Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;

Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;

Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори билан:

🔘 Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

🔘 Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

🔘 Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

🔘 Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори билан:

➡️ Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

➡️ Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

➡️ Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

➡️ Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

➡️ Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

➡️ Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди

Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.

«Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!» — деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади

“Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–287-сон, 30.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан:

🔹республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилади;
🔹туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилади:

🔹5-тоифадаги (қуйидаги жадвалда келтирилган) туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар:

▫️фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;
▫️юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

🔹Шунингдек, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади.

2023 йил 1 январдан:

🔹4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:

▫️банкларнинг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;

▫️банклар кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

📝 Фармон билан шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

🔸аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари;
🔸тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарлар тоифаларидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлаш чоралари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Шифокорлар хулосаси: Янги йил оқшомида баъзи маҳсулотлар тановулини чеклаш лозим

Саноқли соатлардан сўнг Янги йил байрами учун дастурхон тузаш ташвишига тушамиз. Шифокорлар эса ўша кунларда истеъмол қилинадиган баъзи анъанавий озиқ-овқат маҳсулотлари саломатликка жиддий зиён келтиришидан огоҳлантирмоқда.

Диетологлар хулосасига кўра:

🥫Энг зарарли таомлар рўйхатида туз, сирка, шакар қўшилган маринадлар етакчилик қилади. Улар бошқа маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилинганда, организмга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

🍾 Иккинчи ўринда газланган ичимликлар туради. Улар ошқозон, ошқозон ости бези ва юрак-қон томир тизими учун хавфли. Газланган сувни асло ёғли овқатлар билан бирга истеъмол қилманг. Худди шундай, оч қоринга ҳам ичиш зарарли.

🥙 Учинчи ўрин майонез қўшилган салатларга тааллуқли. Масалан, “оливье”нинг бир кишилик ўртача порцияси 170-180 миллиграмм холестеринни ўз ичига олади.

❗️Қолаверса, 100 грамм миқдордаги ушбу салат таркибида 200 ккал калория мавжуд. Шу боис, бундай маҳсулотлар тайёрлашда майонез ўрнига сметана ишлатиш мақсадга мувофиқ.

🎂 Тўртинчи ўриндан тортлар ва пишириқлар жой олган. Одатда, улар овқатдан сўнг, ҳазми таом сифатида дастурхонга тортиқ этилади. Бу — катта хато.

❗️Чунки қандолат креми ёғ ва холестерин билан тўйинган. Улар ошқозонга оғирлик қилиши баробарида, қонни қуюқлаштириш хусусиятига эга. Бу юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

🫖 Шу боис, бундай торт ва пишириқларни оз миқдорда ва лимонли чой билан истеъмол қилган маъқул. Бу меъда шираси ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, ҳазм жараёнини осонлаштиради.

‼️ Энг муҳими, сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморлар соғлом овқатланиш қоидаларига тўлиқ амал қилишлари лозим!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2023 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди

“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.

☑️ Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

🔹 республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

🔹 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.

❗️Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

🗓 2023 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

➡️ Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

▫️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

▫️жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

▫️мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

▫️норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги авлод дарсликлари кўргазмасидаги иштироки ва ўқитувчилар билан учрашувига бағишланган махсус репортажни бугун соат 20:30 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ДХХ терроризмни молиялаштирмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

Қўқонлик К.Ҳасанов 2019 йилда Москвага ишлаш учун бориб, тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларга ёрдам бериш учун «молиявий жиҳод» қилишга аҳд қилади. Қўқонда яшовчи таниши С.Зокировни ҳам Суриядаги биродарларга моддий ёрдам беришга ундаган. У Ўзбекистонда яшовчи шахсларни «молиявий жиҳод»га чорлаши ва улар берган пулларни Суриядаги террорчиларга юбориши керак бўлган.
Топшириқга кўра, С.Зокиров «Telegram» орқали Суриянинг Идлиб шаҳрида яшовчи шахс билан боғланиб, унга 50 минг АҚШ доллари юборишни режалаштирган.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.Зокиров бу пул маблағини юбормоқчи бўлган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
К.Ҳасанов хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

К.Ҳасанов 8 йил, С.Зокиров эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Экспертлик_сўров

«2023 йилда қандай ислоҳотларни кутяпсиз?» деган саволга респондентларнинг ярми (49,7%) «Коррупцияга қарши аниқ ва амалий чоралар билан курашиш» деган жавобни танлади.

Сўров иштирокчиларининг 41,9 фоизи «Одил судловга эришиш даражаси оширилиши»ни, 39,4 фоизи «Энергетика тизимини қайта кўриб чиқилиши»ни истайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official