр энергияси, 141 млн 500 минг куб метр табиий газ ва 2 300 тонна суюлтирилган газ, 6 600 тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш ишлари таҳлили юзасидан маълумот берди:

‼️Зарур чора сифатида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 1154 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилмоқда.

📣Ҳурматли истеъмолчилар!

💡Электр таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @HET_admin администраторга;

🐍 газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳга;

🐈‍⬛кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва @Uzbekcoaluz_bot “Телеграм” ботга мурожаат қилишингиз мумкин.

▪️ Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 2022 йилда давлат хизматини ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Прага халқаро аэропорти директори Ярослав Филип билан учрашув бўлиб ўтди

Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Прага шаҳрининг “Vaclav Havel” халқаро аэропорти тижорат директори Ярослав Филипни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Чехия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат ўртасида чартер авиақатновларни йўлга қўйиш,

“Vaclav Havel” номидаги халқаро аэропорт билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.

Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Тошкент шаҳри бўйича Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Батафсил
📝📝📝📝

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💼 Ўтган йилда vacancy.argos.uz портали орқали 90 мингдан ортиқ танлов эълон қилинди, 919 минг номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган. 39 миндан зиёд шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди:

2022 йил давомида Агентлик томонидан жами 68 788 нафар
давлат фуқаролик хизматчисининг малакасини ошириш бўйича
90 дан зиёд ўқув курси ташкил этилди.

Шунингдек, ўтган йилда кадрлар сиёсатини таъминлаш борасида 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Батафсил
🗄🗄🗄🗄

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнини соддалаштириш ҳамда жадаллаштириш

АОКАда Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи Миршод Убайдов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Биноларнинг энергия самарадорлигини оширишда бажарилиши мажбурий бўлган талаблар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🗣 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнини соддалаштириш ҳамда жадаллаштириш АОКАда Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи Миршод Убайдов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🗂 2022 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 56 мингта (3 303 гектар) бўш турган ер участкалари ауцион савдоларига чиқарилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи Миршод Убайдов маълум қилди:

📝📝📝📝
2022 йил давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 90 мингта (5 743 гектар) бўш турган ер участкалари «Ер-электрон» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиб, шундан 56 мингтаси (3 303 гектар) ауцион савдоларига чиқарилган. Шундан 12 мингтаси (982 гектар), жумладан 3,4 мингтаси (75 гектар) мулк ҳуқуқида ва 8,8 мингтаси (921 гектар) ижара ҳуқуқида 989 млрд. сўмга сотилган ва натижада 559,9 млрд. сўмдан ортиқ тушум тушган, шундан 421,8 млрд. сўми тегишли бюджетларга йўналтирилган.

Президент Фармони билан туман ва шаҳарлар 5 та тоифага ажратилди. Шунга кўра, 4- ва 5-тоифадаги туман (шаҳар) да жойлашган ер участкаларининг ауцион савдосида қатнашиш учун бошланғич закалат миқдорининг 50 фоизини тўлаб, қатнашиш имконияти берилади.

➡️ Батафсил
📝📝📝📝

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида «ШарофРашидовтумангаз» газ таъминоти филиали ҳодимлари томонидан туманнинг газ босими паст бўлган «Қатортол», «Қўшкўприк», «Мулканлик», «Бўстон» маҳаллаларга D159 бўлган 3 км масофага янги газ қувурини тортиш ишларини олиб бормоқда.

Тез орада ушбу маҳаллаларда газ босимининг бир меъёрда бўлиши таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📍Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов эртага, 20 январь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси» мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади.

Мазкур учрашув Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган.

Шунингдек, унда Қозоғистон Республикаси давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари Президент ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институтлари раҳбарлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлар иштирок этади.

Экспертлар учрашуви доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлат рамзлари товар белгиси эмас

📘 “Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг 5-1-моддаси ҳамда «Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунининг 5-2-моддасига мувофиқ, давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаc.

🌐 Инстаграм ижтимоий тармоғидаги «denisov.uz» каналида намойиш қилинган уй-рўзғор буюмларида давлат герби ва байроғи тасвирларидан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Жиноят кодексининг 215-моддасида Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади деб белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йил давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 347 та иш кўриб чиқилиб, натижада 7 459 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Батафсил 👈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Шавкат Мирзиёев энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM